Мавзу: Kимёвий анализнинг метрологик асослари


Download 161.18 Kb.
bet7/7
Sana06.10.2023
Hajmi161.18 Kb.
#1694026
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Analitika

Тасодифий хатолар – келиб чиқиши маълум бир қонуниятга асосланмаган, катталиги ва ишораси номаълум бўлган хатолардир. Тасодифий хатолар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ташқи факторлар, масалан, ҳарорат, намликнинг ўзгариши, лабаратория ҳавосининг ифлосланиши, биноларнинг тебраниши, ток манбасида кучланишнинг ўзгариши ва бошқалар билан боғлиқ. Улар статистик усуллар ёрдамида ҳисобга олиниши ва баҳоланиши мумкин. У ёки бу даражада тасодифий хатоларнинг олдини олиш мумкин, айниқса, қўпол хатоларнинг олдини олиш осон. Бунинг учун анализ астойдил, диққат билан ўтказилиши, эритма ёки моддалар тўкиб юборилмаслиги, ўлчаш натижаларини баҳолашда уларнинг ёзилиш тартиби жуда муҳим ҳисобланади. Масалан, техник тарозида тортиш натижаси билан аналитик тарозида тортиш натижалари ҳар хил ёзилиши ҳисобга олиниши даркор. Масалан, натижа 2,5 ёки 2,50 г деб ёзиб олинган бўлса, бу техник тарозида тортилганликни, 2,5000 г тарзида ёзиб олинган бўлса, аналитик тарозида тортилганликни кўрсатади.

  • Тасодифий хатолар – келиб чиқиши маълум бир қонуниятга асосланмаган, катталиги ва ишораси номаълум бўлган хатолардир. Тасодифий хатолар аналитикнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ташқи факторлар, масалан, ҳарорат, намликнинг ўзгариши, лабаратория ҳавосининг ифлосланиши, биноларнинг тебраниши, ток манбасида кучланишнинг ўзгариши ва бошқалар билан боғлиқ. Улар статистик усуллар ёрдамида ҳисобга олиниши ва баҳоланиши мумкин. У ёки бу даражада тасодифий хатоларнинг олдини олиш мумкин, айниқса, қўпол хатоларнинг олдини олиш осон. Бунинг учун анализ астойдил, диққат билан ўтказилиши, эритма ёки моддалар тўкиб юборилмаслиги, ўлчаш натижаларини баҳолашда уларнинг ёзилиш тартиби жуда муҳим ҳисобланади. Масалан, техник тарозида тортиш натижаси билан аналитик тарозида тортиш натижалари ҳар хил ёзилиши ҳисобга олиниши даркор. Масалан, натижа 2,5 ёки 2,50 г деб ёзиб олинган бўлса, бу техник тарозида тортилганликни, 2,5000 г тарзида ёзиб олинган бўлса, аналитик тарозида тортилганликни кўрсатади.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар ва масалалар
        • Кимёвий анализнинг кандай асосий босқичларини биласиз?
        • Аналитик кимёда ишлатиладиган эритмаларнинг концентрациялари қандай ифодаланади?
        • 0,1 М (500 мл), 0,1 N (200 мл) ва 10 % лик (50 г) H2SO4 эритмаларини тайёрлаш учун зичлиги 1,84 г/мл бўлган 98 % лик кислотадан неча мл дан олиш талаб этилади?
        • Текшириладиган модда ва анализ усули ва схемасини танлаш нималарга асосланган?
        • Аналитик усул ва реакцияларнинг селективлиги ва сезгирлиги нима?
        • Анализ усулининг аниқлиги, қайта такрорланувчанлиги ва тўғрилиги нима?
        • Анализнинг тезкорлиги ва таннархининг қандай аҳамияти бор?
        • Анализнинг мутлақ (эталонсиз) ва нисбий усуллари ҳақида нималарни биласиз?
        • Мусбат ва манфий хатолар деб қандай хатоларга айтилади?
        • Доимий ва мутаносиб хатолар нима?
        • Аналитик кимёда қандай хатолар учрайди? Систематик ва тасодифий хатолар деганда нимани тушунасиз? Уларнинг олдини олиш мумкинми?
        • Аналитик белги (сигнал) нима ва у қандай маълумотларни бериши мумкин?
        • Ўлчашнинг қандай усуллари ва воситаларини биласиз? Ўлчаш натижаларининг ҳақиқийлигини қандай таъминлаш мумкин?
        • Анализ натижаларини статистик ишлашда ўртача қиймат, четланиш, дисперсия, стандарт четланиш қандай ҳисобланади?
        • Нормал, t ва F тақсимотларнинг қандай статистик аҳамияти бор?
        • Регрессион ва корреляцион анализ қандай мақсадларда қўлланилади?
        • Энг кичик квадратлар усулининг моҳияти ва қўлланилишини айтиб беринг.

1.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 1, 2009. 623 с. 2.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 2, 2009. 504 с. 3.Donald Ckoog, M. West. Fundamentals of Analytical Chemistry Brouks. Cole. Cengage, 2014. 4.Турабов Н.Т., Қутлимуратова Н.Х., Сманова З.А. Аналитик кимё. Лаборатория машғулотлари номли ўқув қўлланмаси. Тошкент “Ношир” нашриёти. 2019. 250 б. 5.Fayzullaеv. O. Analitikkimyo. Toshkеnt, «Yangi asr avlodi», 2006, 488 b.
Адабиётлар
Этиборингиз учун раҳмат!!!
Download 161.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling