Мавзу: Кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси. Кичик мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари


Таълим-тарбиянинг мувафақиятли бўлишида ўсмир ва ўспирин ўқувчиларнинг ёш психологик хусусиятларини ҳисобга олиш


Download 29.11 Kb.
bet2/4
Sana19.01.2023
Hajmi29.11 Kb.
#1100899
1   2   3   4
Bog'liq
Мафтуна психология

Таълим-тарбиянинг мувафақиятли бўлишида ўсмир ва ўспирин ўқувчиларнинг ёш психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларининг мувафақиятлари уларнинг ёш ва психологик хусусиятларини билиш ҳамда ҳисобга олишга боғлиқдир. Ўқитувчи ва тарбиячи учун боланинг ўсмирлик даври психологик нуқтаи назардан ўзига хос ва қизиқарлидир. Ўсмир ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш ишларида гоҳо учрайдиган қийинчиликлар бу ёшдаги болаларнинг психик ривожланиш қонуниятлари ва хусусиятларини баъзан етарли даражада билмаслик ёки инкор қилиш натижасида пайдо бўлади. Бу қийинчиликлар шундан иборатки, одатланиб қолинган таълим ва тарбия усулларини ўзгартириш, ўқувчиларга таъсир қилишнинг илгари муваффақиятли деб ҳисобланган назорат қилиш усулларини ўзгартириш зарурлигини тушуниш жуда муҳимдир.Ўқитувчи бу вазифаларни самарали амалга ошириши учун ўсмирлик ёшининг ўзига хос жисмоний ва психик тараққиёт хусусиятларини яхши билиши лозим.
Ўсмирлик ёшининг асосий хусусиятларидан бири унда жинсий балоғатга етиши билан боғлиқ бўлган турли хисларнинг ва ўзига қарама-қарши бўлган жинсга қизиқишнинг вужудга келишидир.Ўқувчиларда бу психологик ҳосиланинг вужудга келиши ўқитувчиларимиз олдига 2та муҳим вазифани амалга оширишни шарт қилиб қўяди.
1. Ўсмир ёшдаги ўқувчилар диққат-эътиборини иложи борича жинсий ички кечинмалардан четга, яъни фойдали жамоат ишларига, меҳнатга, қизиқарли тўгаракларга, спорт мактабларига, ўқувчилар саройларига жалб қилиш керак.
2. Ўсмирнинг жинсий тарбияси билан шуғулланиш. Бу борада жинсий тарбия формалари: кечалар, мунозаралар, суҳбатлар ва жинсий тарбия мазмунига қўйиладиган талаблар;
а) берилаётган мазмун тўғри бўлиши;
б) билим аниқ ва тушунарли бўлиши;
в) ўқувчилар ёшига мос бўлиши;.
г) тарбиявий характерга эга бўлиши;
Жисмоний ривожланиш хусусиятлари баъзан мувозанатсизликни, кучли қўзғалувчанликни, кайфиятнинг тез ва кескин ўзгаришини намоён қилиши мумкин.Ўсмирлик ёшида характернинг иродавий хислатлари: матонат, мақсадни амалга оширишда қатъийлик ва бунда учрайдиган тўсиқ ва қийинчиликларни енга олиш каби хислатлар сезиларли даражада ривожланади.
Ўсмирлик 10-11 ёшлардан 14-15 ёшларгача бўлган даврни ташкил этади. Аксарият ўқувчиларда ўсмирлик ёшига ўтиш, асосан, 5- синфлардан бошланади. “Энди ўсмир бола эмас, бироқ катта ҳам эмас” бу таъриф ўсмирлик давринииг муҳим характерини билдиради. Бу ёшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди. Бу ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик ўзгаришлардир. Физиологик ўзгариш жинсий етилишнииг бошланиши ва бу билан боғлиқ равишда танадаги барча аъзоларниг мукаммал ривожланишини ва ўсиши, ҳужайра ва организм тузилмаларнинг қайтадан шакллана бошлашидир. Организмдаги ўзгаришлар бавосита ўсмир эндокрин системасининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу даврда ички секреция безларидан бири гинофез безининг функқияси фаоллашади. Унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши ва муҳим ички секреция безларининг (қалқонсимон без, буйрак ўсиши ва жинсий безлар) ишлашини кучайтиради. Натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий балоғатга етиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади.
Ўсмирлар ўзларини катталардек тутишга ҳаракат қиладилар. Улар ўзларининг лаёқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада ўртоқлари ва ўқитувчиларига кўрсатишга интиладилар. Бу ҳолатни оддий кузатиш йўли билан ҳам осонгина кўриш мумкин. Ўсмирлик ёшига хос бўлган психологик хусусиятларни ўргана туриб, ўсмирлар шахсининг шаклланиб, ривожланиб, камолатга эришиш йўлларини ва унга таъсир этадиган биологик ва ижтимоий омилларнинг бевосита таъсирини тушуниш мумкин. Бу даврда ўсмир бахтли болалик билан хайрлашган, лекин катталар ҳаётида ҳали ўз ўрнини топа олмаган ҳолатда бўлади. (ўсмирлик даври «ўтиш даври», у кризис даври каби номларни олган психологик кўринишлари билан характерланади.) Чунки, бу ёшдаги ўсмирларнинг хатти-ҳаракатида муқобил, янги шароитларда ўз ўрнини топа олмаганлигидан психик портлаш ҳоллари ҳам кузатиладиган даврида Л.С. Виготский бундай ҳолатни «психик ривожланишдаги кризис» деб номлаган. Ўсмирлик ёшида уларнинг хулқ-атворига хос бўлган алоҳида хусусиятларни жинсий етилишнииг бошланиши билаи изоҳлаб бўлмайди. Жинсий етилиш ўсмир хулқ-атворига асосий биологик омил сифатида таъсир кўрсатиб, бу таъсир бевосита эмас, балки кўпроқ билвоситадир. Ўсмирлик даврига кўпинча сўзга кирмаслиқ, ўжарлик, тажанглик, ўз камчиликларини тан олмаслмқ урушқоқлик каби хусусиятлар хос.
Ўсмирлар ниҳоятда тақлидчан бўлиб, уларда ҳали аниқ бир фикр, дунёқараш шаклланмаган бўлади. Улар ташқи таъсирларга ва хиссиётларга жуда берилувчан бўладилар. Шунингдек, уларга мардлик, жасурлик, тантиқлик ҳам хосдир. Ташқи таъсирларга берилунчанлик ўсмирда шахсий фикрни юзага келишига сабаб бўлади, лекин бу шахсий фикр аксарият холларда асосланмаган бўлади. Шунинг учун ҳам улар ота-оналарнинг, атрофдаги катталарнинг, шунингдек, устозларнинг тўғри йўлни кўрсатишларига қарамай, ўз фикрларини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Жуда кўп ўсмирлар бу даврда чекиш ҳамда спиртли ичимликларга қизиқиб қоладилар. Катта одам, шунингдек чекувчи, ичувчи сингари янги ролларда ўзини қулай ҳис килади. Бундай ҳолатлардан ўсмир жуда ташвишга тушади ва унда кризис ҳолати юзага келади. Бу кризис ўсмирнинг маънавий ўсиш, шунингдек психикасидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир.
Бу даврда боланинг ижтимоий мавқеи ўзгаради, ўзининг яқинлари, дўстлари, тенгдошлари билан янги муносабатлар юзага келади. Лекин энг катта ўзгариш унинг ички дунёсида юзага келади. Кўпгина ўсмирларда ўзидан қониқмаслик ҳолати кузатилади. Шунингдек, ўзи ҳақидаги мавжуд фикрларининг бугун унда содир бўлаётган ўзгаришларга тўғри келмаётганлиги ўсмирни асабийлашишига олиб келади. Бу эса ўсмирда ўзи ҳакида салбий фикр ва қўрқувни юзага келтириши мумкин. Баъзи ўсмирларни нима учун атрофдагилар, катталар, шунингдек ота-онасига қарши чиқаётганлигини англай олмаётганлиги ташвишга солади. Бу ҳолат уларни ичдан асабийлашишларига сабаб бўлади ва ўсмирлик даври кризиси дейилади.
Ўсмирлик даврида етакчи фаолият – бу мулоқот, ўқиш ҳамда меҳнат фаолиятидир. Ўсмирлик даври мулоқотининг асосий вазифаси - бу дўстлик, ўртокликдаги элементар нормаларини аниқлаш ва эгаллашдир. Ўсмирлар мулоқотининг асосий хусусияти шундан иборатки, у тўла ўртоқлик кодексига бўйсунади.
Ўсмирларнинг ота-онаси, катталар билан қиладиган мулоқоти уларнинг катта бўлганлик ҳисси асосида тузилган бўлади. Улар катталар томонидан қилинадиган ҳақ-ҳуқуқларини чекланганларига, қаршилик ва эътирозларига қаттиқ қайғурадилар. Лекин шунга қарамасдан, у мулоқотда катталарнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезадилар. Биргаликдаги фаолият ўсмирга катталарни яхшироқ тушунишлари учун ёрдам беради. Ўсмир ўзида бўлаётгаи ўзгаришлар, уни ташвишга солаёттан муаммолар ҳақида катталар билан бўлишишга каттa эҳтиёж сезади, лекин буни ҳеч қачон биринчи бўлиб ўзи бошламайди. Ўсмир ўзига нисбатан ёш болалардек қилинадиган муомала-муносабатига қаттиқ норозилик билдиради. Ўсмирлар мулоқоти ниҳоятда ўзгарувчанлиги билан характерланади. Ўсмирлик даврига кимнингдир хатти-ҳаракатини имитация қилиш хосдир. Кўпинча улар ўзларига таниш ва ёқадиган катталарнинг хатти-ҳаракатларига имитация, тақлидчанлик қиладилар.
Ўсмир ёшидаги бола учун дўст танлаш жуда катта аҳамиятга эга, ўсмирлик даврида дўст жуда қадрли ҳисобланади. Дўстлар доимий равишда руҳан, қалбан яқин бўлишга эҳиёж сезадилар. Бу эҳтиёж ўсмир дўстларнинг хол-аҳвол сўрашиши ва кўришишларида (қўл бериб, қучоқ очиб кўришиш) бирга ўтириш ва бирга юришга ҳаракат қилишларида кўринади. Кўпгина ана шундай жуда яқин муносабатлар, ўсмирларнинг шахс бўлиб шаклланишида, ҳамкорликдаги ҳаракатларининг изи инсон қалбида ва хотирасида бир умрга сақланиб қолади.
Ўсмирлар учун уй вазифалари, уй ишлари бўйича мажбуриятларни бажаришга қараганда тенгдошлари билан мулокот қилиш муҳимроқдир. Ўз ишларини, сирларини бола энди ота-онасига эмас, балки тенгдошига кўпроқ ишонади. У энди салбий ва ижобий томонларига алоҳида бир урғу бермаган ҳолда ўзи ҳоҳлаган кишиси билан дўст бўлиш хуқуқини талаб этади. Ўз тенгдошлари билан мулокот ва муносабат жараёнида ўз шахсини эркинлик билан тўла намоён эта олади. Шахсий эркинликни у катта бўлиш ҳуқуқи деб англайди. Ота-оналарнинг ўсмирга шу эркинликнинг бермаслиги ёки ўсмирнинг шундай деб билиши натижасида улар ота-онага қарши позицияда бўладилар.
Ўсмирлик даврига жуда кўп зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар хос. Мактаб дастури ва бошқа ишлар билан боғлиқ турли масалаларни ечишда турли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Бундай муаммоларни ҳал қилишда асосан уни келиб чиқиш сабаблари, унга таъсир этучи салбий омиллар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлган ҳолатда ёндашиш зарур.

Download 29.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling