Мавзу: Йўл заминини қуриш. Заминни зичлаштириш услублари Режа
-rasm. Gruntlarning standart zichligini aniqlovchi DORNII asbobi
Download 0.55 Mb.
|
шахар йул
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.3-rasm. Lyossimon suglinokli gruntlar uchun hajmiy og‘irlik-namlik egri chizig‘i
- Грунтларни зичлаштириш.
- Пневмоғилдиракли катоклар билан зичлаштириш
14.2-rasm. Gruntlarning standart zichligini aniqlovchi DORNII asbobi;
1-ochiluvchi silindr; 2-taglik; 3-qo‘yiladigan silindr; 4-zichlovchi yuk; 5-sterjen; 6-shtamp; 7-chegaralovchi vint; 8, 9-vintlar Asbobdagi yukning og‘irligi yoki tushish balandligi o‘zgarishi bilan qulay namlik va maksimal hajmiy og‘rlikning qiymatlari o‘zgaradi. 14.3-rasm. Lyossimon suglinokli gruntlar uchun hajmiy og‘irlik-namlik egri chizig‘i Охирги йилларда грунтларни назарий талаб қилинган зичлигини уни намлиги ва муқобил ҳаво миқдорига қараб ишлаб чиқишга уринишлар давом этаяпти. Хисоб ишлари қурилиш шароити (иқлим ва гидрология) ва ҳар хил грунтларни физик ҳоссаларини ҳисобга олади. Тадқиқот сифатида, грунтларни зичлаштиришдаги намлигини (муқобилидан у ёки бошқа томонга фарқ қиладиган) талаб қилинган зичликда уни ҳоссасига таъсирини ўрганиш масаласи турибди. Тўпланган маълумотлар, грунт ҳоссасини бу омилга жуда боғлиқ бўлишига гувоҳ бўлади, шунинг учун уни ҳисобга олиш керак. Грунтларни зичлаштириш. Грунтларни зичлаштириш каток ёрдамида зичлаш, шиббалаш ва титратиш билан амалга оширилади. Зичлаштиришнинг усулини аниқлаш грунт турига, уни ҳолатига ва йўл пойини қуриш усулига боғлиқ. Каток билан зичлаш ва шиббалаш усули деярли ҳамма грунтлар, титратиш усули фақат боғланмаган ёки кам боғланан грунтлар учун самара беради. Кейинги вақтларда бир вақтни ўзида каток билан зичлаш ва титратиш, шиббалаш ва титратиш усулларидан фойдаланиш кенг қўлланилмоқда. Каток билан зичлашда ҳар хил катоклар ишлатилади. Ҳамма грунтларни зичлаштирадиган уларнинг кенг тарқалган тури пневмошинали катоклардир. Қовурғали катоклар фақат боғланган грунтларни зичлаштириш учун, решеткалиги – бўлакли грунтлар ва майда тошли, гравий, музлаган бўлаклари бор грунтларини зичлаштириш учун қўлланади. Титратувчи катоклар боғланмаган ва кам боғланган грунтларни яҳши зичлаштиради. Шиббалаш усули кўпчилик грунтларни маҳсус шиббаловчи машиналар, шиббаловчи плиталар ва электрошиббаловчилар билан зичлаштириш учун фойдаланилади. Титратиб зичлаш титратувчи катоклар ёки титратувчи плиталар билан амалга оширилади. Зичлаштирилаётган қатламни қалинлигини ва зичлаштирувчи машинани бир издан ўтиш (урилиш) сонини аниқлаш учун ҳамма маркадаги машина ва ҳамма турдаги, йўл пойи қуриладиган, грунт учун дастлабки зичлаштириш ўтказилади. Грунтни керакли зичлигини, берилган грунтни максимал руҳсат берилган мустаҳкамлик шартидан келиб чиқувчи контакт босимини ҳосил қилувчи машинани қўллаш билан эришиш мумкин. Бу босим зичлаштиришни ҳамма жараёнлари давомида грунтни мустаҳкамлик чегарасига яқин бўлиши керак. Контакт босим кам бўлганда керакли зичликка эришиб бўлмаслиги мумкин, босим катта бўлганда зичлашмасдан бўшашиши (каток ғилдираги олдида тўлқин ҳасил бўлиши, шиббалашда грунт четга сиқилиб чиқиши) мумкин. Пневмоғилдиракли катоклар билан зичлаштириш. Грунт юзасига пневмоғилдиракли катоклар орқали юк қўйиланда уна кучланиш ҳосил бўлади, натижада грунтларда деформация ва зичлашиш рўй беради. Юкни ортиши билан деформация кўплаб ҳудудни қамраб олади, аммо тахминан юк берилаётган майдон диаметрига тенг бўлган чуқурликкача етганда зичлашишни ўсиши тўхтайди. Бу ҳудудда грунтни зичлиги бир ҳил бўлади, ва зичлаштирилган грунтда ядро ҳосил бўлади. Кейинчалик контакт босимни ўсишида бу ядро сурилади, унга яқин жойда сурилиш ҳосил бўлади, яъни грунтни бузилиши бошланади, бу грунтни чегаровий мустаҳкамлигини тавсифлайди. Шунинг учун катокни массасини шундай олиш керакки, унда контакт босим грунтни 0,8-0,9 мустаҳкамлик чегарасини ташкил қилсин. Грунтни зичлигини ошиши билан, шунингдек, мустаҳкамлик чегарасини ошиши билан контакт босимни ошириш керак, натижада жуда юқори зичлик олса бўлади. Қиймати маълум кичик контакт босимда талаб қилинган зичликка эришиб бўлмайди. Шунинг учун зичлаштиришни аввал енгил, кейин оғир катоклар билан олиб бориш таклиф қилинади. Шу шартга асосан пневмокаток билан зичлаштиришда зичлаштиришни бошланғич босқичида шинадаги босим 0,2-0,3 МПа бўлиши керак. Оҳирги босқичда босим 0,6-0,8 МПа (қумларни зичлаштиришдан ташқари) бўлиши керак, бу грунтлар учун босим ҳамма босқичларда 0,2-0,3 МПа бўлиши керак. Зичлаштирилаётган грунт қатламини қалинлигини кучланишни тарқалиш қонуниятига асосан белгиланади. Юкни тасирини чегаровий чуқурлиги амалда (3÷3,5) D атрофида бўлади. Кучланиш йўл пойини юқорисида энг катта қийматага эга, чуқурлик ошиши билан тез камаяди. Грунтнинг зичлаштириладиган муқобил катлами юкни таъсири тарқаладиган чуқурликдан кичик бўлиши керак, чункий, акс холда кучланишни қиймати кам бўлгани учун зичлаштирилаётган қатламни остки қисмида, грунтни зичлигини керакли миқдорга эришилмайди. Грунтларни зичлаштириш доимо қатламлаб олиб борилади. Шунинг учун ҳар бир зичлаштирилмоқчи бўлган қатламни остида аввал зичлаштирилган грунт яъни керакли даражада қаттқ асос, бўлади. Агар бу асос юк таъсир қилувчи чуқурликдан кам чуқурликда жойлашган бўлса, унда у кучланишни грунтда тарқалишига сезиларли таъсир қилади. Қаттиқ асос кучланишни чуқурлик бўйича тенглаштиради. Зичлаштирилган асос яқин жойлашганда кучланиш зичлаштириладиган грунт қатламини юқори қисмида унга тенглашади. Шундай қилиб, юкни таъсири тарқаладиган зонадан ташқари, куч текис тарқаладиган бошқа зонани ажратиш мумкин. Бу зона фаол деб аталади, уни чуқурлиги – фаол зонани чуқурлиги дейилади. Фаол худуднинг чуқурлиги асосан штамп диаметри D га, яъни зичлаштирадиган машинани ишчи органини грунт юузасидаги кўндаланг ўлчамига боғлиқ бўлади. Штамп ўлчамидан ташқари, фаол зонани чуқурлигига контак босимини қиймати ва кучланиш холатини ўзгариш тезлиги таъсир қилади. Яхши шароитларда, яъни бўлганда контак босими мустаҳкамлик чегерасига яқин юк таъсир қиладиган вақтда, кучланишни тўлқини, бу чуқурликка етиб қолмасдан, унда зичлаштириш жараёнини ривожлантириш учун керакли вақтда кучланиш холатини юқори даражасини ҳосил қилсин. Энг яхши шароитда фаол қатламни чуқурлиги 2 D га яқин бўлганда бўлади. Назари тадқиқотлар ва амалий тажрибалар ёрдамида зичлаштирилаётган қатламни қалинлигини 1,5-2 марта фаол зонани чуқурлигидан кам олиш кераклиги аниқланган. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling