Mavzu: Mehnatga haq to’lash tizimi Bajardi: 32-06 guruh Shokirov. I qabul qildi: Fozilov


Download 461 Kb.
bet2/6
Sana17.02.2023
Hajmi461 Kb.
#1205420
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мехнатга хак тулаш

Тариф-малака маълумотномалари норматив хужжатлардан иборат бўлиб, улар ёрдамида иш разряди ва ишчининг разряди белгиланади. Уларда хар бир мутахассисликдаги хар бир разряд ишчиси назарий ва амалий жихатдан билиши лозим бўлган ахборот мавжуд бўлади. Мазкур маълумотномалар уч бўлимдан: “Ишларнинг таъриф-тавсифи”, “Билиш керак” ва “Ишларга доир мисоллар”дан ташкил топади. Тариф-малака маълумотномалари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, фақат улардан фойдаланувчи корхона учунгина норматив хужжат хисобланади. Малака разряди ишчига, одатда, цех ёки корхона малака комиссияси томонидан берилади.

Ягона тариф ставкасида барча касблар ва ходимларнинг лавозимлари бажарилаётган ишлар (функциялар)нинг умумийлик белгиси билан гурухларга ажратилган. Ишчиларни таснифлаш учун сетканинг дастлабки саккизта разряди мўлжалланган. Бу хозирги вақтда амал қилаётган ишлар ва ишчи касбларининг ягона тариф-малака маълумотномаси бўйича тарифлаштириш шартларига мос келади. Айни вақтда мухим ва масъулиятли ишларда ёки янада мухимроқ ва масъулиятлироқ ишларда банд бўлган юқори малакали ишчиларга хақ тўлашнинг 12-18-разрядларидан келиб чиқиб маошлар белгиланиши мумкин. +олган ходимлар-хизматчилар, мутахассислар, рахбарларга 18-22-разрядлар бўйича тариф белгиланади.

Тармоқлар ягона тариф ставкасини ишлаб чиқишда тарификациялаш ва ишчилар хамда хизматчилар мехнатига хақ тўлаш ягона шкаласининг тузилишига доир қуйидаги тамойилларга амал қилинади: иқтисодиёт сохаси ходимларининг барча тоифаларини ягона тариф шкаласи билан қамраб олиш; ишчи касблари ва хизматчилар лавозимларини бажарилаётган вазифалар (функциялар) умумийлиги белгисига кўра гурухлаш; ишчи касблари ва хизматчилар лавозимларини тарификация қилиш, яъни уларни бажариладиган ишлар ёки функцияларнинг мураккаблиги белгисига қараб мехнатга хақ тўлаш разрядларига киритиш; разряд тариф ставкасини оддий мехнат билан шугулланадиган ходимларнинг энг кам иш хақи миқдори даражасига мувофиқ келадиган қилиб ва тариф коэффициентларининг разряддан разрядга бир хилда нисбий ортиб бориши тартибида белгилаш.


Download 461 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling