Мавзу: Мактабгача таьлимнинг мазмуни шакл ва воситалари Кириш


Download 1.43 Mb.
bet3/5
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1252816
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мактабгача таьлимнинг мазмуни шакл ва воситалари

Компетенция (лот. competo - эришяпман, муносибман, лойикман) - педагогнинг касбий билимлари, тажрибаларини ифодалайди1. Таълимнинг янги сифати дидактик категория сифатида уқув - тарбия жараёни субъ-ектларининг шароитларнинг узгарганлиги, укув жараёни ва унинг натижалари хакидаги тасаввурларини ифодалаб, мазкур тизимнинг ютукларини аниклаш имконини беради. Бу, уз навбатида, битирувчи синф укувчиларининг лаёкатларини таъминлайди. Жумладан фикримизча:
- бутун хаёт давомида узлуксиз таълим олиш;
- жамоада фаолият курсатиш;
- турли вазиятларда мустакил фик-рлаш ва харакатланиш каби куникмаларга эга булади.
Узлуксиз таълимнинг якунида эса мазкур талабларга жавоб бера оладиган, сифатли куникмаларга эга булган шахсни шакллантириш имконияти вужудга келади. Бунинг учун мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб болаларни ижтимоийлаштириш имкониятига эга булган таълим-тарбия тизимини ташкил этиш талаб этилмокда.
Таълимнинг янги сифати манфаатдор тарафларнинг ижтимоий буюртмага жавоби хисобланади. Бунинг учун узлуксиз таълим тизими муассасалари ижтимоий талабга мувофик тарзда таълим сифатини таъминлаш учун барча имкониятлардан тулаконли фой-далана олишлари керак.
1 Узбек тилининг изох,ли луғати. - Т.: "Узбекистон мил-лий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти, 2006. Б. 396.
Анъанавий мактабгача таълим тизимида педагогларнинг болаларга нисбатан бир хил-даги муносабати кузатилади. Мактабгача таълим тизимида асосан таълим олувчиларнинг ташки харакатларига эътибор каратилганлиги хеч кимга сир эмас. Педагогларнинг асосий вазифалари болаларнинг хатти-харакатларига ёрдам курсатишдан иборат булиб келмокда. Бундай бир ёклама ёндашув тарбияланув-чиларнинг интеллектуал ривожланишла - рига тускинлик килмокда. Бир караганда бундай педагогик ёндашув максадга мувофикдай туюлади. Гуёки, педагоглар болаларнинг саломатлиги, хаёти, тенгдошлари билан мулокотга киришишлари, эркин ривожла-нишлари ва етук инсон булишлари учун Fамхурлик килгандек булиб куринади. Улар-нинг максадлари хам аслида худди мана шун-дай, лекин бу жараёнда педагоглар бола-ларнинг интеллектуал ривожланишлари ва уларнинг фаолиятларини бошкариш учун ёрдам курсатишнинг самарали йулларини танлай олмайдилар. Педагоглар болаларни чучитмасликлари, уларга буйрук охангида эмас, балки маслахатгуй сифатида дустона муносабатда булишлари керак. Педагогларнинг куллаб-кувватлашлари натижасида эса болаларнинг интеллектуал ривожланишлари жадаллашади. Шундагина улар педагоглар ва тенгдошлари билан фаол хамкорлик килиш имкониятига эга булади.
Педагоглар билан тарбияланувчи-лар орасидаги ички зиддиятлар, болаларнинг баджахл, курс, катталарга шубха билан карайдиган булиб шаклланишларига олиб келади. Натижада болалар тарбиячилардан чучийдиган, уларга кайсарлик киладиган ёки одамови булиб коладилар, тарбиячилардан химояланиш йулларини излайдилар. Бундай болалар вазиятга мослашиш, узликларидан узоклашишга харакат киладилар. Улар узига хос тарздаги ижтимоий кулайликка эга булишни хохлайдилар.Бунинг натижасида уларда мактабгача таълим муассасасидан безиш, унга катнашни хохламаслик кайфияти вужудга келади. Шунинг учун мактабгача таълим муассасалари рахбарлари бошкарувнинг демократик усулларига утишлари, тарбиячи-педагогларни хам худди шундай фаолият усуллари билан куроллантиришлари лозим.
Болаларни хар томонлама уЙFун ривож-лантириш муаммоси XXI асрнинг дастлабки 10 йиллигида педагогиканинг етакчи муаммо-ларидан бирига айланди1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларга таълим-тарбия беришда уларни интеллектуал ривожланти-риш максади устувор урин эгаллаши керак.
Мактабгача таълим сохасини модерниза-циялаш ва уни замонавий талаблар асосида бошкаришда хам худди мана шу максадга эришишни назарда тутиш лозим. Мазкур уринда дастлаб педагоглар "Интеллект нима?" деган саволга жавоб излашлари керак.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling