Mavzu: Kreditni turlari va shakllari Reja: Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari


Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобиль кредит берилмоқда


Download 102.5 Kb.
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1150986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
NAMUNA obyevtivka

Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш учун пул шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобиль кредит берилмоқда.
Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредити-да давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан, Мар-казий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зиммасига олади. Давлат томонидан:
иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш;
молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаш-тириш имконияти тугаган бўлса, вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.
Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридан-тўғри сотиш жараёнида давлат томонидан маблағлар вақ-тинча фойдаланишга берилиши мумкин.
Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда давлат бюджети камома-дини молиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, дав-лат қарзларини жойлаштириш жараёнини амалга оширади.
Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томо-нидан олинган қарз маблағлар ишлаб чиқариш фондлари айланиши-да ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади.
Давлат хазина мажбуриятларини чиқариш, молия бозорларида давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш, давлат заёмларини чиқариш ва сотиш йўли билан банклар аҳолининг ва бошқа молия - кредит институтларининг пул маблағларини йиғади ва уларни давлат қарзи ва бюджет камомадини қоплашга (молиялаштиришга) сарф-лайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, ўтиш даврида давлат кредити фақат-гина молиявий ресурсларни жалб қилиш манбаи сифатида эмас, балки иқтисодни марказлашган кредит тизими орқали тартибга солишнинг самарали воситаси сифатида ишлатилиши керак.
Халқаро кредит. Кредит муносабатларининг халқаро миқёсда (давлатлар ўртасида) амалга оширилиши халқаро кредитнинг юзага келишига олиб келади. Халқаро кредитга халқаро миқёсда харакат қилувчи кредит муносабатлари тўплаши сифатида қараш зарур. Кредитнинг бу шаклини бевосита иштирокчилари миллатлараро молия-кредит институтлари, тегишли давлат ҳокимияти, кредит таш-килотлари ва алоҳида юридик шахслар бўлиши мумкин.
Халқаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит ҳисобланади.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling