Mavzu: Kreditni turlari va shakllari Reja: Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari
Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд
Download 102.5 Kb.
|
NAMUNA obyevtivka
Кредит бўйича фоизни ундириб олиш усули Амалиётда олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини тўлашнинг бир неча хил усуллари мавжуд:
* Кредитни тўлаш муддати келганда, фоиз ставкасини ҳам қў-шиб тўлаш усули. Бу усул бозор иқтисоди яхши тараққий қилган мамлакатларнинг хўжалик ташкилотлари фаолиятида кенг қўл-ланиладиган анъанавий усул бўлиб, у ҳисоб-китоб характери жиҳа-тидан оддий бўлади. Бу усул кўпроқ қисқа муддатли ссудаларни тўлашда қўлланилади. * Кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бир текис-да қарз олувчи томонидан тўланадиган кредит бўйича фоизни унди-риб олиш усули. Амалиётда бу усул узоқ муддатли кредитларни тўлашда қўлланиладиган аньанавий усулдир ва томонлар келишган ҳолда кредит бўйича фоизларни тўлашга ҳар хил ёндашишлари мумкин. Масалан, кредит узоқ муддатга берилган бўлса, кредит бўйича фоиз ставкасини тўлашни кредитдан фойдаланиб бошлагани-дан бир ёки икки йил ўтгандан кейин белгилаб бериш мумкин. * Қарз олувчига кредит берилаётган вақтда кредит учун тўлана-диган фоиз бевосита банк томонидан ушлаб қолинадиган кредитлар. Кредит учун фоиз ставкасини бу усулда тўлаш ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига мос келмайди ва у учун характерли эмас. Бу усул фақат судхўрлик капиталида ишлатилади. Мамлакатда иқтисодий ҳолат нобарқарор бўлганида банклар қисқа муддатли кредитлашни ва кредитлар бўйича фоизлар тўлашни шу усулда олиб борганлари улар учун қулай ҳисобланади ва амалиётда шу усулдан кенг фойдаланадилар. Таъминланганликнинг мавжудлиги. Ишончли кредитлар ва уларнинг қайтарилишини таъминловчи бирдан-бир гаров шакли бевосита кредит шартномаси ҳисобланади. Кредит шартномаси шартларининг бажарилишини кредит таъминланганлигининг шарти сифатида қабул қилиш, хорижий банклар томонидан чекланган ҳажмда, ишончга сазовор бўлган доимий мижозларни қисқа муддатли кредитлаш жараёнида қўлланилади. Узоқ муддатли кредитлашда ҳам берилган кредитларни суғурта қилиш шарти билан истисно тариқасида қўлланилиши мумкин. Одатда, суғурта қилиш, қарз олувчи ҳисобидан амалга оширилади. Бизнинг амалиё-тимизда бу баьзи ҳолларда тижорат банклари томонидан ўз шўъба-ларини ва муассасаларини кредитлашда қўлланилиши мумкин. Яхши таъминланган кредитлар. Бундай кредитлар замонавий банк кредитининг асосий тури сифатида таъминланган ссудалар ҳисобланади. Таъминланганлик сифатида қарз олувчининг ҳар хил шаклдаги мулки, кўпроқ - кўчмас мулки ва унинг ихтиёридаги қим-матли қоғозлар, бошқа мулк шакллари бўлиши мумкин. Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолларда таъминланганлик асоси бўлган мулк банк ихтиёрига ўтади ва банк уни сотиб етка-зилган зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Банк томонидан берилаётган кредит миқдори таклиф этилаётган таъминланганлик-нинг ўртача бозор нархидан паст бўлади ва мулк баҳоси томонлар-нинг келишуви натижасида аниқланади. Download 102.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling