Мавзу: Кириш. Фаннинг мазмуни. Шаҳар кўчалари ва йўллари. Режа


Download 44.49 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi44.49 Kb.
#1579967
Bog'liq
1-Mavzu



Мавзу: Кириш. Фаннинг мазмуни. Шаҳар кўчалари ва йўллари.


Режа:

  1. Кириш. Фаннинг мазмуни. Шаҳар кўчалари ва йўллари.

  2. Шаҳар кўча-йўлларига қўйиладиган талаблар.

Шаҳар йўл қурилиши шаҳар ободончилигининг асосий турларидан бири. Шаҳар қурилиши Ўзбекистонда ва ривожланган мамлакатларда жадал суръатлар билан ривожланмокда. Бунинг асосий сабаби халқ хоъжалигининг иқтисодий оъсишидир. Бугунги кунда шаҳарлар ишлаб чиқариш объектларини, турар жой ҳудудларини (туманларни) маданий ва маиший тармоқларни, транспорт ва йулларни рационал (қулай) жойлашишини таъминлаш зарур-ки, улар аҳолини ишлаш ва дам олиш шароитларини янада яхшилашга қаратилиши керак. Шуни алохида такидлаш лозимке транспорт ва йоъл, йоъл-транспорт мажмуасини ташкил этади ва бу мажмуанинг асосий вазифаси юк ва йоъловчи ташишни ташкил этиш хамда таъминлаш. Транспорт иқтисоднинг энг асосий тармоқларидан бири боълиб ҳисобланади. Транспортнинг қуйидаги турлари мавжуд: қуруқлик, сув ва ҳаво транспорти. Автомобилнинг асосчиларидан бири Франсуа никола Жозефа Кюно ҳисобланади. Автомобил 1801-йилда Англиялик Ричард Тревитик томонидан яратилган, унинг тезлиги 10 км/с етган. 1885-йилларга келиб, ички ёнув двигателини яратилиши автомобилларни ривожланишига муҳим ҳисса қушди. Россияда биринчи автомобил Е.А. Яковлев томонидан 1896 йилда яратилади. Унинг тезлиги 20 км/с, қуввати эса 2 от кучига тенг эди. Шу даврдан бошлаб автомобил транспорти жадал суратлар билан ривожланди.


Вазифасига коъра автомобиллар қуйидаги турларга боълинади:
-Транспорт( йуловчи ва юк ташиш учун)
-махсус ( ут оъчирувчи, тиббий вахоказо)
Транспорт автомобиллари юк ташувчи, юловчи ташувчи вам тягач (тортувчи) автомобилларга булинади.
Бундан бир неча юз йиллар аввал халқларни бир - бири билан боғлаган карвон йоъллари бугун магистрал йоълларга айланди. Шундай йоъллардан бири Буюк Ипак йоълидир. Мағрибу, машриқни боғлаган, халқлар тарихи ва тараққиётининг энг кучли халқаларидан бири боълган Буюк Ипак йоъли дунёга машҳур Бухоро , Самарқанд, Қоъқон ва Оъш шаҳарлари орқали Қашқардан оътиб, йоъналишини давом эттирган.
Бу йоъналиш Эвропо қитъасини Осиёнинг океан сарҳадлари билан боғлайдиган ва халқаро миқъёсда олтин камар вазифасини бажарувчи муҳим артерия ҳисобланади. Ҳозирда эса “ Трансконтинентал йоъналиши” деб ном олган Президентимизнинг ташаббуси билан “ Буюк Ипак йоъли” ни тиклаш тоъғрисидаги қонунни қабул қилинишидан, транспорт йоълаги боъйича халқаро анжуманларда қатнашиб, шартномалар, битимлар тузилиши, айниқса “Эвропа -Кавказ- Осиё” транспорт йоълаги (ТРАСЕКА)ни ривожлантириш боъйича олиб борилаётган ишлардан мақсад портларга , денгизларга, жаҳон бозорига чиқиш ва Оъзбекистоннинг ривожига ривож қоъшишдир.
Республикамиз боъйича барча турдаги транспортларда ташилаётган йоъловчиларнинг 96,6% , юкларни эса 83% айнан автомобил транспорти ҳиссасига тоъғри келади. Демак, мамлакатимизда бу транспорт воситасига талаб катта. Йоъл тармоғини умумий узунлиги республика боъйича 184000 км.
Оъзбекистон халқининг бойлиги ва мамлакатимизнинг "Қон томирлари" боълган ва бугунги кунда 42654 километр узунликдаги умумфойдаланувдаги автомобил йоъллари, жумладан 3979 км халқаро, 14069 км давлат, 24606 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобил йоъллари техник соз ҳолатда асралди, сақланди, ривожлантирилди, такомиллаштирилди. Ҳар қандай об-ҳаво шароитида транспорт воситаларининг узлюксиз ва хавф хатарсиз қатнови таъминланиб келинмоқда.
Оътган йилиарда жами 23002 км.лик йоъл ишлари бажарилиб, жумладан умумий фойдаланишдаги автомобил йоълларида 2722 километрдан ортик янги йоъллар қурилди ва реконструктсия қилинди, 3800 км автомобил йоълларида мукаммал таъмирлаш ва 21978 км автомобил йоълларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек оътган даврда 175 дона умумий узунлиги 6645 пм. боълган коъприклар, 19 дона 3938 пм. йоъл оътказгич ва транспорт эчимлари қурилди ва реконструктсия қилинди.
Оъзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йил 22-апрелдаги ПҚ-1103 сонли “2009-2014 йилларда Оъзбекистон миллий автомагистралини реконструксия қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тоъғрисида”ги 2010 йил 21-декабрдаги ПҚ-1446 сонли “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникасия қурилшини ривожлантиришни жадаллаштириш тоъғрисида”ги ҳамда 2015 йил 6-март ПҚ-2313 сонли “2015-2019 йилларда муҳандислик коммуникация ва йоъл транспорт инфратузилмани ривожлантириш ва мадернизатсия қилиш дастури тоъғрисида” ги қарорлар.
Автомобил йоълларини, аввало халқаро ва давлат аҳамиятига эга йоълларнинг транспорт - эксплуататсия сифатларини халқаро меъёрлар ва стандартлар талаблари даражасига коътариш, юклар ва йоъловчиларни ташишнинг барча йоъналишлари боъйича рақобатбардош транзитни амалга ошириш, ҳамда аварияларни камайтириш коърилган
Хулоса оърнида айтиш мумкинки янги йоълларни барпо èтилиши ва èскиларнинг қайта таъмирланиши ҳудудларга янги хаёт нафасини олиб келади. Катта хажмдаги қурилиш , бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Хизмат коърсатиш тармоқлари билан бирга янги уй-жойлар барпо èтилади. Йоълларнинг ривожланиши инсонларни бир-бирига яқинлаштириш билан бирга улар учун коъплаб имкониятлар ҳам яратиб беради.





/

Download 44.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling