Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Тўгарак аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 89.7 Kb.
bet3/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Тўгарак аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Тўгарак аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. Тўгаракнинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;

  2. Илмий-назарий ҳамда илмий-амалий анжуманлар ишида иштирок этиш;

  3. Тўгарак ишида иштирок этиш;

  4. Спорт мусобақаларида иштирок этиш;

  5. Катта спорт мусобақаларда, танлов кўрикларида иштирок этиш;

  1. Изланувчи-тадқиқотчи бўлиш учун имтиёзли тавсиядан фойдаланиш;

  2. Университет ахборот ресурслари марказлари фондларидан фойдаланишда имтиёзларга эга бўлиш;

  3. Тўгарак раҳбарини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда тўгарак аъзолигидан чиқиш.



Тўгаракнинг таркиби ва уни бошқариш органлари
Спорт тўгарагининг таркиби илмий-методик муаммоларни ўрганишга оид илмий тўгараклардан иборат бўлиб, кафедрада ўқитиладиган фанларнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиқади. У кафедрадаги мавжуд илмий мактабларни қўллаб-қувватлаш асосида шаклланади.
Спорт тўгараги бошқарувининг олий органи унинг Умумий йиғилиши бўлиб, тўгарак сардори ҳам шу йиғилишда сайланади.
Спорт тўгарагининг доимий фаолият кўрсатадиган ижрочи-бошқарувчи органи тўгарак сардоридир.
Спорт тўгарагига раҳбар кафедра томонидан ундаги юқори малакали профессор-ўқитучилар таркибидан белгиланади. Тўгаракка умумий раҳбарлик кафедра томоинидан амалга оширилади.
Спорт тўгараги ўз эмблемасига, штампи, расмий бланкасига эга бўлиши мумкин.


Тўгарак аъзоларининг умумий йиғилиши
Спорт тўгарагининг умумий йиғилиши семестр давомида бир марта тўгарак сардори, кафедра профессор-ўкитувчилари ёки Университет раҳбариятининг ташаббуси билан чақирилади. Спорт тўгараги Умумий йиғилишининг қарори аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда ҳаққоний деб ҳисобланади. Барча қарорлар иштирок этаётган тўгарак аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Спорт тўгарагининг умумий йиғилиши:

  1. тўгаракнинг Низомини қабул қилади, унга тўлдириш ва ўзгартиришлар киритади;

  2. тўгарак сардорини сайлайди;

  3. тўгарак сардори ва унинг аъзоларининг илмий-методик ишлар ҳақидаги ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;

  4. тўгарак фаолиятига алоқадор бўлган бошқа масалаларни қўриб чиқади.


Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling