Мавзу: Мактабда жисмоний тарбия жараёнини режалаштириш ва ҳисбга олиш асослари


-синф учун жисмоний тарбия бўича ўқув тарбиявий ишларнинг йиллик


Download 135.5 Kb.
bet8/8
Sana27.12.2022
Hajmi135.5 Kb.
#1069284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mavzu yuzasidan Savol va topshiriqlar 1

5-синф учун жисмоний тарбия бўича ўқув тарбиявий ишларнинг йиллик
режа – жадвали

Дастур
материалининг
мазмуни

Назарий маълумотлар ва предметларраро
алоқалар

Тарбиявий вазифалар



I чорак

II чооак…….




1


2

3


4

5


6

7


8

9


10

11



12


13



………….
















































































































































































































ДАРСЛАРАРО ИШЧИ РЕЖА
Бу ҳужжат ўқув тарбия ишларининг чорак ёки ярим йилига тузилади. Амалиётда бу ҳужжатни кўпинча календар ёки дарслараро режалар деб атайдилар . Режалаштириш тизимида у услубий таъминот функциясини бажаради. Дастурда ва йиллик режа жадвалда кўрсатилган нафақат жисмоний машқлар, балки унга тегишли тайёрлов, асосий машқларни бажаришга тайёрлов ва назорат машқлари, худди шундай уйга вазифа ҳам дарслараро ишчи режалаштиришнинг ОБЪЕКТИ ҲИСОБЛАНАДИ. Асосий диққатни ҳамма ишларни ўз ичига оладиган муфассал машқларга жалб қилиш лозим. Масалан, арғамчида сакраш умумий ва махсус чидамлиликни, мувозанатли ҳаракатни, сакраш қобилиятини ривожлантиради. Улар оёқ ва тизза бўғинлари, оёқни ,оёқ ва тос мушакларини, хусусан “мушак корсетини” шакллантириб, гавда мушакларини ривожлантиради. Натижада органларнинг ташқи муҳитнинг инерцион таъсирига барқарорлиги ва улар функцияларининг ишончлилиги ошади.
Дарслараро ишчи режада ўқитувчи аввал тузилган ўқитиш дастуридан фойдаланган ҳолда, ҳар бир дарснинг асосий қисмида ўғил болалар ва қизлар учун вазифа ва воситаларни назарда тутади. Дарснинг асосий қисми мазмуни аниқлангандан кейин, дарснинг тайёрлов қисмига воситалар танланади. Улар ўз ичига асосий ва махсус машқларни, фойдаланиладиган умумий ривожлантирувчи машқлар характерига кўрсатмаларни олади. Эслатиб ўтамиз, дарснинг тайёрлов қисмидаги машқлар, дарс вазифаларини тўлиқ ҳал қилишга кўмаклашишлари лозим.
Дарснинг якуний қисмини режалаштиришда ўтказилаётган дарснинг кейинги дарс билан ўзаро боғлиқлигини таъминлашни назарда тутмоқ керак.
Бу эса ўрганилганни мустаҳкамлаш ва келгуси дарсларда ўзлаштириладиган материални бажаришга йўналтирилган ўқувчиларни мустақил ишлари орқали амалга оширилади. Худди шу ерда мушакларни бўшаштиришга оид ва эгилувчанлик учун машқлар режалаштирилади.
Дарслараро ишчи режа жорий режалаштиришга тааллуқли бўлиб, ишчи режанинг қуйидаги шаклини тавсия этишимиз мумкин


Жисмоний тарбия бўйича 5 синф ўқувчилари учун ишчи режа



Дарснинг


Дарснинг тайёрлов қисми
мазмуни

Дарснинг асосий қисми



Дарснинг якунловчи қисми
уйга вазифа



Қиз болалар

Ўғил болалар

1

2

3

4

5

ДАРС КОНСПЕКТИ
Ўқитувчининг бу режаси энг аниқ ҳисобланиб ва у оператив (тезкор) режалаштиришга тааллуқлидир. У дарсларни режалаштириш тизимини якунлайди ва унда ташкилий функцияни бажаради. Конспект ўқитувчининг дарс ўтишга бевосита тайёргарлик натижаси ҳисобланади. Конспект ҳар бир параллел синф учун ишчи режа асосида ишлаб чиқилади, аммо ҳар бири учун тааллуқли бўлган иш хусусиятлари кўрсатилади.
Конспект ўқитувчи муайян дарсда ҳал қиладиган муайян вазифаларни ўз ичига олади. Шу билан бирга ўқувчилар гуруҳининг тайёргарлик даражаси ҳисобга олинади. Бу эса ҳар бир гуруҳ учун педагогик таъсирнинг оптимал қадамларини таъминлайди. Дарснинг вазифалари одатда конспектнинг титул варағига ёзилади. Конспектда тартиб билан кетма кетликда дарсда ўтилиши зарур бўлган: машқлар назарий маълумотлар уйга вазифа бўлиши мумкин бўлган предметлараро алоқалар кўрсатилади.
Биринчи навбатда дарсга танлаб олинган машқларнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш, яъни уларнинг аниқ йўналишини кўрсатиш керак.
Машқлар мазмуни иккинчи устунга дарснинг қисмлари кўрсатилгандан кейин ёзилади.
Учинчи устунга машқларнинг дозировкаси, яъни машқларни такрорлаш сони, машқни бажариш вақти, масофаларнинг узунлиги кўрсатилади. Дозировка ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида кўрсатилади (интенсивлик ва ҳажм бўйича).
Услубий кўрсатмалар устунига иш услублари ва усуллари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро дидактик таъсири, соғломлаштириш ва тарбиявий таъсир йўллари, қўшимча вазифалар, дарсга фаолларни тайёрлаш усуллари, назорат шакли ва усуллари ҳамда мустақил иш бўйича кўрсатмалар ёзилади.
Конспектдаги охирги бешинчи устун муҳим ўринни эгаллайди. Бу ерда: синф ва унинг гуруҳларини бошқариш усуллари; дарснинг барча фрагментларида ўқувчиларнинг жойлашуви ва ўқитувчининг жойи; жиҳозлар ва снарядларни тарқатиш ва йиғиб олиш усуллари, уларни жойлаштириш жойлари; ўйинларни ташкил қилиш хусусиятлари; дарсдан олдин бажарилиши зарур бўлган ишлар турлари; техник хавфсизликни таъминлаш йўллари қайд қилинади.
Конспектнинг охирида дарснинг зарур моддий – техник таъминла-ниши: снарядлар, иншоотлар, асосий ва ёрдамчи инвентарь, кўргазмали қуроллар, ўқув- техник воситалар кўрсатилади.
Дарснинг алоҳида ҳолат ва фрагментларини яхши тушуниш учун уларни расмлар ва схемалар тарзида тасвирлаш мумкин.
Шундай қилиб, конспект режалаштирилаётган дарснинг сценарийсини ифодалайди ҳамда унда машғулотнинг мазмуний, услубий ва ташкилий томонлари чамбарчас боғланади ва улар биргаликда қўйилган вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.
Дарснинг мазмуний томони дастур ва олдинги режалаштириш ҳужжатлари билан аниқланади: услубий томон – шуғулланувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари, жисмоний машқ характери, ўқитувчининг тажрибаси ва тайёргарлик даражаси билан; дарснинг ташкилий томони эса, мазмуний ва услубий томонларнинг самарали ҳал этилишига йўналтирилганлиги билан фарқланади


Жисмоний тарбия бўйича 5 - синф учун дарс конспекти
Дарс вазифалари 1. ………………………………………………

  1. ………………………………………………

  2. ……………………………………………

Т.р.

Дарснинг қисмлари ва уларнинг
мазмуни

Дозировка

Услубий кўрсатмалар

Ташкилий кўрсатмалар

1

2

3

4

5

Дарс ўтиш жойи:………………………………………………………….
Дарснинг моддий -техник
таъминланиши ……………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………….
Ўқитувчи имзоси:
АДАБИЁТЛАР:



  1. Т.С.Усмонхўжаев, Ў.Турсунов, Х.А.Мелиев. Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти. Тошкент. “Ўқитувчи”, 2008 йил, 168 бет.

  2. Ашмарин Б.А. Теория и методика физического воспитаия. Москва “Просвещение” 1990, 287 стр.

  3. Л.П.Матвеев. Теория и методика физической культуры. Москва “Физкультура и спорт” 1991, 542 стр.

  4. Т.С.Усмонхўжаев, М.Б.Алиев, Х.Х.Сагдиев, Ф.К.Турдиев, Ж.А. Акрамов. Болалар ва ўсмирлар спорти машғулотлари назарияси ва услубиятлари. Тошкент -“ИЛМ ЗИЁ” - 2006 йил, 103 бет

  5. Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари - саломатлик гарови. Тошкент - 2004 йил, 47 бет.

  6. К.Маҳкамжонов, Ф. Хўжаев. Жисмоний тарбия I синф. Тошкент. Ўзбекистон, 2007 йил, 63 бет.

  7. К.Маҳкамжонов, Ф.Хўжаев. Жисмоний тарбия. З- синф учун синов дарслиги. Тошкент “Ўқитувчи” 2003, 191 бет.

  8. Т.С.Усмонхўжаев, С.Г.Арзуманов. Жисмоний тарбия. 5-6 синф ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент “Ўқитувчи” 2006, 158 бет.

  9. Т.С.Усмонхўжаев, С.Г.Арзуманов. Жисмоний тарбия. 7-8 синф ўқувчилари учун ўқув қўлланма. Тошкент “Ўқитувчи” 2007, 151 бет.

  10. Т.С.Усмонхўжаев, С.Г.Арзуманов, Ҳ.А.Мелиев. Жисмоний тарбия. 9-учун синф ўқув қўлланма. Тошкент “Ўқитувчи” 2006, 151 бет..






Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling