Мавзу: Майдалаш жараёнлари. Режа: Майдалаш жараёнлари хақида тушунча


Download 0.7 Mb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1515883
TuriЗакон
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-maruza

1- кузгалмас конуснинг юкориги кисми; 2-майдаловчи конус; 3- вал; 4-эксцентрик стакан; 5-ташки кузгалмас конуснинг пастки кисми; 6- конусли тишли узатма; 7-узатма вал; 8- шкив.
Жували майдалагичларда хом ашё 2 та бир-бирига карама-карши айланадиган цилиндрик ёки уткир тишли жувалар орасида узлуксиз майдаланади.
Болгали майдалагичларда хом ашё тухтовсиз айланадиган валга бириктирилган бирнечта болгаларнинг кучли зарби натижасида рудаларни майдалайди. Бундай майдалагичлардан асосан ўртача ва юмшоқ (Фосфорит рудалари, цемент хом ашёлари, охактошлар ва ҳ.)тоғ жинслари ҳамда фойдали қазилмаларни майдалаш учун фойдаланилади.
а)
2
1
3
4
8
б)
5
6
7
8
Жували, болгали майдалагичлар
Расм 14. Болгали майдалагичларнинг асосий схемалари. а – битта роторли; б – охирги майдалашда кулланиладиган параллел жойлашган икки роторли; 1 – горизонтал вал; 2 – болгаларнинг уклари; 3 – майдалагич корпуси; 4 – колосникли панжара (галвир); 5 – роторлар диски; 6 – футеровка плиткалари; 7 – болгалар 8 – юклаш кисми.
Болгали майдалагичлар ташки томонидан плиткалар асосида корпус килинган бўлиб ички кисмига эса роторларга бириктирилган болгалардан иборат. Юкори ва пастки кисмлари пўлат листлардан пайвандлаш ёрдамида ёки куйма пўлатлар ёрдамида котирилади. Корпуснинг пастки таянувчи кисмига (роликли ёки шарикли) подшипниклар урнатилган бўлиб бу подшипниклар ротор валларини енгил айланишига хизмат килади. Ротор охирги кисмларида иккити ва оралик кисмларида бир нечта дисклардан ташкил топган. Бу дисклар шпонкалар ёрдамида котирилади. Йирик майдалаш боскичларида бу дискларга огир болгалар кам микдорда урнатилади.
Кичик майдалаш боскичларида эса аксинча енгил болгалар кўп микдорда урнатилади. Майдалагичларнинг тепа кисмлари плиткалар ёрдамида футеровка килинади ва бу футеровкалар вакти вакти билан алмаштириб турилади. Пастки кисмида эса таяниб турувчи мослама устида колосникли ғалвир жойлаштирилган. Бу ғалвир панжара колосниклар блогидан, алохида колосниклардан ёки перфорирланган пўлатдан бўлиб, ғалвирларнинг колосниклари ораси майдаланган махсулотнинг тушишига караб ва болгаларнинг айланиш томонига караб 10 – 200 бурчак остида булади.
Болгалар эса ейилишга чидамли бўлган пўлатлардан ясалади. Майдаланадиган материалнинг хусусиятига ва талаб даражасида майдаланишига караб болгалар бир неча хил шаклда, огирлиги эса 1кг дан 135кг гача бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling