Мавзу: Логистик тизимлар Режа: Транспортнинг умумий логистика тизимидаги ўрни


 Транспорт хизматлари сифати ва унга қўйиладиган талаблар


Download 332.65 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi332.65 Kb.
#1586599
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 logistik tizimlar

4. Транспорт хизматлари сифати ва унга қўйиладиган талаблар

Транспорт-логистика (шу жумладан транспорт) хизматлари қуйидаги қоидаларга асосланади:


• тақдим этилаётган ҳар бир хизмат фақат истеъмолчи учун ноёбдир;
• транспорт хизматлари тақдим эьтилгандан сўнг, у тўғрисида ахборотдан ташқари ҳеч қандай из қолмайди;
• хизматни (ёки унинг бир қисмини) қайта ишлаш мумкин эмас;
• хизматларни захирада жамлаш мумкин эмас;
• тақдим этилган хизматни таъмирлаб бўлмайди;
• кўрсатилган хизматни қайта бажариш мумкин эмас;
• яхши хизмат хотираси ўткинчи, ёмон хизмат эса узоқ вақт эсда қолади.
Сўнгги пайтларда логистика хизматларининг аҳамияти тобора ўсиб бормоқда ва кенгаймоқда, у билан бирга хизмат кўрсатиш соҳаси компаниялари ва ходимлари сони кўпаймоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳаси мижозларнинг талабларини энг паст нархларда тўлиқ қондирадиган даражада ишлаши керак. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда хизматларнинг сифатини баҳолаш учун кенг қўлланиладиган самарали миқдорий усуллар мавжуд эмас, чунки улар транспорт хизматлари хусусиятларига боғлиқ:
• хизматларнинг номоддийлиги (уларга ушлаб бўлмайди);
• хизматлар истеъмолчиси кўпинча хизматларни кўрсатиш жараёнида иштирок этади;
• хизматларнинг истеъмолчиси уларнинг эгасига айланолмайди;
• хизматни кўрсатиш жараёнини унга тўловдан олдин синовдан ўтказиш мумкин эмас;
• хизматни кўрсатиш жараёни кичик ҳаракатлар тизимидан иборат бўлиши мумкин, сифати эса якуний баҳога боғлиқ.
Транспорт хизматига талабни ўрганиш шуни кўрсатдики, истеъмолчилар ўз вақтида етказиб бериш масаласини биринчи ўринга қўядилар.
Истеъмолчилар томонидан юк ташигш транспорт хизматига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
- ташиш ишончлилиги;
- қисқа муддатларда етказиб бериш;
- ташиш мунтазамлиги;
- кафолатланган ташиш муддати;
- ташиш хавфсизлиги;
- ташиш давомида юкларнинг сақланиши;
- юкларни қабул қилиш ва топшириш қулайлиги;
- қўшимча хизматларнинг мавжудлиги;
- мижозларнинг талабларига мослашиш;
- ахборот тизими ва ҳужжатлаштириш ишларининг йўлга қўйилганлиги;
- юкларни охирги қабул қилиш пунктигача етказиб бориш;
- юкларни “эшикдан-эшиккача” етказишни ташкил этиш;
- ташишнинг мақбул нархи;
- божхона тўловларини тўлаш имконияти;
- тарифлар, ташиш шартлари ва юкнинг жойлашиши ҳақида етарли маълумотлар олиш;
- керакли транспорт тараларининг етарлилиги;
- қайта юклаш пунктларида етарли жиҳозларнинг мавжудлиги;
- оралиқ ортиш-тушириш пунктларининг бўлмаслиги.
Шундан келиб чиқиб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолашнинг энг муҳим таркибий қисмлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
• атроф-муҳит (интерьер, жиҳозлар, ходимларнинг ташқи кўриниши ва бошқалар);
• ишончлилик (ўз вақтида бажариш);
• жавобгарлик (хизматларни кўрсатиш кафолатлари, ходимларнинг истеъмолчига ёрдам беришга интилиши);
• тугалланганлик (маълум кўникмалар, зарур билимлар ва ходимларнинг малакаси мавжудлиги);
• қулайлик (алоқаларни ўрнатиш қулайлиги);
• хавфсизлик (хизматлар истеъмолчиси томонидан риск ва ишончсизликнинг бўлмаслиги);
• хушмуомалалик (ходимларнинг хушмуомалалиги, тўғрилиги);
• комуникабеллик (ходимларнинг хизматлар истеъмолчиси билан тушунарли тилда мулоқот қилиш қобилияти);
• ўзаро тушуниш (хизматлар истеъмолчисига самимий қизиқиш, унинг ўрнида ўзини ҳис эта олиш қобилияти).
Истеъмолчи хизматларнинг сифатини баҳолаганида, у сифат параметрларининг ҳақиқий қийматларини кутилган кўрсаткичлар билан таққослайди ва агар улар бир-бирига тўғри келадиган ёки яқин бўлиб чиқса, у ҳолда сифат унинг учун қониқарли ёки мақбул ҳисобланади. Мижознинг талаблари қуйидаги воиталар ёрдамида шаклланади. асосланади:
• оғизаки мулоқотлар (миш-мишлар), яъни. хизматлар истеъмолчилари бир-бирига ўтказадиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар;
• шахсий эҳтиёжлар (мижознинг сифат ҳақидаги шахсий ғоялари, унинг сўровлари);
• тажрибаси, яъни илгари шунга ўхшаш хизматларданфойдаланганлиги тўғрисида маълумотлари;
• оммавий ахборот воситалари: радио, телевидение, матбуот орқали (хабарлар).
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда логистикани кенг жорий этилиши муносабати билан транспорт сиёсати қайта кўриб чиқилмоқда. Транспорт маҳсулот ҳаракати тизимида асосий рол ўйнай бошлади. Келгусида транспортнинг айрим турларининг техник ва эксплуатацион хусусиятлари уларни транспорт хизматлари бозорида ишончли мавқега эга бўлишига имкон беради, айниқса юкларни кичик жўнатмаларда ташишга бўлган талабнинг ошиши шароитида юкларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, контейнерлаш ва қадоқлашни ривожлантиришни, транспорт соҳасидаги ахборот технологияларни қўллашни жадаллаштиради.
Транспорт хизматлари кўрсатиш сифати унинг истеъмолчилари томонидан қўйиладиган бир қатор талаблар билан баҳоланиб, одатда уларни истеъмол функцияси ҳам деб атайдилар.
Маълумки, хизматларнинг сифат кўрсаткичлари икки гуруҳга бўлинади:

  • қаттиқ (қатъий) кўрсаткичлар – амалдаги қонунчилик, давлат ва ваколатли органлар томонидан хизматлар сифатига қўйиладиган техник ва технологик параметрлар ҳамда истеъмол хусусиятлари бўйича талаблар;

  • юмшоқ кўрсаткичлар – истеъмолчилар томонидан қўйиладиган ва меъёрий ҳужжатларда қатъий белгиланмаган ҳамда миқдоран ўлчаш мумкин бўлмаган талаблар, жумладан хизматларнинг психологик хусусиятлари.

Транспорт хизматлари сифатини баҳолашда уларнинг иқтисодий хусусиятлари муҳим роль ўйнайди. Айнан хизмат кўрсатиш баҳоси истеъмолчининг хизматга бўлган муносабатини белгиловчи мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва психологик омил бўлиб хизмат қилади. Қачонки хизмат кўрсатиш баҳоси мижозни қаноатлантирса, у ушбу хизматни сотиб олади ёки аксинча.
Транспорт хизмати кўрсатиш сифати баҳоланаётганда энг аввало уларнинг истеъмолчилар учун кўпроқ аҳамиятга эга бўлган параметрлари танлаб олиниб, уларнинг муҳимлик даражасига кўра иерархияси шакллантирилади. Энг катта “вазн”га эга кўрсаткичлар танлаб олиниб, тадқиқ этиладилар. Бироқ, бундай ёндашувда иккиламчи аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичлар ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим, чунки айрим вазиятларда хизматлар кўрсатиш ҳажмини ошишда улар ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин.
Транспорт хизматларини кўрсатишни самарали ташкил қилиш икки йўналишда олиб борилиши мумкин:
1. тақдим этилаётган хизматлар турини мижозларнинг ўзига хос талабларига мослаштириш;
2. мавжуд хизматларни сотиш ҳажмини ошириш мақсадида мижозларнинг транспорт хизматларига талабини талабини фаол шакллантириш.
Истеъмолчилар гуруҳларига уларнинг еҳтиёжларига қараб таранспорт хизматларини кўрсатиш ташкеил этилади. Истеъмолчиларнинг ўзлари хизматларни, уларнинг миқдори ва амалга ошириш хусусиятларини танлайдилар.


Хулоса
Логистик тизим тушунчаси, логистиканинг асосий (негиз) тушунчаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий механизмлар фаолиятини таъминловчи турли хил тизимлар мавжуд. Ушбу кўпликдан айнан логистик тизимларни, уларни таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш мақсадида, ажратиш лозим.
Логистик тизим хақида гап юритишдан олдин, «тизим» тушунчасини таърифлаб ўтамиз. Тизим (юнончадан олинган бўлиб - қисмлардан ташкил топган бир бутун; бирлашма маъносини англатади) – бу муайян бир бутунликни пайдо қилувчи, ва бир-бири билан алоқа ва муносабатларда бўлувчи унсурлар кўплигидир. Қуйидаги 4-та хусусиятга ега бўлган обйектни бемалол «тизим» деб аташимиз мумкин:
бутунлик ва алоҳидалик ўзаро алоқа ташкил етиш, тартиб интегратив жиҳатлар (яъни фақат унсурлар биргалигида юзага келадиган ху-сусиятлар)
Моддий оқимлар харакати малакали ходимлар томонидан, турли хил техника: транспорт воситалари, ортиш-тушириш ускуналари ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, логистик жараёнга турли бино ва иншоотлар ҳам жалб етил-ган бўлади. Жараённинг кечиши еса харакатланаётган ва йиғилаётган юкларнинг, уш-бу жараёнга тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Юклар ўтишини таъминловчи иш-лаб-чиқариш кучларининг йиғиндиси, яхшими ёмонми, аммо ташкил етилган. Уму-ман олганда, бирор-бир моддий оқимлар мавжуд бўлса, қандайдир товар ўтказувчи тизим ҳам мавжуд бўлади. Одатда, бундай тизимлар махсус лойиҳаланмасдан, айрим унсурларнинг (турли корхоналар ёки уларнинг бўлимлари) фаолияти натижа-сида юзага келадилар.
Download 332.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling