Мавзу: кириш


INTERNET глобал компьютер тармоіи


Download 1.1 Mb.
bet46/61
Sana18.06.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1560107
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
axborot texnologiyalari

INTERNET глобал компьютер тармоіи

1957 йил ARРA (Advanced Research Рrоjects Agency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоject Agency) ARРANet тажриба тармоіини ташкил этиш хакида карор кабул килди. Илк бор тармок 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат булиб, асосий тузилиш принципи тармокдаги барча компьютерларнинг тенг хукукли булиши эди. 1975 йил ARРANet тажриба тармоіи макомини харакатдаги (амалий) тармок макомига узгартирди.


80-йиллар бошида тармокда машиналарнинг узаро таъсир протоколлари стандартлаштирилди. Бошланіич вариант TCР/IР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Internet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/Iрни UNIX ОТ сафига киритди. 1983 йилда - Internet ташкил этилди. ARРANet 2 та кисмга булинди: MILNet ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошка тармоклар уланди. 1989 йил - ARРANet мустакил алмашиш имконини яратди. Бирок бир неча йил илгари унинг ресурсларига факат файлга мурожаат килишга мулжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди.


Гиперматнли инкилоб: 1965 йил Нелсон гиперматн сузини куллади. Ван Дам ва бошкалар 1967 йилда гиперматн тахрирловчисини тузиб чикди. Нелсон 1987 йил маълумотларнинг гиперматн тахрирловчисини тузиб чикди. Женева ЦЕРН (CERN) да ишловчи физик Тим Бернес Ли 1990 йил гиперматнли лойихани таклиф этди. Бу лойиха физик олимларга Интернет оркали тадкикот натижаларини узаро алмашиш имконини берар эди. Шундай килиб, Халкаро ахборот тармоіи - World Wide Web (WWW) га пойдевор куйилди. 1993 йил Марк Андерсон рахбарлигида биринчи гиперматнли Mоsaic график браузери ишлаб чикилди ва у Netscape корпорациясига утиб Netscape браузерини ишлаб чикди. 90 йиллар урталарида Internet бизнес-ишловлар билан ишлаш учун кулланила бошланди. Бирок, бу борада турли муаммолар: тармок каналларини ортикча юклаш ва ахборотни химоялаш мавжуд эди. Internetнинг статистик маълумотлари куйидагича:



  1. 1981 й. - Internet га 213 та компьютер уланган;

  1. 1983 й. - Internet га 562 та компьютер уланган;

  1. 1986 й. - 5089 та компьютер уланди;

  1. 1992 й. - 727000 компьютер уланди;

  1. 1995 й. - 20-40 миллион компьютер бирлашди.




Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling