Mavzu: Kreditni turlari va shakllari Reja: Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari


Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк тез сотиладиган, олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган, корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши керак


Download 102.5 Kb.
bet5/9
Sana03.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1150986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
NAMUNA obyevtivka

Кредитнинг таъминланганлиги учун қабул қилинадиган мулк тез сотиладиган, олдин бирор мажбурият бўйича гаровга қўйилмаган, корхонага тегишли бўлган мулк бўлиши керак.
Учинчи шахснинг молиявий кафолати ёки кафиллиги билан бериладиган ссудалар. Кредит бошқа бир ташкилотнинг кафолати асосида берилади. Кафолат берувчи корхона ёки муассаса, агар қарз олувчи кредит шартномасида кўрсатилган шартларни вақтида бажар-маса, шу туфайли банк кўрган зарарларни қоплашга кафиллик бера-ди ва фаолият давомида ҳақиқатда шундай аҳвол рўй берса ўз маблағлари ҳисобидан зарарни қоплаб беради. Молиявий кафиллик берувчи томон сифатида юридик шахслар, шунингдек турли даража-даги давлат ҳокимияти органлари иштирок қилишлари мумкин.
Банк кредитининг мақсадлилиги. Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади. Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.
Кредитнинг қайси мақсад учун берилаётганлиги кредит шартно-масида кўрсатилади ва банк томонидан берилган ресурслар қарз олувчи томонидан фақатгина шартномада кўрсатилган масалани ҳал этиш учун ишлатилади. (масалан, олинаётган товарлар бўйича ҳисоб-лашиш, иш ҳақи тўлаш ва ҳ.к. учун) Қарз олувчи томонидан кўр-сатилган мажбуриятларнинг бузилишида битимда кўрсатилган жари-малар қўлланилади.
Қарз олувчиларнинг категориялари. Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотлар бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин. Масалан, аграр соҳада кредит олувчилар. Бу соҳанинг бўлиши – махсус кредит муасасалари - агробанкларнинг, кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳаларига хизмат кўрсатувчи бошқа банклар Пахтабанк, Ғаллабанк ва бошқа шу турдаги банкларнинг ташкил топишини белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бу банклар фаолиятининг ўзига хос хусусияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган мавсумийликни эътиборга олган ҳолда кредитлаш ҳисобланади.
Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусия-тига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамият-га эгадир.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling