Мавзу: Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси


Download 14.16 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi14.16 Kb.
#1642455
1   2   3
Bog'liq
2 Механизациялар бўлимининг структуравий классификацияси

Даврий транспорт бўлими (ЗЦТ) га киради: темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи состави – электровозлар, шатакчи агрегатлар, теплавозлар, думкарлар, гондолалар, платформалар; автотрактор транспортининг ҳаракатланувчи таркиби – автосамосваллар прицепи ва ярим прицепи автопоездлар; дизер – троллейбозлар ва троллейбозлар, думпторлар, тракторли шатаклар ва поездлар; конвейерли поездлар;

осма канат йўллар; кўтариш қурилмалари – кўтариш машиналари; клетлар, платформалар, кабелли кранлар; ёрдамчи қурилмалар – турли хил кранлар, йўл ҳаракатлантиргичлар, шпал ўрнатувчи машиналар ва темир йўл йўлларини ремонт қилиш учун универсал машиналар, ремонт қилиш поездлари ва ҳаракатланувчи устахоналар, грейдерлар, кювет қазувчи машиналар, кузовларни қайта ишловчи профилактика пунктлари, сув сепувчи, қор тўпловчи ва кўплаб бошқа машиналар ва механизмлар.

Ағдарма ҳосил қилиш ва омборларга жойлаштириш бўлими (ЗОС) га кириши мумкин: бир ковушли экскаваторлар ( механик кураклар ва драглайнлар); кўп ковушли ағдарма экскаваторлари ( абзецерлар ); ўзиюрар ва прицепли ағдарма плуглари; бульдозерлар; консолли ағдарма ҳосил қилгичлар; бир ковушли юклагичлар; оғир юк кутарувчи скреперлар; турли типдаги ирғитувчи қурилмалар; гидроағдарма қурилмалари.

Оралиқ омборларга жойлаштириш ва қайта юклаш бўлими (ЗПС) га кириши мумкин: серияли тайёрланувчи экскаваторлар, бир ковушли юклагичлар ва юк ортгичлар; бульдозерлар; бункерли ва сифат кўрсаткичларини созловчи қурилмалар; кранлар; турли хил махсуслаштирилган конструкцияли транспорт ва қайта юкловчи машина ва механизмлар; автомобил – темир йўл, автомобил – конвейер, автомобил – скипли транспорт комбинациясида стационар ва яримстационар қайта юклаш пунктлари қурилмалари, тоғ жинсларини бир ковушли экскаваторлар билан конвейерларга юклашда ҳаракатланувчи юклаш қурилмалари ва бшқ.

Фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва бойитиш бўлими ( ЗПП ) га кириши мумкин: турли типдаги майдалагичлар – конусли, жағли, роторли, таъминлагич ( питатиль) ва қабул қилиш қурилмали тишли; турли типдаги элаклар; сукрубберлар; гравий ювгичлар ( гравиемойка ); қумювгичлар ( пескомойка ), классификаторлар ва бошқа қурилмалар.


Download 14.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling