Мавзу: Логистик тизимлар Режа: Транспортнинг умумий логистика тизимидаги ўрни
-расм. Транспорт-логистика тизимини бошқариш мажмуи
Download 332.65 Kb.
|
4 logistik tizimlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт-логистика фаолиятини ташкил этишда фойдаланиладиган логистик усуллар
2-расм. Транспорт-логистика тизимини бошқариш мажмуи
Тақдим этилган модел транспорт хизматининг барча турларини ташкил қилганда етказиб бериш жараёнидаги элементларнинг ўзаро боғлиқлигини тасвирлайди. Адабиётлар таҳлили асосида транспорт-логистика жараёнида асосий ташкилотчи вазифасини бажарадиган логистика усуллари кўриб чиқилди (2-жадвал). 2-жадвал Транспорт-логистика фаолиятини ташкил этишда фойдаланиладиган логистик усуллар
Шундай қилиб, транспорт-логистика компанияси транспорт жараёнини ташкил этувчи (мултимодал ташиш оператори) сифатида фаолият олиб борар экан бўлса, унда унинг раҳбарияти ўз фаолиятида логистика усулларини қўллаш имкониятларидан максимал фойдаланиши лозим. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини талаб этувчи бугунги шароитда тармоқда транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш ҳажми, турлари ва сифатини ошириш, автомобиль транспорти хизматлари соҳасининг иқтисодиёт тармоқлари ривожланишига мутаносиб равишда самарали фаолият юритишини таъминлаш учун транспорт логистикасида замонавий бошқарувнинг усулларини қўллаш, бу борада илғор хориж тажрибасини миллий транспорт операторлари фаолиятига жорий этиш имкониятларини ўрганиш мураккаб илмий-амалий масалалардан ҳисобланади. Транспорт иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли ҳаёт фаолиятининг барча жабҳаларини ўзаро боғловчи тизим шакллантирувчи инфратузилма ҳисобланиб, жамият томонидан унинг мақсади ва вазифалари белгилаб берилади. Транспорт инфратузилмасининг бош мақсади турли ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг ўзаро алоқасини кучайтириш, ҳудудлар бўйича хўжалик фаолияти кенгайишини таъминлаш, келтирилган харажатларни камайтириш ва транспорт оқимлари тезлигини оширишдан иборатдир. Замонавий транспорт ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан ягона транспорт-логистика тизимини ташкил этиб, темир йўл, денгиз, дарё, автомобиль, ҳаво, қувур ва саноат коммуникацияларининг қудратли тармоғини ўз ичига олади. У ҳар йили миллиардлаб тонна хомашё ва тайёр маҳсулотларни ташиб ҳамда миллиардлаб йўловчиларни манзилларига етказиб, оммавий саноат ишлаб чиқаришини, чуқур меҳнат тақсимотини, ички ва ташқи савдо, илм-фан ва маданиятнинг ривожланишини таъминлайди. Шундай экан, бирор бир транспорт турида транспорт-логистика жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш тўғрисида сўз юритганда, энг аввало унга ягона транспорт тизими нуқтаи назаридан ёндашув ўринли ҳисобланади. Биринчидан, барча транспорт турларининг ривожланиши ягона қонуниятга бўйсуниши: яъни мамлакатнинг транспорт тизими ташиш сифатига қўйиладиган маълум бир меъёрий талаблар асосида минимал сарф-харажатлар билан аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг юк ва йўловчи ташишга бўлган талабини қондириши лозим. Бу эса ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган умумий мезонларни шакллантиришдаги ёндашувларнинг тизимлилигини таъминлайди. Иккинчидан, айрим транспорт турларидан фойдаланиш мақсади ва усулларида ўхшашликлар мавжуд бўлиб, тизимни ривожлантиришнинг техник-технологик ва ташкилий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда транспортнинг барча турларига тааллуқли умумий моделларини қўллаш имконини туғдиради. Тизимли ёндашув, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун транспорт тизими фаолиятини давлат тартибга солиш ва бошқаришга қўйиладиган энг муҳим талаб – транспорт жараёнларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ягона технологик комлексини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ўз навбатида транспорт тизимининг самарали бошқариш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қуйидаги йўналишларини белгилаб олишга асос бўлади: 1. Юқори сифатли ва рақобатдош транспорт хизматларини яратиш. Транспорт хизматларининг сифат кўрсаткичлари параметрлари ва стандартлари ишлаб чиқилади, меъёрий-ҳуқуқий база, давлатнинг соҳани тартибга солиш усуллари аниқланади. Ички (транспорт операторлари ва транспорт турлари ўртасида) ва ташқи (халқаро транзит тизимлари ўртасида) рақобат муҳитини яратиш. 2. Юқори унумдорлик ва хавфсизликка эга транспорт инфратузилмасини яратиш. Транспорт инфратузилмасининг барча элементларини бир-бирига мутаносиб ҳолда ривожлантириш, аниқ статистик ва прогноз кўрсаткичларига асосан юк ва йўловчилар ташишга бўлган талабни аниқлаш, транспорт-иқтисодий балансни шакллантириш, транспорт тизимини ривожлантириш моделларини таҳлил қилиш ҳамда унинг асосида инфратузилмани ривожлантиришнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш. 3. Рақобат муҳитини яратиш. Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш (хавфсизлик, экологик тозалик, транспорт хизматлари сифати, давлатни тартибга солиш усулларини такомиллаштириш), рақобатдош транспорт хизматлари кўрсатиш учун юқори самарали транспорт-логистик инфратузилмани ривожлантириш, ташишда илғор техника ва технологияларни қўллаш. 4. Меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш. Транспорт қонунчилигининг бошқа қонунлар билан уйғунлигини таъминлаш, уни жаҳон стандартларига мослаштириш. Download 332.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling