Мавзу: кириш фойдали қазилмалар тўҒрисида умумий малумот
Download 293.97 Kb.
|
ФҚГ Маруза 1 (1)
МАВЗУ: КИРИШ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЛУМОТФойдали қазилмалар хақидаги таълимот маъдан ҳосил бўлиши назарияси, уларнинг ер пўстида жойлашиши қонуниятлари, маъдан таналарининг кўриниши ва ётиши, таркиби, структура ва текстураси ҳамда фойдали қазилмаларнинг келиб чиқиши ва саноатда ишлатилиши бўйича турларга бўлиниши билан таништиради.
Геологиянинг ушбу соҳаси бошқа геологик фанлар билан узвий боғланган ва уларнинг кўпларига таяниб ривожланади. Масалан, умумий геология, тарихий геология, регионал геология, минералогия ва петрография, гидрогеология ва инженерлик (муҳандислик) геологияси материалларига таянса, геофизика, геокимё, тоғ-техник ва иқтисодий фанлар билан узвий алоқада иш юритади.
Табиатда қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар кўпроқ учрайди. Суюқ хилига нефть ва сув, газсимон турига табиий ёнувчи газлар киради.
Фойдали қазилма конларига саноат ўз техник имконияти ва қазиб олиш иқтисодий афзаллигини ҳисобга олиб маълум талаблар қўяди. Бу талаблар «кондициялар» деб аталади. Иқтисодий шароит ва техник ҳолати ўзгариши билан кондициялар ҳам ўзгаради.
Download 293.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling