Жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисобга олишнинг мақсади ва моҳияти
Режа:
Режалаштириш ва ҳисобга олишнинг моҳияти ва мазмуни
Режалаштириш технологияси
Режалаштиришга қўйиладиган талаблар
Режалаштиршдан олдин бажариладиган ишлар
Режалаштиришнинг далат ҳужжатлари
Ўқитувчи томонидан тузиладиган режалаштириш ҳужжатлари
Жисмоний тарбия бўйича таълим -тарбия ишларининг бир йиллик режа- жадвали
Жисмоний тарбия бўйича дарслараро ишчи режалар
Алоҳида жисмоний тарбия дарсининг режа конспекти
Режалаштириш ва ҳисобга олишнинг моҳияти ва мазмуни
Жисмоний тарбия буйича ишларнинг илғор тажрибаси шуни кўрсатадики, ўзининг фаолиятини режалаштиришга масъулият билан ёндашадиган педагоглар ҳаммасидан кўра юқори натижаларга эришадилар. Режалар узоқни кўзлашга, мақсадни ва аниқ вазифаларни аниқлашга имкон яратади, ҳамда қўйилган вазифаларни ҳал қилишда энг самарали восита ва йўлларини назарда тутади.
Амалиётда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ишларини менсимаслик, самарали иш манбаига юзаки ёндашиш ҳоллари ҳам учраб туради.
Режалаштириш – бу механик равишда бажариладиган девонхона иши ёки ўкув дастурини ўйламасдан тўғридан тўғри кўчириш, қайта ёзиш эмас, балки жисмоний тарбия қонуниятига ва кўринишлари моҳиятига чукур кириб бориш жараёнидир.
Режалаштириш, қилинган ишларнинг таҳлили асосида тўғри хулосалар чиқариб билишни ўз ичига олади. Дарсларни муттасил тахлил килиш укитувчига машкларнинг зарур микдорини, машкларнинг энг мувофик кетма-кетлигини, мумкин булган дам олиш интервалларини, укув материалларининг оптимал порцияларини ва педагогик фаолият суръатларини курсатиб беради.
Шундай килиб, режалаштириш – бу таълим ва тарбия жараёни тизимини шакллантирувчи, услубий асосланган хужжатларни тузиш демакдир
Do'stlaringiz bilan baham: |