Мавзу. Масофавий таълим ва уни ташкил этиш асослари


Бирламчи (Ягоналик) модели


Download 0.69 Mb.
bet3/21
Sana23.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1046763
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
MASOFAVIJ-TALIM-VA-UNI-TASHKIL-ETISH-ASOSLARI

Бирламчи (Ягоналик) модели. Ушбу модел ташкилий тузилишига кўра фақат масофали ўқитишда ва «масофали» талабалар билан ишлаш мақсадида ташкил этилади. Ўкитиш шундай амалга ошириладики, бунда таълимнинг кундузги шакли зарур бўлмайди. Барча ўқитиш масофадан амалга оширилади. Ушбу моделда ўқитишда худудий марказлар бўлиб, уларда талабалар ўқитувчилардан маслаҳатлар олиши ëки якуний имтиҳон топширишлари мумкин.
Бундай олийгохларда ўқитувчиларга ҳам талабаларга ҳам ўқув фаолиятининг шакл ва услубларини танлашда катта эркинлик берилади. Вақт ва ўқув жадвалларига қатъий чегаралар қўйилмайди. Бундай тамойилда ўқитиш Очиқ университетларда, масалан, Буюк Британиянинг Очиқ университети (United Kingdom Open University – http://www. open.ac.uk) да ташкил этилган.
Иккиламчи (Иккиланган) модели. Бундай тизимда олийгох кундузги талабаларни ҳам, қисман кундузги ва қисман масофали дастур асосида ўқитади. Ҳар иккаласида ҳам дарс жадваллари, ўқитиш дастурлари, имтиҳонлари ва баҳолаш мезонлари бир хил бўлади. Одатда иккиланган моделни ривожлантираëтган олийгох кундузги талабалар сони масофали ўқиëтган талабалар сонидан катта бўлган анаънавий олийгохлардир. Шунинг учун бир университетнинг ўзида икки шаклнинг биргалигида кўпроқ ўзларида катта ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган кундузги таълим олаётган талабалар ютадилар. Бундай олийгохларда масофали курслар ҳар доим ҳам фойда келтирмайди, баъзан у қисман кундузги талабаларни ўқитиш ҳисобидан амалга оширилади. Бундай ҳолатларда асосий урғу тажрибага, педагогика ва услубий инновациялар тадқиқотига ва бошқаларга берилади. Масофали ўқитишнинг бундай модели Австралиянинг янги Англия университети (University of New England, Australia – http://www.une.edu.au) да ташкил этилган.
Аралаш модел. Ушбу модел университет талабаларини масофали ўқитишнинг турли шаклларини, аниқроғи шаклларнинг интеграциясини назарда тутади. Масалан, кундузги шаклда ўқиëтган талабалар масофали ўқитиш курсларининг дастурларидагиларни ёки ушбу университетининг ўқитувчиси ўқиётган кундузги курслари билан параллел равишда қисман ўқийдилар. Шунингдек, бу моделда анъанавий курслар доирасида виртуал семинарлар, тақдимотлар, маърузалар кўринишидаги машғулотлар алоҳида шаклларининг бирлашмаси бўлиши мумкин. Университет ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари билан қанчалик юқори жихозланган бўлса, шунчалик ўқитиш шакллари турли-туман бўлади. Интеграллашган бундай
курслар Янги Зеландиядаги Массей университетида (Massey University, New Zealand – http://www.massey.ac.nz) ташкил этилган.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling