Mavzu: Kreditni turlari va shakllari
Reja:
1. Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari
2. Kreditning takror qayta ishlab chiqarish jarayoni bosqichlariga xizmat ko‘rsatishiga ko‘ra turlari. Kreditning kreditlash obyektlariga ko‘ra turlari
3. Kreditning ta’minlanganligiga ko‘ra turlari. Kreditning muddatiga ko‘ra turlari. Kreditning to‘lovliligiga ko‘ra turlari.
4. Kreditning shakllari: pul shaklidagi kreditlar; tovar shaklidagi kreditlar; aralash shakldagi kreditlar
Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томондан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кре-дит неча тур ва шаклларга бўлинади.
Узоқ даврлардан буён кредитнинг қуйидаги турлари қўлланилиб келинмоқда.
1.Қисқа муддатли кредитлаш;
1.Узоқ муддатли кредитлаш.
Қисқа муддатли кредитлашда кредитлар бир неча ойлардан бир йилгача бўлган муддатга берилади. Бу турдаги кредитлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлайди. Бизга маьлумки, айлан-ма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ишлаб чиқариш соҳаларида бир йил ва ундан камроқ вақт давом қилади. Бир йил фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредитлашнинг чегараси бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли кредитлар ўз табиатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига қараб:
* товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар;
* ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни) учун бериладиган кредитлар;
* ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредит-лар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва бошқа ҳолларда).
2. Тўлаш муддатига қараб:
Do'stlaringiz bilan baham: |