Mavzu: Mehnatga haq to’lash tizimi Bajardi: 32-06 guruh Shokirov. I qabul qildi: Fozilov
Мехнатга хақ тўлашнинг оддий тизими
Download 461 Kb.
|
Мехнатга хак тулаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иишб.R · n;
3. Мехнатга хақ тўлашнинг оддий тизими Илгари кўрсатиб ўтилганидек, мехнатга хақ тўлашнинг оддий тизимлари ходимнинг иш хақини мехнат натижаларини хисобга олишнинг битта кўрсаткичи: иш вақти ёки тайёрланган махсулот сифатига қараб шакллантиради. Оддий вақтбай тизим ходимнинг иш хақини унинг тариф ставкасига ёки хақиқатда ишлаган вақтига қараб белгилайди. Ана шунга мувофиқ равишда тариф ставкалари: соатбай, кунбай ва ойлик ставкалар бўйича татбиқ этилади. Соатбай ва кунбай тариф ставкаларини татбиқ этишда ходимнинг иш хақи миқдори қуйидаги формула билан белгиланади: ИвСт · Тх, Бунда: Ив – вақтбай хақ тўланадиган ходимнинг иш хақи (сўм); Ст – ходимнинг вақт бирлигидаги тариф ставкаси (сўм); Тх – ишчининг хақиқатда ишлаган вақти (кун ёки соатларда). Ойлик тариф ставкасини татбиқ этганда ходимнинг иш хақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:Бунда: Ст – ойлик тариф ставкаси; Тх – бир ой ичидаги хақиқатда ишланган кунлар миқдори; Тхп – бир ой ичидаги хисобланган иш кунлари сони (тақвим фондидан дам олиш ва байрам кунлари чегириб ташланади). Оддий вақтбай хақ тўлашда ишланган вақт миқдори билан иш хақи ўртасида мутаносиб боглиқлик бор. Оддий вақтбай мехнат хақи тўлашнинг бошқача богланиш шакллари мавжуд эмас. Мехнатга оддий ишбай хақ тўлаш шундай тузилганки, ишчининг иш хақи ишбай бахога боглиқдир. У тайёрланган махсулот бирлиги (бажарилган иш) учун тўланган хақдан иборат, шунингдек, ишлаб чиқарилган махсулот (бажарилган иш) миқдорига боглиқ. Иш хақи миқдори қуйидаги формула билан аниқланади: Иишб.R · n; Бунда: Иишб. – мехнатга ишбай хақ тўланадиган ходимнинг иш хақи (сўм); R – махсулот (бажарилган иш) бирлиги учун белгиланган иш хақи (сўм); n – тайёрланган махсулот (бажарилган иш)нинг миқдори (сўм). Амалда мехнатга ишбай хақ тўлашнинг қуйидаги тизимлари: якка тартибдаги, жамоа (бригада), бир йўла хақ тўлаш, бевосита, ишбай-прогрессив ва ишбай-регрессия тизимлари қўлланади.Мехнатга хақ тўлашнинг якка тартибдаги ишбай тизимида бажарилган ишнинг (буюм, деталь, операция) хар бир бирлиги учун ўзгармас ишбай нарх белгиланади. У қуйидаги формулалардан бири бўйича аниқланади: ёки R Стр · Нвт; Бунда: R – ишбай нарх (сўм, тийин); Стр – бажарилаётган иш разрядига тўгри келадиган тариф ставкаси (сўм, тийин); Нич – махсулот ишлаб чиқариш нормаси; Нвт – вақт нормаси. Ишбай нархларни аниқлашда тариф ставкалари учун олинадиган вақт бирлиги нормалар белгиланадиган вақт бирлигига мос келишига (соат, смена) риоя қилиниши зарур. Кўп станокли хизмат кўрсатиш шароитида якка тартибдаги ишбай хақ тўлашни ташкил этиш муайян ўзига хослиги билан ажралиб туради. Агар ишбай ишчи вақт нормалари бўйича бир неча станокда ишласа, белгиланган хизмат кўрсатиш меъёри шу доирада бўлганда, ишбай норхлар қуйидаги формула бўйича аниқланади: Бунда: n – хизмат кўрсатиш меъёри билан белгиланган станоклар сони.Download 461 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling