Мавзу: корхонанинг инвестици
Download 147.63 Kb.
|
3- мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.4. Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини пасайтириш омиллари
Арент= СФ / А.
Маҳсулотни сотиш рентабеллиги (Срент) - бу сотилган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган фойда улушини, яъни сотилган маҳсулотнинг самарадорлик даражасини тавсифлайди. У ялпи фойда самарасининг (ЯФ) маҳсулот сотишдан тушган соф пул тушумига ёки даромадга (СПТ/Д) нисбати кўринишида ҳисобланади: Срент= ЯФ / Д. Корхонанинг ўз капитали рентабеллиги (ЎКрент) - бу соф фойданинг корхона ўз капитали (маблағи) 1 сўмига тўғри келадиган улушидир. У соф фойданинг (СФ) корхона ўз капиталининг ўртача йиллик суммасига нисбати кўринишида аниқланади: ЎКрент= СФ / ЎК. Акционерлик жамиятининг бир дона акцияси рентабеллиги (АК) - соф фойданинг корхона акциялари (АК) сонига нисбати кўринишида ҳисобланади. Бу кўрсаткич корхонанинг бозордаги фаоллигини тавсифлайди. АКрент=СФ / АК. Рентабелликнинг барча кўрсаткичлари корхонанинг барқарорлигини аниқлашга, унинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ва бозордаги рақобат бардошлигинпи кўтариш бўйича тадбирларни белгилашга хизмат қилади. 8.4. Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини пасайтириш омиллари Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бироқ, бу борадаги жиддий муаммо – айрим маҳсулотларимиз таннархининг юқори даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги (2008 йил 28 ноябрь) 4058-сонли Фармонида муҳим чора-тадбирлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барча ресурслардан самарали фойдаланиши ҳисобига маҳсулот таннархини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пасайтириш орқали уларнинг рақобатдошлигини таъминлаш вазифаси ҳам белгилаб берилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш доирасида мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди (14.1-чизма). Натижада 2009 йил мобайнида санoат тармoқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулoт таннарxи 18 фoизга, Oлмалиқ кoн-металлургия кoмбинати, «Ўзмeткoмбинат» акциядoрлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзэлтехсанoат» уюшмаси, «Ўзқурилишматeриаллари» кoмпанияси сингари ва бoшқа кoрxoна ва тармoқларда 20-25 фoизга камайди. Жумладан, республикамизда иқтисодиёт комплекслари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича эришилган натижаларни қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин ( 7.1-жадвал). 7.1-чизма. Таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари. 7.1-жадвал Download 147.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling