Мавзу: Мактабда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисбга олиш асослари


Ўқитувчи томонидан тузиладиган режалаштириш ҳужжатлари


Download 135.5 Kb.
bet6/8
Sana27.12.2022
Hajmi135.5 Kb.
#1069284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mavzu yuzasidan Savol va topshiriqlar 1

Ўқитувчи томонидан тузиладиган режалаштириш ҳужжатлари
Ўқитувчиларнинг кўп йиллик илғор тажрибаси шуни кўрсатадики, жисмоний тарбия дарсларида қўйилган вазифаларни самарали ҳал етиш учун муайян режалаштириш тизимини барпо этиш зарур. Бу тизим жисмоний жараёнини мақсадга мувофик тузиш учун имкон яратиб берувчи қатор режаларнинг ўзаро мантиқий боғлаганлигини ва тугалланганлигини ифодалайди. Бу тизим: ўқув тарбиявий ишларнинг бир йиллик режа жадвали, дарслараро ишчи режалар ва дарснинг режа конспектларни ўз ичига олади.


Ўқув тарбиявий ишларниг бир йиллик режа – жадвали
Бу хужжат хар бир параллел синфлар учун бир йилга тузилади.Унинг асосий функцияси – ўқув йилидаги ўқув материалини бир маромда, мақсадга мувофик тақсимлаш ва тартибга солишдир.
Йиллик режа жадвални тузиш, ўқувчилар ўзлаштиришлари зарур бўлган таянч машқларни ва уларни ўзлаштиришда сарфланадиган вақтни аниқлашдан бошланади. Амалдаги дастурларнинг тахлили шуни кўрсатадики бундай машқлар хар бир синфда 10-12 та атрофида. Вақтни хисоблашда машқларнинг муракаблигини ўқувчиларнинг бу машқларни ўзлаштиришлари билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни худди шундай ўрганиладиган харакатларни назарда тутиш керак
Хар бир машқ учун ўқитиш дастури тузилади Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади: жисмоний сифатларни тарбиялаш вазифалари ва воситалари; бир йиллик вазифаларни хал этиш учун зарур бўлган дарслар сони; хар бир дарснинг таълим, тарбия ва соғломлаштирувчи муаян вазифаларининг аниқ воситалари ва такрорлаш сонини. Бу дастур таълимнинг оптимал вариантларини, назорат синовлари вақтини, машғулотларнинг вазифалари воситаларини кўрсатиш хисобидан кенгаяди.
Дастур, ўқув матералини ўзлаштириш жараенида ўқувчининг фаоллигини ва мустакиллигини оширишга, ўқув фаолиятини самарали бошқаришга, ўқув фаолиятини оқилона зичлаштиришга, таълимни жамоат иши билан қўшилган холда диффенциаллашга, тренажерлардан фойдаланишга имкон беради.
Ўқитиш дастурини тўзиш босқичларини кўриб чиқамиз.

Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling