Мавзу: Логистик тизимлар Режа: Транспортнинг умумий логистика тизимидаги ўрни


Download 332.65 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi332.65 Kb.
#1586599
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 logistik tizimlar


МАВЗУ: Логистик тизимлар


Режа:



  1. Транспортнинг умумий логистика тизимидаги ўрни

  2. Транспорт-логистика жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг асосий вазифалари

  3. Транспорт хизматлари таркиби ,таснифи ва уларнинг хусусиятлари

  4. Транспорт хизматлари сифати ва унга қўйиладиган талаблар



Хулоса
Фойдаланилган Aдабиётлар Рўйхати


1. Транспортнинг умумий логистика тизимидаги ўрни

Транспорт моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида вазифасига кўра икки асосий гуруҳга бўлинади.


Умумфойдаланиш транспорти – мустақил тармоқ ҳисобланиб, жамиятнинг юк ва йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжларини қондиради. Умумфойдаланиш транспорти темир йўл, автомобиль, сув, ҳаво ва қувур транспортларига бўлинади. Бир сўз билан айтганда, умумфойдаланиш транспорти профессионал (тижорат мақсадида малакали) транспорт хизматлари кўрсатиш операторларини ўз ичига олади.
Умумфойдаланилмайдиган транспорт – кўпинча ички ишлаб чиқариш транспорти деб ҳам юритилиб, нотранспорт ташкилотлари ва аҳоли ихтиёридаги барча турдаги транспорт воситаларини ўз ичига олади.
Транспорт соҳаси юк ва йўловчиларни ташувчи моддий ишлаб чиқариш тармоғига тегишли бўлиб, унинг нормал фаолиятини турли хил техник воситалар ва иншоотлар таъминлайдилар.
Шундай экан, транспорт фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш деганда, талаб этиладиган техник тайёргарлик даражасида ҳаракатдаги таркибни эксплуатация қилиш сарф-харажатларини оқилона миқдорини таъминлаш учун тизимни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказиш учун унинг ўзгарувчиларига таъсир кўрсатиш жараёни тушунилади.
Замонавий шароитларда транспорт ишлаб чиқаришини бошқариш жараёнлари муамморларини тадқиқ этиш тизимлар назарияси доирасида “тизимли ёндашув” методологиясини қўллашни тақозо этади. Бундай ёндашув биринчидан, мураккаб вазифаларни бир неча оддий вазифалар мажмуасига айлантиришга, иккинчидан мураккаб тизимни ўзаро алоқадоликда бўлган бир неча соддароқ элементларга ажратиб тадқиқ этишга имкон яратади.
“Транспорт” тушунчаси умумий бўлиб, у фаолиятнинг барча жабҳаларини ўз ичига олади, “транспорт тармоғи”, “автомобиль транспорти”, “темир йўл транспорти” ва бошқа тушунчалар транспортнинг тармоқ сифатида фаолиятига баҳо беришда, “транспорт тизими” тушунчаси эса эса – ягона транспорт тизими ёки унинг алоҳида турлари миқёсида ўзаро алоқадор бўлган элементлар мажмуасини англатиб, маълум бир замон ва маконда уларнинг ташқи ва ички муҳит таъсирида ўзгаришини ўрганишда қўлланилади.
Шундай экан, бирор бир транспорт турида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш муаммоларини ҳал қилишда, энг аввало унга ягона транспорт тизими нуқтаи назаридан ёндашув ўринли ҳисобланади.
Бу биринчидан, барча транспорт турларининг ривожланиши ягона қонуниятга бўйсуниши: яъни мамлакатнинг транспорт тизими ташиш сифатига қўйиладиган маълум бир меъёрий талаблар асосида минимал сарф-харажатлар билан аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг юк ва йўловчи ташишга бўлган талабини қондириши лозим. Бу эса ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган умумий мезонларни шакллантиришдаги ёндашувларнинг тизимлилигини таъминлайди.
Иккинчидан, айрим транспорт турларидан фойдаланиш мақсади ва усулларида ўхшашликлар мавжуд бўлиб, тизимни ривожлантиришнинг техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда транспортнинг барча турларига тааллуқли умумий моделларини қўллаш имконини туғдиради.
Махсус адабиётларда тизимга нисбатан келтирилган кўплаб таъриф ва тавсифларни умумлаштириган ҳолда, автомобиль транспорти тизимига иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини қондирувчи ўзаро ва ташқи муҳит билан алоқадорлиги бўлган техник, технологик, ташкилий ва иқтисодий элементлар мажмуаси сифатида таъриф бериш мумкин.
Элементлар тизимнинг бўлинмас энг кичик таркибий ташкил этувчиси ҳисобланиб, уларни ажратиб олиш ёки шакллантириш тизим олдига қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилади. Тизим фаолиятини такомилаштириш эса мазкур элементларни бирлаштириш, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва муносабатларини мувофиқлаштиришни янги босқичга олиб чиқиш билан тушунтирилиши мумкин.
Тизимлар назариясига асосан ҳар қандай тизим глобал тизимнинг бир элементи сифатида намоён бўлади. Демак бирор бир тизим бир вақтнинг ўзида ҳам тизим, ўзидан юқори турувчи тизимга нисбатан эса элемент бўлиб хизмат қилади.
Масалан автомобиль транспорти тизими мамлакат ягона транспорт тизимининг бир элементи, ягона транспорт тизими эса ягона логистика тизимининг бир элементи, ягона логистика тизими эса умумиқтисодий ва ижтимоий тизимнинг бир элементи сифатида ўзаро алоқадоликда фаолият юритади.
Глобал ижтимоий-иқтисодий тизимга нисбатан, транспорт тизими ёрдамчи индустриал инфратузилмавий тармоқ ҳисобланади. Яъни у тармоқлараро ва тармоқичи ишлаб чиқариш объектлари ўртасидаги алоқаларни таъминлайди. Улар томонидан транспорт хизматларига юқори сифат, хавфсиз ва арзон хизмат кўрсатиш талаблари қўйилади. Бироқ, транспорт тармоғи мустақил соҳа сифатида нафақат бошқа тармоқларга хизмат кўрсатиши, балки юқори даромад олишга ва ўзини ўзи ривожлантиришга интилади. Бу қарама-қаршилик транспорт тизими манфаатларини глобал тизим манфаатлари билан мувофиқлаштиришда қийинчилик келтириб чиқаради.
Демак, автомобиль транспорти умумий логистика тизимининг элементи бўлиши билан бир вақтда, алоҳида элементлардан (техник хизмат кўрсатиш ва сервис, транспорт операторлари, йўл ва йўлолди ифратузилмаси) иборат тизим сифатида фаолият кўрсатади (1-расм). Унинг тизим сифатидаги асосий мақсади транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш ва уларнинг таннархини пасайтириш ҳисобига максимал фойда олишдан иборат бўлади.
Тизим тўлиқ фаолият юритиши учун етарли даражада моддий-техник ва меҳнат ресурслари, меъёрий-ҳуқуқий база ҳамда ахборот таъминотига эга бўлиши лозим. Шунда автомобиль транспорти хизматлари кўрсатиш тизими фаолиятини самарали ташкил қилишнинг умумий алгоритмини тузиш мумкин. Автомобиль транспорти тизимининг энг кўп сонли бўлинмас асосий элементларидан бири бу автотранспорт корхоналари ҳисобланиб, ушбу объект мисолида транспорт хизматлари ишлаб чиқариш жараёнини лойиҳалаш ёки такомиллаштиришнинг универсал моделини ишлаб чиқиш умумтармоқ миқёсида кўзланган самарадоликка эришишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади (1-расм).





Download 332.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling