Мавзу: Логистик тизимлар
Транспорт хизматлари таркиби, таснифи ва уларнинг хусусиятлари
Download 39.36 Kb.
|
4 logistik tizimlar
3. Транспорт хизматлари таркиби, таснифи ва уларнинг хусусиятлари
Транспорт тизимининг маҳсулоти транспорт хизматлари кўрсатиш экан, бозор тамойилларига асосланган иқтисодиётда “транспорт хизматлари кўрсатиш бозори”нинг ўрни ҳақида ҳам фикр юритиш мақсадга мувофиқдир. Транспорт хизматлари бозори давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда транспорт хизматлари ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари ўртасида ўзаро фойдали мувозанатни ташкил этиш ва тартибга солиш имкониятини акс эттирувчи, транспорт мажмуасининг иқтисодий салоҳиятини тавсифловчи тушунчадир. Бу бозорга ўз истеъмолчилари учун маҳсулотлар ва хизматлар яратиш мақсадида автомобиль транспорти хизматларини сотиб олувчи ташкилотлар ва шахсларнинг тўплами сифатида ҳам қараш мумкин. Транспорт хизматларини сотиш бозорига мунтазам равишда кўп сонли ўзгарувчан омиллар (сиёсий, иқтисодий, фонд бозори, конъюнктура ва бошқа беқарорликлар) таъсир кўрсатади. Бу эса транспорт корхоналари олдида доимо хизмат кўрсатиш баҳолари ва уларни бошқариш масаласини кўндаланг қилиб қўяди. Транспорт хизматлари бозорининг самарали фаолият кўрсатишида тармоқ корхоналарининг ўз-ўзини ташкил этиш қобилияти муҳим аҳамиятга эга. Транспорт хизматлари кўрсатиш бозори иштирокчиларининг ўзаро баҳамжиҳат фаолияти бозорнинг умумий ривожланиш қонуниятларига бўйсуниши лозим. Мазкур бозорнинг ривожланиш эволюцияси стохастик кўринишга эга бўлиб, бозор иштирокчилари ўртасидаги мавжуд алоқаларнинг бузилиши, янгиларининг пайдо бўлишига олиб келади. Хулоса қилиб айтганда, транспорт хизматлари бозори деганда транспорт хизматлари кўрсатувчилар ва мижозлар ўртасида айирбошлаш муносабатларини шакллантирувчи транспорт тармоғини ҳар томонлама бошқаришнинг ташкилий механизмлари тизими тушунилади. Давлат ва жамиятнинг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжлари иқтисодий воситалар асосида тартибга солинади. Транспорт хизматлари бозорининг асосий вазифаси эса, тармоқдаги чекланган ресурсларни ва яратилган хизматларни энг катта иқтисодий самара билан тақсимлашдан иборатдир. Бироқ, транспортнинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқадиган бўлсак, мамлакатнинг умумий транспорт тизимида жамоат йўловчи транспорти ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Бозор шароитида йўловчи ташиш транспортининг аҳамияти кескин ошиб бориб, у жамоат транспортидан аҳоли фойдаланиши учун кенг имконият яратишнинг ижтимоий-иқтисодий тартибга солиш воситаси бўлиб хизмат қилади ва ўтиш даврида юзага келадиган жамиятнинг мулкий табақаланиши жараёнини енгиллаштиради. Транспорт хизматлари бозори транспорт-логистика хизматлари кўрсатувчи корхоналар, инфратузилма ташкилотлари ҳамда мижозлар ўртасидаги кенг рақобат майдонига айланиб бормоқда. Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини талаб этувчи бугунги шароитда транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш турлари ва сифатини ошириш ва уни жамият, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда истеъмол қилувчиларнинг манфаатлари билан уйғунлаштиришни тақозо этади. Кўпчилик олимлар ва мутахассисларнинг фикрига кўра, хизматлар соҳаси ва унинг ривожланиш суръатлари глобал иқтисодиёт ривожланишининг жадалашшувига, яъни жаҳон хўжалигининг глобаллашув фазасига киришига асосий туртки бўлиб хизмат қилади. Айнан хизматлар соҳаси иш ўринларининг муқобил сегментларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Транспортда баҳони шакллантириш ёки тариф сиёсатини юритиш иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан фарқ қилиши билан ҳам характерланади. Шаҳар йўловчи транспортида ёки стратегик аҳамиятга эга юкларни ташишда ижтимоий ҳамда умуммиллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ташиш тарифлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Бироқ, бундай турдаги транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг ҳаракатдаги воситалари, энергоресурслар, ёнилғи-мойлаш ва бошқа материалларни тижорат асосида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлардан бозор баҳоларида харид қилишлари муаяйан молиявий қийинчиликларни вужудга келишига олиб келади ҳамда уларни бартараф этиш давлатнинг аралашувини талаб этади. Шунинг учун ҳам мижозларга транспорт хизмати кўрсатиш ҳажми, қўлами ва сифатини ошириш билан боғлиқ транспорт корхоналари стратегиясини ишлаб чиқишда ушбу омиллар таъсирини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида автомобиль транспорти тизимининг ривожланиши иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқлари ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлиб, унга ушбу тармоқлар томонидан юк ва йўловчилар ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, соҳанинг ўз-ўзини ривожлантира олиш имкониятлари, яъни етарлича даромад олиши ва унинг ҳисобидан соҳага инвестициялар жалб қила олиш талаблари қўйилади. Ташиш тезлиги ва сифатининг ошиши, транспорт хизмати баҳосининг арзонлашуви транспорт-иқтисодиёт алоқалари ривожланишини рағбатлантиради, аҳоли ҳаракатчанлиги ва турмуш фаровонлигининг ўсишига олиб келади. Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида автомобиль транспорти хизматлари бозорини шакллантириш ва унинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий базаси шакллантирилди. Автомобиль транспортини ривожлантиришга доир «Автомобиль транспорти тўғрисида» (29.08.1998 й.), «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида» (25.04.1997 й.), «Йўл ҳаракати хавфвсизлиги тўғрисида»ги (19.08.1998 й.) “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги(24.08.2007 й.) қонунлар қабул қилинди. Автомобиль транспорти воситаларининг таркиби ҳам ўзгариб бормоқда. Мамлакатимизда «GM Uzbekistan» ЁАЖ, «SamAvto» МЧЖ ва «MAN Auto-Uzbekistan» ҚК каби автомобилсозлик корхоналарининг барпо этилиши тармоқнинг янги, жаҳон талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари билан таъминлашга имкон бермоқда. Транспорт хизматларининг турли сегментларида рақобат даражасининг турличалиги, айримларида муросасиз рақобат кечса, айрим сегментларда рақобат суст кечмоқда. Шубҳасиз, иқтисодий муҳитни яхшилаш рақобатдошликни оширишнинг асосий шартидир, унинг ҳолати эса корхоналарнинг рақобат устунликларини ушлаб туриш ва ўстириш имкониятларини белгилайди. Транспорт хизматлари бозорида тўлақонли рақобат муҳитини яратиш қуйидагиларни назарда тутади: - истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, монополиядан чиқариш масалаларини комплекс ҳал этиш; - транспортни ривожлантиришда ижтимоий манфаатлар ва тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дифференциялашган ҳолда ёндашиш; - рақобатни ривожлантириш муаммоларини давлат, тармоқ ва минтақавий даражаларда ўзаро боғлиқ ҳолда ҳал этиш; - транспорт хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш давлат ва хўжалик бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; - мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги тизимига интеграцияси омилларини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий транспорт операторларини ҳимоялаш тадбирлари билан бир қаторда, халқаро рақобат учун транспорт хизматлар бозорлари очиқлигини таъминлаш. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, автомобиль транспортида рақобат муҳитини ривожлантиришда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин: -мулкдорлар таркиби барқарорлигини таъминлаш; -транспорт жараёни технологиясини сифатли таъминлай оладиган ва малакали кадрлар билан таъминланган йирик умумфойдаланиш автомобиль транспорти кохоналарини сақлаб қолиш, айниқса шаҳар йўловчи транспорти тизимида; -халқаро йўналишларда хизмат кўрсатувчи автомобиль транспорти корхоналарининг рақобатдошлигини ошириш бўйича самарали чора-тадбирларни қўллаш; -автокорхоналарнинг ва хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг оптимал жойлашувини таъминлаш; - соҳада инновацион муҳитни яратиш орқали миллий операторларнинг ахборот технологиялари ва воситалари билан таъминоти ва бошқарувда улардан кенг фойдаланишни таъминлаш; - транспорт-логистик тизим иштирокчиларининг иқтисодий алоқаларини оқилона ташкил этиш ва бошқалар. Транспорт хизмати деганда моддий ишлаб чиқариш жараёнини якунловчи, шунингдек, истеъмолчи билан боғловчи вазифа тушунилади. Транспорт хизматлари транспорт фаолиятининг истеъмолчилар талабларини қондиришдаги кўринишдир. Хизмат деганда фақат юкларни ташиш тушунилмай, балки юкларни тайёрлаш ва ташишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ташиш жараёни таркибига кирмайдиган операциялар ҳам тушунилади. Масалан, юкларни ўраб-чирмаш, маркировка қилиш, пакетларга жойлаштириш, сақлаш, юк эгасига ахборотлар бериш ва бошқалар. ISO 8402-86 стандартида “хизмат” деб материаллаштирилмаган маҳсулот яратиш фаолияти ва жараёнларига айтилади. Транспорт хизматлари аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ва зарур технологик, иқтисодий, ахборот, ҳуқуқий ва ресурсларни қўллаб-қувватлаш мавжудлиги билан тавсифланган транспорт фаолиятининг тури сифатида тавсифланади. Шунинг учун транспорт хизматлари нафақат юк ёки йўловчиларни ташишни, балки транспорт жараёнига кирмайдиган, аммо уни тайёрлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай операцияларни ҳам ўз ичига олади. Транспорт хизматларига қуйидагилар киради: • юк ва йўловчиларни ташиш; • юк ортиш ва тушириш операциялари (юкларни ориш, тушириш, қайта юклаш, йўловчиларни ўтказиш, омбор ичидаги операциялар); • юкларни сақлаш; • транспорт воситаларини тайёрлаш; • лизинг ёки ижара асосида транспорт воситаларини тақдим этиш; • янги ёки таъмирланган транспорт воситаларини етказиб бериш (перегон); • бошқа хизматлар. Йўловчи автомобил транспортининг хизматларига қуйидагилар киради: -вокзаллар, шоҳ бекатлар ва оралиқ бекатларда билет сотиш; -ўринларни аввалдан банд қилиш; -йўловчиларга ҳаракат жадвали бўйича маълумотлар бериш; қўл юки, багаж ва йўловчиларни ташиш; багажни расмийлаштириш бўйича маълумотлар бериш; йўловчиларга тиббий хизмат кўсатишни ташкил этиш; йўловчиларни автобусларга чиқариш ва тушириш ишларини бажариш; юкларни сақлаш хизматлари; йўловчиларни транспортда кетаётганида дам олиб кетишини таъминлаш; ҳаракатланувчи таркибни ташишга тайёрлаш; транспорт-экспедицион хизматлари ва бошқалар. Транспорт корхоналарини бошқаришда логистик жараёнлар ва тамойилларни қўллашда транспорт хизматининг ўзига хос хусуиятларини ҳисобга олиш керак бўлади. Маҳаллий ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида транспорт хизматларининг қуйидаги таснифини таклиф қилишг мумкин: • транспорт корхоналари асосий фаолияти билан ўзаро алоқасига кўра: ташиш ва ташиб беришдан бошқа вазифалар; • кўрсатилаётган хизмат фаолиятининг характерига кўра; технологик, тижорат, информацион ва бошқалар; • хизмат кўрсатиладиган истеъмолчининг тури бўйича: ташқи (транспорт бўлмаган корхоналар ва ташкилотларга тақдим тиш) ва ички (бошқа транспорт корхоналари ва ташкилотларига тақдим этиш). Масалан, ички хизматлар экспедиторлик компаниясига транспорт жараёнларини амалга ошириш учун ҳаракатланувчи таркибни тақдим этиш. Автомобиль транспорти хизматлари тармоқ ва транспорт тури сифатида қуйидаги ўзига хос хусусиятлар билан характерланади: автомобиль транспорти инфратузилмавий соҳа бўлиб, моддий ишлаб чиқаришнинг умумий шартларидан бири ҳисобланади; фаолият тури бўйича тармоқлараро характерга эга бўлиб, бошқа тармоқлар ривожланишига географик омиллар, табиий ва меҳнат ресурслари каби таъсир кўрсатади; транспорт хизматларини кўрсатиш муомала соҳасида ишлаб чиқариш жараёнининг давоми ҳисобланиб, ишлаб чиқариш жараёни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш пайтида тугалланади; транспорт маҳсулоти ўз-ўзидан мавжуд бўла олмайди, у албатта нотранспорт ташкилотлари тижорат фаолиятини таъминлайди; автомобиль транспорт хизматларини кўрсатиш – меҳнатни сотиш жараёни ҳисобланиб, хизмат кўрсатиш сифати эса – ушбу меҳнатни бажарилиш сифати билан белгиланади, ҳамма вақт ҳам сифатли бажарилган иш сифатли хизмат кўрсатишни таъминлай олмайди; автомобиль транспорти хизматлари кўрсатишда бевосита мижознинг иштироки, хусусан йўловчи ташишда, бунда мижознинг транспорт хизматига эгалик қилиш имкониятини йўқлиги; транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашнинг мураккаблиги; автотранспорт хизматларининг истеъмол баҳоси вақт чекловлари, маҳсулот ҳаракати йўшналиши ва бошқа шартларга қатъий риоя қилиниши билан шаклланади, бу эса истеъмол жараёнида рақобатчилар хизмати билан алма Download 39.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling