Мавзу: Кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси. Кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари
Download 29.11 Kb.
|
Мафтуна психология
Ўсмир ва ўспирин ўқувчи ҳулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири бу психологик ва педагогик жиҳатдан қаровсизликдир. У 3 босқичда намоён бўлиши мумкин.
1-босқич: Элементлар аста-секин йиғилади. Ўқувчи вазиятга қараб яхши ва ёмон ишлар қилиши мумкин. Бу психологик ва педагогик жиҳатдан қаровсизликнинг пинҳоний даври ҳисобланади. 2-босқич: Ўзлаштирмаслик, интизомни бузиш, атрофдагилар билан жанжаллашиш тез-тез такрорланади. Ақлий ривожланишда тенгдошларидан орқада қолади. Бу эса мактабдан совушни ва кўчага қизиқишни кучайтиради. 3-босқич: Кескин ўзгариш рўй беради. Ўқувчи энди одоб-ахлоқ қоидаларига бўйсинмай қўяди. Хатти-ҳаракатини оқлайдиган ўз аҳлоқий нормасини яратади. ХУЛОСА Таълим ва тарбия – бу шахснинг ижтимоий-маънавий ва ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрлаш мақсадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир кўрсатиш жараёнидир.Тарбия психологияси мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиладиган педагогик жараён шароитида инсон шахси шаклланишининг қадриятларини ўрганади. ТАВСИЯЛАР. Таълим ва тарбия жараёнида ўқувчи шахси шаклланиб боради, унинг дунёқараши ҳам кенгайиб боради. Шунингдек, унда хулқ атвор ва одати маълум даражада шаклланади. Маълумки, одам онгининг юксак белгиларидан бири – унинг ўзини англашидир.Одам ўз теварак атрофидаги одамни билувчи ва шу одамга таъсир этувчи субъектдир. Одамнинг идрок этадиган, тасаввур қиладиган нарсалари унинг объектидир. Ана шу нуқтаи назардан олганда одамнинг ўзини англаши субъектив равишда ўзини “мен” деб ҳис қилишида ифодаланади. Агар таълим шахснинг онгини шакллантириш бўлса, тарбия унинг онгсизлик сферасига таъсир этишидир. Болаларга уларни тарбиялайдиганларга нисбатан ҳиссий яқинлик ҳос. Одатда 6 ойлик болалар унга ғамхўрлик қиладиган ота-онасига боғланиб қоладилар. Ота-онанинг олдида бўлиш, улар билан мулоқотда бўлиш болаларга жуда ёқади, уларнинг йўқлиги болага ёқмайди. Ота-онанинг ғамхўрлигини билдирувчи сўзлар, ҳатти-ҳаракатлар бола учун жуда катта аҳамиятга эга, уни эркаламаслик, суймаслик салбий аҳамиятга эга бўлади. Хулқ-атворнинг дастлабки ижтимойлашуви худди шу ўрганиш жараёни орқали содир бўлиши мумкин: хулқ-атворнинг исталган шакллари ғамхўрлик ва эътибор билан тақдирланади. Лекин яхши хулқи учун рағбатлантириш ва ёмон хулқи учун жазолаш ахлоқий ижтимоийлашувнинг кичик бир қисмидир. Болаларни тарбиялаш самарадорлигини оширишда анъана ва урф одатларнинг роли катта. Халқ урф одатлари, анъаналари ва маросимлари катта тарбиявий аҳамиятга эгадир. Улар одамларни бир бирларига яқинлаштиради, дўстлик ва биродарлик туйғуларини ривожлантиради. Булар ўз навбатида ёшлар учун ибрат намунасини ўтайди. Мустақил жамиятнинг бахт-саодати йўлида ҳар бир кишининг тинмай ғамхўрлик қилиши, ижтимоий бурчни яхши англаш: жамият ҳаётида ва шахсий ҳаётда ҳалоллик ва ростгўйлик, ахлоқий софдиллик, одамийлик ва камтарлик миллий ва ирқий адоватларга асло йўл қўймаслик ва шу каби лар тарбия жараёнинг муҳим хислатидир. Тарбия жараёнида ғамхўрлик билан бир қаторда яхши кўришга асосланган интизомга риоя қилиш зарурдир. Download 29.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling