Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа


Download 36.13 Kb.
bet3/8
Sana30.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1416043
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Куйдирги 5

Тарихий маълумот. Касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, унинг кечиши ва намоён бўлиши қатор қадимий қўлёзмаларда учрайди. Лекин касалликнинг қўзғатувчиси 1850-йилларда аниқланиб, далиллар билан исботланди. 1881 йили Л. Пастер ҳайвонларни касалликдан асраш соҳасида махсус тажриба ўтказди ва бу тарихий кашфиёт сифатида қайд қилинди. Нимжонлантирилган қўзғатувчини касалликнинг оддини олиш учун ишлатиш, яъни молларии у билан эмлаш кутилмаган муваффақиятга олиб келади. Бир йил чамаси вақг ўтгач, рус олими Л. С. Цинковский ҳайвонларни эмлаш учун 1,2-вакцинани тайёрлади, куйдиргига қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқди ва ҳаётга жорий этди.
Ўзбекистонда касалликнинг эпизоотологияси, географияси, эпизоотик ўчоқлар аҳволи ва специфик профилактика муаммолари Б. С. Сайидқулов, Ғ.Менглиев томонидан батафсил ўрганилмоқда.
Иқтисодий зарар. Эпизоотик ҳолат ўз вақтида ҳисобга олиниб, ҳайвонлар эмланмаса, касаллик тез ва кенг тарқалади. Касал молларни дарҳол аниқлаб даволашга киришилмаса, улар ўлади. Касаллик қайд қилинган хўжаликда карантин эълон қилинади, бу эса ўз навбатида анча миқдорда қўшимча маблағ сарфлашни тақозо этади. Натижада хўжалик катта иқтисодий зарар кўради. Одамлар ҳам касалланади.
Тарқалиши. Куйдирги касаллиги қатор мамлакатларда учрайди. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг бир қанча вилоятлари ҳам потенциал ўчоқ ҳисобланади.
Махсус чора-тадбирларни кўришда хато ва камчиликларга йўл қўйилса, албатта касалллик қайта пайдо бўлади. Наманган, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятининг қатор туманларида ҳам куйдирги ўчоқлари бор. Жумладан, улар Бўстонлиқ, Оҳангарон, Ургут, Жомбой, Ғиждувон, Китоб, Наманган туманларида аксарият ҳолларда ҳар йили учраб туради. Касалликка қарши ишлатиладиган махсус вакциналарни эпизоотик ҳолатга мос равишда ишлатмаслик касалликнинг эски ўчоқларида унинг янгитдан пайдо бўлишига олиб келади. Шундай ҳолат Наманган вилоятининг Наманган туманида қайта-қайта қайд қилинди.
Қўзғатувчиси. Касалликнинг қўзғатувчиси Bacillus anthracis ҳаракатсиз таёқча, биттадан ёки жуфт ҳамда узун-калта ипсимон ҳолатда намоён бўлади. Ўлган ҳайвон организмида ва оқсилли муҳитда капсула ҳосил қилади. Кислородли муҳитда ҳарорат 12 – 42 0 С бўлганда спора ҳосил бўлади. Айрим штаммлари суний муҳитда ҳам ҳар доим спорали ҳолатда учрайди. Баъзилари эса камдан-кам спорали шаклда бўлади. Булардан ташқари, аспороген спорасизлари ҳам учраб туради.
Чидамлилиги. Вегетатив ҳолатдаги куйдирги қўзғатувчиси ташқи муҳитнинг ҳар хил таъсиротларига унча чидамли эмас. Спорали ҳолатдаги қўзғатувчилар эса ташқи муҳитда бир неча ўн йиллаб ўз ҳаётини сақлай олади. Ёрилмаган ҳайвон ўлаксасида куйдирги қўзғатувчиси 1—2 кун ичида ўлади. Ошқозон ширасида ҳам тез ўлади, лекин спорали ҳолатда бу муҳитда бемалол яшай олади. Капсула ва вегетатив шаклдаги қўзғатувчилар қайнатилганда тез ўлади, спора эса 10—20 минутда нобўд бўлади. Гўшт ва тери тузланганда, қуритилганда ва қотирилганда ҳам спора сақланиб қолади.
Споранинг чидамлилига унинг пайдо бўлиш шароитига боғлиқ. Ҳаётда шу нарса исботланганки, спора 18—20°С да пайдо бўлган бўлса, ташқи муҳит таъсирига чидамлироқ, 35—38 °С да эса чидамсизроқ бўлади. Дезинфекция учун ишлатиладиган моддалардан 3% ли креолин эритмаси 48 соатда, 10—20% ли хлорли оҳак, 10% ли натрий ишқори, 4% ли формалъдегид ва ҳ. к. бацилла ва спорага яхши таъсир этади.
Ўстириш. Бацилла сунъий муҳитда жуда яхши ўсади. МПА да 35—370 С, МПБ да эса 32—33 0 С да яхши ўсиши кузатилади. Пробиркадаги бульонда ўсганда чўкмада пахтага ўхшаб кўринади. Куйдирги кўзғатувчисининг S ва М шакллари мавжуд бўлиб, улар асосан сунъий муҳит учун от зардоби ишлатилганда равшан кўзга ташланади. Диагноз қўйишда МПА га пеницилин қўшилган муҳитда ўстириш жуда қўл келади. Бунда микроб юмалоқланиб, занжирсимон шаклга эга бўлади ва феномен «марварид шодаси» кўринишини олади. Гўшт-пептон желатинали муҳитда эса худди тескари қўйилган арчани эслатувчи ҳолатда ўсади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling