Жаҳон амалиётида банк кредитидан фойдаланишда унинг турли хил хусусиятлари ҳисобга олинади.
Қисқа муддатли банк кредитлари қарз олувчи корхонанинг хўжалик фаолиятида айланма маблағлар етишмовчилигини тўлдириш учун қўлланилади. Бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи бундай жараённинг бўлиши ссуда капитали бозорида мустақил сег-мент пул бозорининг юзага келишига олиб келади. Қисқа муддатли кредитлар фонд бозорида, савдо ва хизматлар кўрсатишда, банк-лараро кредитлаш режимида кўпроқ қўлланилади.
Ҳозирги шароитда қисқа муддатли кредитлар қуйидаги кўрсат-кичлар билан характерланади:
– кредитларнинг жуда қисқа муддатларга (баъзида бир ойгача муддатга) берилиши;
– кредитнинг муддати ва фоиз ставкасининг бир-бирига тескари пропорционал (кредитнинг муддати жуда қисқа бўлса-да, фоиз став-каси жуда юқори) бўлиши;
– ишлаб чиқариш соҳасидан кўпроқ муомала соҳасига хизмат кўрсатиш.
Ҳозирги вақтда бир йил муддатга бериладиган кредитлардан тижорат характеридаги фаолиятни амалга ошириш, аграр секторда ва инвестицияларни талаб қилувчи инновацион жараёнларни кредит-лашда кенг фойдаланилмоқда.
Узоқ муддатли кредитлар асосий фондлар ҳаракатини таъмин-лайди ва улар кредит ресурсларнинг катта ҳажми билан ажралиб туради. Узоқ муддатли кредитлар 1 йилдан ортиқ муддатга, давлат томонидан тегишли молиявий кафолатларни олган ҳолда, кредитнинг муддати 10 йил ва ундан ортиқ муддатга узайтирилиши мумкин.
Қарзни тўлаш усули. Қарздор томонидан тўлиқ суммада тўла-надиган кредитлар. Бу усул қисқа муддатли кредитларни қайтариш-нинг анъанавий усули ҳисобланиб, ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаш-тирилиши жуда содда механизмга эга бўлади, чунки бу усулда табақалаштирилган фоиз ставкасини ҳисоблаш механизмини қўллаш талаб қилинмайди.
Кредитни тўлашда кредит шартномасида кўрсатилган муддат давомида бўлиб тўланадиган кредитлар бўлиши мумкин. Қарзни тўлашнинг бу усулида кредитни қайтаришнинг аниқ шарт-лари кредит шартномада келтирилган бўлади. Кредитни бўлиб - бўлиб тўлаш усули кўпинча узоқ муддатли кредитларни тўлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |