Мавзу: куйдирги касаллиги ва унга қарши курашиш anthrax Режа


Download 36.13 Kb.
bet4/8
Sana30.04.2023
Hajmi36.13 Kb.
#1416043
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Куйдирги 5

Эпизоотологияси. Куйдирги билан қўй-эчкилар, қорамоллар, буғи, йилқи, ёввойи ҳайвонлар, одамлар касалланади. Чўчқаларда кам учрайди. Баъзи ҳолларда турлар ва зотлар орасида мойиллик ҳар хил бўлади. Масалан, Жазоир қўйлари Европа қўйларига қараганда касалликка чидамлироқдир. Баъзан қўзи ва бузоқлар катта ёшдаги молларга қараганда касалликка чидамлироқ бўлади. Касаллик кўзғатувчи манба касал ҳайвонлар ҳисобланади. Улар ўз навбатида касаллик кўзғатувчисини ташқи муҳитга тарқатиб, экологияга таъсир этади. Одамлар асосан тери қабул қилиш жараёнида, тери заводларида ишлаганда, жун қабул қилиш пунктларида, тери ошлаганда, қассоблар эса молларии сўйганда, касал ҳайвондан олинган маҳсулот яхши пиширилмасдан истсьмол қилинганда ва ҳ. к. шароитларда касалликни ўзига тез юқтириши мумкин. Касаллик қўғатувчиси сўлак, сийдик, ахлат ва сут орқали ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Шу тариқа ташқи муҳит (тупроқ, ҳашак, сув ва ҳ. к.) касаллик кўзғатувчисини тарқатадиган омилга айланиб қолади.
Куйдирги касаллигининг келиб чиқиши ва тарқалишига, куйдиргидан ўлиб яйловларда назоратсиз қолиб кетган моллариинг ўлаксаси сабаб бўлади. Бу ўлакса ўз навбатида атроф муҳитни зарарлайди, касалликнинг спора ҳосил қилган қўзғатувчиси шу жойда узоқ вақт сақланади. Қор ва ёмғир сувлари орқали янада кенгроқ масофага тарқалади, дарё ва кўл сувларига келиб қўшилади. Бундан ташқари, ўлакса бўлакчалари ит, мушук, тулки, бўри, чиябўри, қушлар ва бошқа ҳайвонлар томонидан маълум масофаларга судраб олиб кетилади, бу теварак-атрофнинг куйдирги бацилласи билан ифлосланишига олиб келади. Ҳар хил чивин ва пашшалар ҳам касаллик тарқалишига сабаб бўлади. Илгари харом ўлган моллар албатта кўмилган бўлса, ҳозир уларни техника ёрдамида бирор жойга суриб ташлаш билан чекланиш ҳоллари учрайди. Бу айниқса янги каналлар қазиш, ер ишлари бажариш, йўллар, аҳоли пунктлари, шаҳарлар қуриш жараёнида яққол кўзга ташланади, бу ҳам куйдиргининг тарқалишига олиб келади. Куйдирги касаллиги бизнинг шароитимизда молларнинг яйловда юриш даврига тўғри келади. Чунки касаллик асосан қурғоқчилик ва кам ҳосиллик йилларда кузатилиб, алиментар ва трансмиссив йўл билан юқади. Касаллик аэроген йўл билан ҳам юқиши мумкин. Куйдирги йилнинг бошқа фаслларида ҳам баъзан учраб туради. Бунда суяк-гўшт ёки зарарлаган ердан ўриб тўпланган ҳашаклар касаллик тарқатувчи омил бўлиб қолади. Касалликнинг тарқалишига ер қазувчи кемирувчилар, сув ва шамол эрозияси, сув тошқинлари, сел ва табиатдаги бошқа офатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Патогенез. Касалликнинг ривожланиш механизми қуйидагича бацилла жароҳатланган тери ва шиллиқ парда орқали организм тўқималарига тушгач, агрессин ва экзотоксин моддаларини ажратиб, жойлардаги ҳимоя қобилиятига тасир этади. Кейинчалик лимфатик тугунлар ва қонга ўтади. Организмда септицемия пайдо қилади. Кислота ва ишқор тенглиги ўзгариб, қон қотмайдиган бўлиб қолади. Мол нимжон бўлса, тез ўлиб қолади. Микроб тери орқали тушса, касаллик карбункул ҳолатида кечади.

Download 36.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling