- - Ota-onalarga tarbiyaviy ishlarni amalga oshirishda maslahatlar berish, nizoli vaziyat va psixologik holatlarni birgalikda tahlil qilish va
- amaliy tavsiyalar bildiradi.
- - Ota-onalarga farzandlarning tibbiy yordamga muhtojligi yoki boshqa muassasalarga murojaat qilish zaruriyat ekanligini yuksak pedagogik odob bilan tushuntirishi, berilayotgan ko'rsatmalarga ularni ishontirishi shart.
- ВОҚЕЛИКДА МАВЖУД
- БЎЛИШИГА КЎРА
Идрокнинг константлилиги қонуни. - Бу қонун маълум маънода олдингисига боғлиқ. Яъни бунда ҳам илгариги тажриба катта роль ўйнайди. Маъноси: одам ўзига таниш бўлган нарсаларни ўша хосса ва хусусиятлар билан ўзгаришсиз идрок қилишга мойилдир. Масалан, самолёт ичида ўтириб ерга қараганмисиз? Автомобил йўллари, уларда ҳаракат қилаётган машиналар кичкина кўринади, лекин биз уларни ҳозир кичрайиб қолган, деб идрок қилмаймиз-ку? Аслида кўз корачиғимиздаги акс кичкина бўлса-да, уларни ўзимиз «тўғрилаб» алоҳида предметлар сифатида идрок қилаверамиз.
Кутишлар ва тахминларнинг идрокка таъсири. - Кўпинча бизнинг идрокимиз айни пайтда биз нималарни кутаётганимизга боғлиқ бўлиб қолади. Биз ўзимиз кутгандан ҳам кўп пайтларда ўзимиз кўргимиз келган нарсаларни кўрамиз, эшитгимиз келган нарсани эшитамиз. Масалан, сонлар қаторида пайдо бўлган В ҳарфи узоқдан албатта 13 сонидай идрок қилинади, ёки аксинча ҳарфлар орасидаги 13 «В» га жуда ўхшайди. Кечаси ёлғиз қолиб кимнидир кутаётган бўлсангиз, ҳар қандай жуда секин шарпа ҳам оёқ товушларига ўхшайверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |