Mavzu: Kreditni turlari va shakllari Reja: Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari


Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади


Download 102.5 Kb.
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1150986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
NAMUNA obyevtivka

Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилер фирмаларига берилади.
Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади. Бизнинг амалиётимизда эса бу фақатгина 1996 йилдан бошлаб кенг тарқала бошлади. Хусусийлаштириш жараёнининг ривожлани-ши, мулкка эгалик асосларининг қонунлаштирилиши ипотека кредитини янада равнақ топишига олиб келди.
Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакл-лардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (ҳисоб ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади.
Тижорат кредити. Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муома-ласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг ривож-ланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субъектлари сифатида юридик шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхона-лар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қила-ди. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини ҳуқуқий шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов муддатини чўзиш орқали сотиш шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.
Тижорат кредитнинг анъанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель ҳисобланади. вексель бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.
Амалиётда векселнинг икки тури қўлланилади. Оддий ва ўтказ-ма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхо-нага беради ва товарлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хиз-матлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling