Мавзу: корхонанинг инвестици


Download 147.63 Kb.
bet17/22
Sana15.11.2023
Hajmi147.63 Kb.
#1774108
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
3- мавзу

Соф жорий қиймат баъзида иқтисодий интеграл самара деб ҳам аталади. Лойиҳани амалга ошириш вақтида маҳсулотсотишдан олинган умумий даромаддан шу вақт даврида кетган барча сарф-харажатлар айирмасига соф жорий қиймат дейилади.
Рентабеллик фойданинг капитал қўйилмаларга ёки акци­онер капиталига нисбати шаклида аниқланади. Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда рентабеллик ҳар бир йилга ҳисоблаб чиқилади. Бу ерда солиқлар ҳисобга олинади.
Интеграл самарадорликни нолга тенглаштирувчи рентабелликнинг дастлабки сатҳ мазмуни самарадорликнинг ички коэффициенти деб ҳисобланади. Агар самарадорликнинг ички коэффициенти дастлабки сатҳ мазмунидан паст бўлмаса, лойиҳа самарали деб ҳисобланади.
Капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври. Бу кўрсаткич капитал қуйилмаларнинг ўз-ўзини қоплаш муддати сифатида амалда кенг қўлланилади. Бу даврда функционал-маъмурий зарарлар ҳисобдан чиқарилгандан кейин асосий капитал қўйилмалар қопланади.
Пулнинг максимал сарф-харажати. Бу соф жорий қийматнинг энг катта салбий молиялаштириш ўлчамларини акс эттиради ва барча сарф-харажатларни қоплаш манбалари билан боғланиши лозим.
Зарарсизлик меъёрлари. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот партияларининг минимал ўлчови бўлиб, «нол даромад» оли­нади, яъни сотувдан келган даромад ишлаб чиқаришдаги харажатга тенг бўлади.


Таянч иборалар:режалаштириш, режа, илмийлик, реаллик, оптималлик, узлуксизлик, ўзгарувчанлик, назорат қилиш, кўрсаткичлар, бўлим, кўрсаткичлар, сон, сифат, нисбий, бизнес, бизнес-режа, бизнесмен.


Назорат саволлари:

  1. Режа ва режалаштириш нима?

  2. Режалаштириш жараёнига қандай талаблар қўйилади?

  3. Бизнес-режан нима ва у кимларга мўлжалланилади?

  4. Бизнес-режани қандай мақсад-вазифалари бор?

  5. Бизнес-режани тузишга қўйиладиган асосий талаблар?

  6. Бизнес-режани таркибини изоҳланг.

  7. Бизнес-режа кўрсаткичлари қандай ҳисобланади?

9-мавзу: КОРХОНА ХАВФСИЗЛИГИ ВА ТИЖОРАТ СИРИ (2 соат)
Р е ж а :
9.1. Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади ва вазифалари.
9.2. Корхона хавфсизлик хизмати, унинг функциялари ва таркиби.
9.3. Корхона тижорат сирининг моҳияти ва уни ҳимоя қилиш механизми.



Download 147.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling