Мавзу: Йўл заминини қуриш. Заминни зичлаштириш услублари Режа


-расм. Грунтни зичлаш шакллари


Download 0.55 Mb.
bet4/7
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1060212
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
шахар йул

14.4-расм. Грунтни зичлаш шакллари:


а-ҳалқасимон шаклдаги; b-олди-орқага ҳаракат қилиб зичлаш; 1-8- зичлаш тартиби.
Тахминан пневмағилдиракли енгил катоклар (массаси 15т) учун зичлаштирилаётган қатламни қалинлиги 0,20-0,25 м; оғир катокларда (массаси 25 т) 0,30-0,40 м қабул қилинади. Қатлам қалинлиги ва ўтиш сони дастлабки зичлаштириш билан аниқланади. Грунтни зичлашиши бир ҳил бўлишига етиш учун катокнинг хамма ғилдиракларини шинасида босим бир ҳил бўлиши керак. Энг текис зичликни секционнли катоклар таъминлайди. Зичлаштириш четдан ўртага қараб кетма-кетликда олиб борилади. Баландлиги 1,5 м дан катта бўлган кўтармаларни зичлаштиришда юқори қатламда бир издан биринчи ва иккинчи ўтишлар аввал кўтарма қошидан 2 м масофада бажарилади, кейин, кўтарма қошига қараб 1/3 катокни эни бўйича сурилиб, кўтармани чети зичлаштирилади. Ундан сўнг четдан ўртага қараб айлана ўтиш билан зичлаштириш давом эттирилади.
Катокни иш унумдорлиги:


, м3/соат; (3.6)
бу ерда: - зичланадиган қатлам кенглиги, м; - олдинги изни қоплаш кенглиги, м; - ўтиш узунлиги, м; - зичланаётган қатлам қалинлиги, м; Кзу - захира зичлаш коэффициенти, Кв - вақтдан фойдаланиш коэффициенти, Кт - технологик коэффициент, - ишчи тезлик, км/соат; - ён тасмага ўтиш вақти, соат; - бир издан ўтишлар сони, марта;



а )

б )

14.5-расм. Йўл пойини зичлашда замонавий катокларнинг умумий кўриниши.


а-қовурғали катоклар билан зичлаштириш; б-текис юзали каток


Қовурғали катоклар билан зичлаштириш. Бундай зичлаштириш богланган грунтлар учун самарали ҳисобланади. Зичлаштиришни аввалида, грунт ҳали юмшоқ бўлганида, қовурғалар унга тўлиқ киради ва грунт юзасига катокни валецидан тушувчи босим таъсир қилади. Бўш грунтни мустаҳкамлик чегарасидан қовурғада ҳосил бўлган босим бир неча барабор бўлгани учун унга қовурғани ботиши осон кечади. Бундай ботишда ҳар бир қовурғани остида зичлаштирилган ядро ҳосил бўлади. У қовурға билан пастга аввал зичлаштирилган амалда деформация юз бермадиган асосли қатламгачанг кириб боради.
Валецни юзасида кўп сонли қовурғалар жойлашган бўлиб, биринчи ўтиш сонидан сўнг кўплаб ядро қолади, улар шахмат тартибида бир-бирига яқин жойлашган бўлади. Ядролар орасидаги грунтни ҳажми грунт зарраларининг агрегатларини қовурға остидан атрофга пластик оқиши натижасида бирқанча зичлашади. Кейинги ўтишларида, режада қовурға билан грунтни тутушган жойи тасодифий бўлгани учун улар орасидаги ядроларни ўртаси зичлаша боради, аввал зичлашган грунт қатлами янада ҳам зичлашади. Бу грунтга қовурғани киришини камайиштга олиб келади. Аммо қовурға билан грунтни туташган жойида, зичлаштиришни оҳирида, грунт зичлашган бўлса ҳам қовурға қандайдир чуқурликка киради, лекин грунт юзаси бўш қолиши мумкин. Бу бўш қатлам қисми кейин кейинги қатлам тўкилганда остики қатлам сифатида зичлаштирилади.
Шундай қилиб, қовурғали катоклар билан зичлаштирилганда грунтларни зичлаштириш тепадан пастга бўлмасдан, аксинча пастдан тепага бўлади. Шунинг учун қовурғани биринчи ўтиш сонида грунтга кириши грунтларни мувоффақиятли зичлаштиришни керакли шартли шароити ҳисобланади. Бу шароит бундай катокларни фақат бўш боғланган грунтларда қўллаш имконини яхши беради. Боғланмаган ва кам боғланган грунтларда босим юзада катта бўлгани учун грунт зарраларини жадал ҳаракати тепга ва ёнга кузатилади, натижада зичлаштирилган ядро ҳосил бўлмайди ва ҳосил бўлган грунт структураси кетма-кет бузилади.
Қовурғали катокларни асосий ўлчамлари ҳар бир қовурғани юзаси ва уни узунлиги ҳисобланади. Уни юзасини ўлчами керакли босимни ҳосил қилишдан келиб чиқиб белгиланади. Амалдаги тадқиқотлар асосида ҳар хил грунтлар учун қуйидаги босимни таклиф қилинади: енгил суглиноклар, оғир ва чангли супеслар-0,7-1,5 МПа; ўрта ва оғир катоклар-1,5-4,0 МПа; оғир суглиноклар ва глиналар-4,0-6,0 МПа.
Қовурғани узунлиги ва уни юзаси зичлаштириладиган грунт қатламини қалинлигини белгилайди. Қовурғалар шундай узунликда бўлиши керакки, уни грунтга тўлиқ ботиши натижасида юзасидан қатлам остигача бўлган масофа 2,5b дан (бу ерда b-қовурғани кўндаланг кесимини ўлчами) ошиб кетмаслиги керак.
Грунтни зичлаштириладиган қатламини қалинлиги
(3.7)
бу ерда: l-қовурға узунлиги, см; b-қовурғани юзасини минимал ўлчами, см; -юзадаги бўш қатламни қалинлиги, см.
Битта издан ўтиш сони юзани бир марта қоплашга эквивалент бўлиши керак. Бу шарт ўтиш сонлари қуйидагича бўлганда бажарилади
(3.8)
бу ерда: S-каток валецини юзаси, м2; F-битта қовурғани юзаси, см2; m-қовурғаларни умумий сони; К-қовирғалар билан юзани қоплашни текис бўлмаслигини ҳисобга олувчи коэффициент (ўртача 1,3 олиш мумкин).
Грунтларни аравачали катоклар билан зичлаштириш ишчи қамраб олиш билан айланиб ўтиб четдан ўртага ҳаракатланибзичлаштирилган қатламни 0,15-0,25 м ёпиш билан бажарилади. Ён қияликларни ишлаш жараёнида бузилиб кетмаслиги ва катокни қияликдан пастга тушиб кетмаслиги учун валецни чети нишабликни қошидан 0,3 м наридан ўтиши керак. Кўтармани баландлиги 1,5 м дан катта бўлганда юқориги қатламлар кўтарма қошидан 2 м масофада зичлаштирилади, кейин ўтиш катокни 1/3 кенглигида сурилиб, кўтармани чети зичлаштирилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling