Мавзу: корхонанинг инвестици
Таннарх - ишлаб чиқариш сарфларини камайтириш воситаси
Download 147.63 Kb.
|
3- мавзу
7.1. Таннарх - ишлаб чиқариш сарфларини камайтириш воситаси
Ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти моддий ва меҳнат харажатлари билан боғлиқ. Харажатларнинг асосий ҳиссаси маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқаришнинг жами харажатлари маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил этади ва унга қараб ишлаб чиқарилаётган маҳсулот корхонага қанчага тушаётганини аниқлаш мумкин. Ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ харажатларни ҳам амлга оширишади. Бундай харажатлар ишлаб чиқаришдан ташқари ёки тижорат харажатлари ҳам дейилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ корхоналарнинг харажатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар; - ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар; - корхона умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган корхонанинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари; - фавқулодда зарарлар. Маҳсулот таннархи - бу маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатларидир. Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар (харажатлар моддалари) билан груҳларга ажратилади: Ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда). Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари. Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта ажратмалари. Асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. Download 147.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling