Мавзу№ Машинасозлик чизмалари ва проекцион чизмачилик Дарс режаси


Download 150.21 Kb.
bet2/2
Sana18.02.2023
Hajmi150.21 Kb.
#1210888
1   2
Bog'liq
Техникавий чизмачилик мавзу № 11

1-машк бажариш. Икки куринишга караб учинчисини чизинг.Учинчи куринишга хам кирким беринг.

Чизма мана шундай холатда булиши керак.




Резбалар хакида тушунча.
Машинасозликда резбалар кенг тарқалган бўлиб, ўзининг универсаллиги, юқори мустаҳкамлилиги, катта босимларга чидамлилиги билан муносиб ўрин олган. Резбалар ёрдамида деталлар бирҳбири билан мустаҳкам бириктирилади ва осонгина ажрайди. Ёки махсус деталлар ёрдамида бириктирилади ва ажратилади. Барча бирикмалар резбалар ёрдамида амалга оширилади. Резбали буюмни текислик билан унинг ўқи бўйича кесилган резба ўрамининг текисликда ҳосил қилган текис шакли резба профили дейилади. Резбанинг номи унинг профили шаклига қараб берилади. Улар қуйидагилар:

  1. Учбурчак

  2. Тўғри тўртбурчак (квадрат)

  3. Трапеция

  4. Ярим айлана

Резба стержин сиртида ўйилган бўлса , ташқи резба дейилиб, у болт, шпилка, винтларда учрайди. Текисликка ўйилган бўлса, ички резба дейилади, у гайка, муфта, шпилка уяларига тадбиқ қилинади.



Деталлар техникада алоҳида-алоҳида эмас, балки бир-бири билан бириккан ҳолда иш бажаради. Бирикмалар бириктириш усулига қараб ажраладиган ёки ажралмайдиган бўлади. Ажраладиган бирикмаларга резбали ( болт, гайка, шпилка, винт) ва резбасиз (шпонка, штифт) деталлар орқали яъни ажратган пайтда деталлар шикастланмаслиги керак бўлади. Ажралмайдиган деталларга парчин михлаш, пайвандлаш, михлаш ва елимлаш усуллари киради.


Эскизлар хакида тушунча.
Ишлаб чиқаришда бир марта фойдаланиладиган чизма эскиз дейилади. Деталнинг ҳамма нисбатларини сақлаган ҳолда чизма асбобларини ишлатмай , қўлда кўз билан чамалаб ва масштабга риоя қилмай чизилган чизма эскиз дейилади. Эскизлар, одатда, буюмнинг чизмасини чизиш учун асос бўла олади. Деталларни баъзан эскизга қараб ясаш мумкин. Чунки машина детали синиб қолса, уни тез алмаштиришга тўғри келади. Бундай ҳолларда эскиз мавжуд деталга қараб қараб чизилади ва у аслий эскиз дейилади. Конструкторлик бюроси ишида янги машина, мехенизм ва бошқаларни лойиҳалаштирилаётганда деталларни конструкцияси эскиз ёрдамида ишлаб чиқилади. Бундай эскизлар лойиҳа эскизлари дейилади.
Эскизлар тўғри бурчакли проекциялаш қонун қоидаларига амал қилган ҳолда, чизилаётган детал елементларининг нисбатларини, шаклини сақлаган ҳолда чизилади. Детал эскизини чизиш учун стандартда берилган тартиб қоидага риоя қилиш керак бўлади. Бунда аввал 1мм ли катак варақ танланади. Кейин тартиб билан эскиз чизилади.






2-машк бажариш
Аксонометрик проекциясига караб учта куринишни чизинг. Учаласидан бирини танланг. Бу чизмани дафтардаги катак варакга чизинг. Эслатаман бу чизмани чизишда чизгич ишлатилмайди.

Download 150.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling