- Консолли шаршаралар юқорида баён қилинган шаршара ва тезоқар иншоотларнинг вазифасини бажаради. Уларда сув оқими иншоот ўзанидан ажралмаган ҳолда харакат қилиб, сўнгра эркин ҳавода ҳаракат қилади. Консолли шаршаралар ташлама каналларнинг этагида, жарликларда, пастки бъефдаги тупроқлар ювилиб, катта ўпирилишлар юз берганида атрофдаги экин майдони ва биноларга зарар келтирмайдиган жойларда қурилади. Консолли шаршараларнинг афзаллиги шундан иборатки, улар бошқа туташтирувчи иншоотларга нисбатан арзон, конструкцияси содда, қурилиш ишлари осон. Уларни барпо этишда бетондан ташқари, темир-бетон ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, бу иншоотнинг консол қисми учун чуқур жойлашган таянч ҳам қабул қилинади.
Консолли шаршаралар қуйидаги конструктив қисмлардан ташкил топган: кириш; тезоқар; таянчларга ўрнатилган консол; ювилиш воронкаси ва чиқиш (5-расм). - Консолли шаршаралар қуйидаги конструктив қисмлардан ташкил топган: кириш; тезоқар; таянчларга ўрнатилган консол; ювилиш воронкаси ва чиқиш (5-расм).
- Консолли шаршаралар кириш қисми шарашараклар ва тезоқарлар кириш қисми конструкцияларидан фарқ қилмайди.
- Консолли шаршараларнинг нови тўғри бурчакли ёки трапеция кесимли бўлади. Уларни планда тўғри чизиқ бўйича жойлаштириш лозим, консол қисмида оқимнинг ноқулай бир томонга силжиши натижасида консол ва унинг таянчларига ноқулай динамик кучлар таъсир қилиши мумкин. Харорат ва чўкиш деформацияларини олдини олиш учун нов кўндаланг ва бўйлама деформация чоклари билан қирқилади. қаттиқ бўлмаган грунтларда нов тагида ҳосил бўлган фильтрация оқими иншоот қияликларидан сизиб чиқади, шунинг учун қаттиқ бўлмаган грунтлар заминларининг консол тагида дренаж ўрнатилади.
5-расм. Консолли шаршара: - 5-расм. Консолли шаршара:
- 1-кириш; 2-кўприк; 3-бетонли нов; 4-темир-бетонли нов; 5-консол;
- 6-трамплинлар; 7-ромли таянч; 8-бикрли тўсинлар; 9-ювилиш воронкаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |