Мавзу. Корхона ва ташкилотларда персонал хавфсизлигини бошкариш  Режа  Корхона ва ташкилотларда хавфсизлик


Download 405.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana10.01.2023
Hajmi405.17 Kb.
#1087026
1   2   3   4   5
Bog'liq
hrOxohGOFiTN7JYdnTPW50RHyKhC2xwfFWWSHyoW

Биринчи ёндашув – «мунтазам синовлар» усулидир. У 
ўргатилган кузатувчиларнинг мавжуд бўлишини 
назарда тутади. Улар корхона ва ташкилот (бўлим)ни 
белгилаб берилган маршрут бўйича айланиб ўтадилар 
ва хавфсизлик техникаси сохасидаги камчиликларни 
аниклайдилар. Бундай вазифани хавфсизлик техникаси 
(ХТ) бўлимига юклаш хам мумкин. Бу ерда асосий нарса 
шуки, йўл кўйилиши мумкин бўлган бузилишларнинг 
назорат даражаси берилиши лозим. Бунда назорат 
килувчининг вазифаси эса бундай даражанинг ошириб 
юборилишига йўл кўймасликдир. Бу усул хавфсиз 
вазиятлар бахтсиз ходисалар ва жанжалларга 
айланмасдан олдин уларни аниклашга имкон беради. 

Иккинчи ёндашув – «танг холатлар» усули. У 
хавфсиз вазиятларга якин вазиятларнинг сабабларини 
аниклаш учун ходимлардан сураб чикишни назарда 
тутади. Зеро, бу усул бахтсиз ходисаларнинг олдини 
олишга, уни бархам топтиришга мўлжалланган. 



Юкорида санаб ўтилганларнинг хаммаси, рахбарнинг 
«макбул стандартлар»нинг хаммасини яхши 
билишини, бу вазифалар канчалик бажарилаётганига 
бахо бера олишини, ахволни яхшилаш учун кандай 
чоралар кўрилиши лозимлигини назарда тутади. У узок 
давом этган давр мобайнида ходимларнинг хулк-атвори 
белгиланган стандартларга мос келишини таъминлаш 
учун хавфсизлик техникасига амал килинишини 
мунтазам текшириб боришни йўлга кўяди. 

Агар ташкилот ишни конун ва стандартлар талаби 
буйича йўлга кўйишни истар экан, хавфсизлик 
техникаси коидаларининг барча бузилиш холларига 
эътиборни каратиши ва уларни кайд килиб бориши 
керак. Факат шундагина, персонал бўйича 
мутахассислар ва хавфсизлик техникаси сохасидаги 
мутахассислар рахбарга ёрдам беришлари, зарур 
статистик маълумотлар хамда бахтсиз ходиса 
тахлилини, шунингдек, уларни ўрганиш асосида 
чикарилган хулосаларни такдим этишлари мумкин. 




Download 405.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling