Мавзу: Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принсиплари турлари ва усуллари


Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, унинг турлари ва самарадорлиги


Download 75.97 Kb.
bet7/11
Sana24.03.2023
Hajmi75.97 Kb.
#1291490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12,корхона ишлаб чикариш принсп

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, унинг турлари ва самарадорлиги.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш деб, ишлаб чиқариш жараёнининг турли босқичларида миллий иқтисодиётнинг турли тармоқли корхоналари ўртасидаги, шунингдек тармоқлар ва корхоналар ичидаги ижтимоий меҳнат тақсимоти шаклларига айтилади. У корхоналарда муайян турдаги махсулотлар ишлаб чиқаришни бир ерга тўплашни кўзда тутади.
Ихтисослаштиришнинг куйидаги асосий шакллари мавжуд: тармоқ ва корхона бўйича ихтисослаштириш; корхона ичида ихтисослашиш; тармоқ бўйича ихтисослашиш, бунда корхона ёки бўлимлар шу тармоқнинг ўзига тааллукли бўлган тузилиши, технологияси ва материаллари жихатидан бир-бирига ўхшаш бўлган махсулотларни ишлаб чиқаради.
Корхона бўйича ихтисослашишда корхона ўз махсулотининг маълум чегараланган турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. Корхона ичида ихтисослашишда корхонанинг цехлари, бўлимлари, иш жойлари аниқ турдаги махсулотни ишлаб чиқаришга ёки маълум технологик жараёнларни бажаришга ихтисослашган бўлади.
Саноатда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш 4 шаклда ривожланади:
" буюм жихатидан ихтисослашда корхоналар тузилиши ва бажарадиган иши бир хил бўлган чекланган тайёр махсулот ишлаб чиқаради. Масалан: тракторлар, автомобиллар, дастгохлар ва х.к.;
" детал жихатидан ихтисослашишда корхоналар тайёр махсулотнинг айрим қисмларини ва деталларни ишлаб чиқаради. Масалан: редукторлар, подшипниклар, тишли ғилдирак ва х.к.;
" технологик жихатдан ихтисослашишда корхоналар технологик жараённинг алоҳида босқичларини бажаради. Масалан: автоматлаштирилган детал куйиш, штамплаш ва х.к.;
" ёрдамчи ихтисослашган корхоналар. Булар жумласига пўлат куйиш, темирчилик, асбоб-ускуна ишловчи корхоналар киради.
Буюм жихатидан ихтисослашиш булар ичида энг кўп таркалган шаклидир.
Ишлаб чиқаришни йириклаштириш ва комбинациялаштириш.
Ишлаб чиқаришни йириклаштириш деб, бир неча турдаги ишлаб чиқаришларни бир йирик корхонада жамлашга айтилади. Йириклашган корхоналарда асосий ишлаб чиқариш билан биргаликда ёрдамчи ишлаб чиқариш хам мавжуддир.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш асосий ишлаб чиқариш учун бўлган асбоб - ускуна, энергия турлари билан, зарур бўлганда дастгохларни таъмирлаш ва тузатиш учун хизмат қилади. Масалан: асбобсозлик, мослама, энергия ишлаб чиқариш цехлари хамда механик таъмирлаш цехлари киради. Ишлаб чиқаришни йириклаштиришнинг асосий мақсади мураккаб, жуда катта хажмга эга бўлган ва ишлаб чиқаришда узоқ давр хукм сурмайдиган махсулотларни етказиб беришдан иборат. Масалан: самолётсозлик, кемасозлик ва х.к.

Download 75.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling