Мавзу: корхонанинг инвестици
Download 147.63 Kb.
|
3- мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-мавзу. КОРХОНАНИНГ БИЗНЕС-РЕЖАСИ(2 соат)
- 8.1. Бизнес-режанинг моҳияти ва вазифалари
Назорат саволлари:
1. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи қайси элементлардан таркиб топган? 2. Молиявий натижаларнинг қанақа кўрсаткичларини биласиз? 3. 4. Рентабелликнинг иқтисодий моҳиятини очинг. 4. Рентабеллик кўрсаткичлари қандай ҳисобланади? 5. Соф фойдага қандай омиллар таъсир қилади? 6. Маҳсулот (хизмат) таннархи нима ва унинг пасайишига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 8-мавзу. КОРХОНАНИНГ БИЗНЕС-РЕЖАСИ(2 соат) Р е ж а : 8.1. Бизнес-режанинг моҳияти ва вазифалари. 8.2. Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари. 8.3. Бизнес-режа таркиби ва ҳисоб-китоблари. 8.1. Бизнес-режанинг моҳияти ва вазифалари Бизнес инглиз тилида “businec” сўзидан олинган бўлиб, бутун жаҳонда тарқалган, фойда берувчи иқтисодий фаолият, яъни иш юритиш мазмунини билдиради. Бизнес сўзидан “busineccman” бизнесмен, яъни бизнес билан шуғулланувчи, ишбилармон, тадбиркор, умуман фойдали иш юритувчилар маъносини билдирувчи ибора келиб чиққан ва кенг ишлатилади. Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан бундай иборалар бизнинг тилимизга ҳам кириб келмоқда. Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб барча тадбиркорлар, фирмалар ўз фаолияти режасини “Бизнес план”, яъни “Иш режаси” деб юритишади. Бизнес-режани қандай таърифлаш мумкин. Биринчидан, бизнес-режа корхона фаолияти тўғрисидаги ғоя, мақсад, менежмент, маркетинг фаолияти ва ишлаб чиқаришни келажакга мўлжалланган кўрсаткичлари мажмуасидан иборат ҳужжат сифатида тушуниш мумкин. Иккинчидан, фаолиятда шаклланадиган иқтисодий муносабатларни тасвирлайдиган, корхонанинг ривожланиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни асословчи ҳисоб-китоблар йиғиндиси. Учинчидан, корхонанинг комплекс иш режаси сифатида корхонанинг “компаси” деб ҳисоблаш мумкин. Бизнес-режа ибораси ғарб давлатларида асосан кичик ва ўрта корхоналарнинг, фирмаларнинг комплекс иш режаси сифатида тушунилади ва унинг асосий мақсади раҳбариятига фирманинг ҳолати тўғрисида ва унинг ривожланиш имкониятларини тасвирлашдир. Бизнес-режа амалиётда бир неча хил турларда тузилади. Улар асосан тўрт хил бўлиб, ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Фирманинг ички бизнес-режаси, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида кредит олиш учун тузиладиган бизнес-режа, инвестиция бизнес-режаси, молиявий барқарорлаш режаси улар қаторига киради. Бизнес-режани ишлаб чиқишда асосан иккита мақсад-вазифани назарда тутиш зарур: 1)корхонанинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уни тараққиёт этиш мақсади, мақсадга эришиш йўллари ва кутилаётган натижасини аниқлаш; 2) ташқи инвестор ва шерикларга корхонани афзалликларини жозибалик қилиб кўрсатишга эришиш. Download 147.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling