Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятлари билан характерланади:
– қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат ташкилоти ва муассасалари, банклар, компаниялар, халқаро валюта-кредит ташкилотлари қатнашадилар;
– қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
– қарз берувчи мамлакатга тўланадиган ссуда фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даро-мад ҳисобланади.
Халқаро кредит маҳаллий кредит билан бир қаторда фондлар айланишининг барча босқичларида қатнашади.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
* мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди;
* капиталнинг концентрациялашувига ва марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради;
* ҳар хил валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни олиб боришда муомала харажатларини қисқартиради.
Халқаро кредитлар характери бўйича – давлатлараро, хусусий, фирма кредитларига;
– шакли бўйича – давлат, банк, тижорат;
– ташқи савдо тизимида тутган ўрни бўйича – экспортни кредит-лаш, импортни кредитлашга;
– муддати бўйича – қисқа муддатли-1 йилгача, узоқ муддатли -5 йилдан ортиқ муддатга;
– объекти бўйича – товар ва валюта;
– таъминланганлиги бўйича – товар-моддий бойликлар билан ёки ҳужжатлар билан таъминланган кредитларга бўлинади.
Товар шаклида бериладиган халқаро кредит ёки фирма кредит-лари тижорат кредитининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида қўлланилиши ҳисобланади ва бир мамлакат фирмасининг товари иккинчи мамлакат фирмасига кредитга - тўлов муддати кечиктирилиб сотилади. Бу жараён, одатда, тратта (ўтказма вексель) билан расмий-лаштирилади. Экспортни кредитлашда давлат томонидан субсидия ажратилганлиги учун фирма кредитлари бўйича фоиз ставкалари, одатда, фоиз ставкаларининг бозор баҳосидан паст бўлади.
Халқаро банк кредитларининг банк экспорт кредитлари (хорижий импорт қилувчиларга хусусий тижорат банклари, махсус ташқи савдо банк-лари томонидан бериладиган кредит), еврокредит (йирик тижорат банклари томонидан евровалюта бозори ресурслари ҳисобидан евро-валютада, 2 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, ўзгарувчан фоиз ставкада кредитлар бериш) каби турлари мавжуд.
Халқаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга товар ёки валюта шаклида, фоиз тўлаш ёки фоиз тўламаслик шарти билан, узоқ ёки қисқа муддатга берилади.
Халқаро валюта - кредит ташкилотларининг кредитлари қисқа муддатли – 1 йилгача (халқаро валюта фондининг кредитлари), ўрта муддатли – 5 йилгача (Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки) ва узоқ муддатли – 20 йилгача (Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар) кредитлар бериши мумкин. Халқаро валюта-кредит ташки-лотларидан олинган кредитлар хусусий тижорат банкларидан олинган кредитлардан (бу кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси йилига 7-9% ни ташкил қилади) арзонга тушади.
Судхўрлик кредити. Кредитнинг ўзига хос шакли. Хорижда бу тарихан кенг тарқалган кредит ҳисобланади. Амалда судхўрлик кредити Марказий банк томонидан тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томо-нидан маблағларни вақтинча фойдаланишга бериш йўли билан амалга оширилади. Судхўрлик кредити ссуда фоизининг юқори ставкаси билан характерланади (120-180%). Миллий кредит тизими инфра-структураси ривожланиши ва ҳамма турдаги потенциал қарз олув-чиларга кредит ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш на-тижасида судхўрлик кредити ссуда капитали бозоридан йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |