Мавзу: Логистик тизимлар
Транспорт хизматлари сифати ва унга қўйиладиган талаблар
Download 39.36 Kb.
|
4 logistik tizimlar
4. Транспорт хизматлари сифати ва унга қўйиладиган талаблар
Транспорт-логистика (шу жумладан транспорт) хизматлари қуйидаги қоидаларга асосланади: • тақдим этилаётган ҳар бир хизмат фақат истеъмолчи учун ноёбдир; • транспорт хизматлари тақдим эьтилгандан сўнг, у тўғрисида ахборотдан ташқари ҳеч қандай из қолмайди; • хизматни (ёки унинг бир қисмини) қайта ишлаш мумкин эмас; • хизматларни захирада жамлаш мумкин эмас; • тақдим этилган хизматни таъмирлаб бўлмайди; • кўрсатилган хизматни қайта бажариш мумкин эмас; • яхши хизмат хотираси ўткинчи, ёмон хизмат эса узоқ вақт эсда қолади. Сўнгги пайтларда логистика хизматларининг аҳамияти тобора ўсиб бормоқда ва кенгаймоқда, у билан бирга хизмат кўрсатиш соҳаси компаниялари ва ходимлари сони кўпаймоқда. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда логистикани кенг жорий этилиши муносабати билан транспорт сиёсати қайта кўриб чиқилмоқда. Транспорт маҳсулот ҳаракати тизимида асосий рол ўйнай бошлади. Келгусида транспортнинг айрим турларининг техник ва эксплуатацион хусусиятлари уларни транспорт хизматлари бозорида ишончли мавқега эга бўлишига имкон беради, айниқса юкларни кичик жўнатмаларда ташишга бўлган талабнинг ошиши шароитида юкларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, контейнерлаш ва қадоқлашни ривожлантиришни, транспорт соҳасидаги ахборот технологияларни қўллашни жадаллаштиради. Хулоса Логистик тизим тушунчаси, логистиканинг асосий (негиз) тушунчаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий механизмлар фаолиятини таъминловчи турли хил тизимлар мавжуд. Ушбу кўпликдан айнан логистик тизимларни, уларни таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш мақсадида, ажратиш лозим. Логистик тизим хақида гап юритишдан олдин, «тизим» тушунчасини таърифлаб ўтамиз. Тизим (юнончадан олинган бўлиб - қисмлардан ташкил топган бир бутун; бирлашма маъносини англатади) – бу муайян бир бутунликни пайдо қилувчи, ва бир-бири билан алоқа ва муносабатларда бўлувчи унсурлар кўплигидир. Қуйидаги 4-та хусусиятга ега бўлган обйектни бемалол «тизим» деб аташимиз мумкин: бутунлик ва алоҳидалик ўзаро алоқа ташкил етиш, тартиб интегратив жиҳатлар (яъни фақат унсурлар биргалигида юзага келадиган ху-сусиятлар) Моддий оқимлар харакати малакали ходимлар томонидан, турли хил техника: транспорт воситалари, ортиш-тушириш ускуналари ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, логистик жараёнга турли бино ва иншоотлар ҳам жалб етил-ган бўлади. Жараённинг кечиши еса харакатланаётган ва йиғилаётган юкларнинг, уш-бу жараёнга тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Юклар ўтишини таъминловчи иш-лаб-чиқариш кучларининг йиғиндиси, яхшими ёмонми, аммо ташкил етилган. Уму-ман олганда, бирор-бир моддий оқимлар мавжуд бўлса, қандайдир товар ўтказувчи тизим ҳам мавжуд бўлади. Одатда, бундай тизимлар махсус лойиҳаланмасдан, айрим унсурларнинг (турли корхоналар ёки уларнинг бўлимлари) фаолияти натижа-сида юзага келадилар. Download 39.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling