Mavzu: Kreditni turlari va shakllari Reja: Kreditning turlari va shakllari. Kreditning tarmoq yo‘nalishiga ko‘ra turlari


Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади


Download 102.5 Kb.
bet7/9
Sana03.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1150986
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
NAMUNA obyevtivka

Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1. Кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия таш-килотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади.
2. Тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади.
3. Тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз аксини топади.
4. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати доимо банк фоизининг ўртача ставкасидан кичик бўлади.
5. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома ҳуқуқий расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставка-си) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.
Хорижий мамлакатлар амалиётида тижорат кредити кенг тарқал-ган. МДҲ давлатлари банк амалиётида тижорат кредити қўлланил-майди. Собиқ иттифоқ даврида кредит муносабатларининг ривож-ланишига назар соладиган бўлсак, 1930-32 йиллардаги кредит исло-ҳотигача амалиётда тижорат кредитидан фойдаланилган. Бу кредит товарлар ишлаб чиқаришнинг мўл-кўлчилиги шароитида товарларни сотиш жараёнини тезлаштиришда қулай ҳисобланади. Ўтган асрнинг 30- йилларда кредитнинг бу шаклидан фойдаланишда маьлум камчиликларга йўл қўйилгани учун кредит ислоҳоти ўтказиш даво-мида бу кредитдан фойдаланиш бекор қилинди ва хўжаликлар тўғридан-тўғри банк томонидан кредитлашга ўтказилган.
Ҳозирги шароитда жаҳон амалиётида тижорат кредитнинг, асосан 3 тури қўлланилади:
* қайд қилинган тўлов муддати бўйича кредит;
* товарларни сотгандан кейингина қарзни тўлаш бўйича кредит;
* очиқ ҳисобварақ бўйича кредитлаш.
Бунда тижорат кредити шартлари бўйича, кейинги товар партиясини жўнатиш, олдинги жўнатилган товарлар бўйича қарзлар-ни тўлаш муддатигача амалга оширилиши зарур.
Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор қилмайди. Тижо-рат кредити банк кредитидан фарқ қилса-да, уларнинг ҳаракати бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғри-дан-тўғри таъсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинг учун истеъмолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Айни вақтда мол сотувчи корхона фаолиятида товарларини кредитга сотганлиги учун маблағга муҳтожлик сезили-ши мумкин. Мана шу шароитда мол етказиб берувчи корхона пул маблағларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида кредит олиш учун банкга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳол, ўтган асрнинг 30-йиллар амалиётида банк томонидан эгри кредитлаш деб юритилган. Эгри кредитлаш деб юритилишининг сабаби шундаки, кредитни ҳақиқатда маблағи етарли бўлмаган корхона, мол сотиб олувчи корхона оли-ши зарур эди. Мол сотиб олувчининг хўжалик фаолиятидаги маблағ-лар етишмовчилиги мол етказиб берувчига банк томонидан кредит бериш йўли билан қопланган.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Истеъмол кредити. Истеъмол кредити ўзининг мақсади билан кредитнинг бошқа шаклларидан фарқ қилади. Унинг фарқли белгиси жисмоний шахсларни кредитлаш ҳисобланади. Кредитнинг бу шаклида кредит берувчи сифатида махсус кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин. Пул шаклида истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида эса товарлар чакана савдоси жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга ошири-лади.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling