Mavzu: Mehnatga haq to’lash tizimi Bajardi: 32-06 guruh Shokirov. I qabul qildi: Fozilov


Download 461 Kb.
bet1/6
Sana17.02.2023
Hajmi461 Kb.
#1205420
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мехнатга хак тулаш

Mavzu:Mehnatga haq to’lash

Иш хақининг мохияти ва унинг шаклланиши Иш хақи – ёлланма ходим даромадининг элементи, унга тегишли ишчи кучига бўлган мулкчилик хуқуқини иқтисодий жихатдан рўёбга чиқариш шаклидир. Шу билан бирга иш берувчи учун ёлланма ходимлар мехнатига тўланадиган хақ ишлаб чиқариш харажатларининг элементларидан бири хисобланади. Иш берувчи мехнат ресурсларидан ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида фойдаланиш учун уни харид қилади.

Иш хақининг шакллари ва тизимлари – бу, мехнатнинг миқдор натижалари ва сифатига (унинг мураккаблиги, интенсивлиги, шарт-шароитларига) боглиқ равишда иш хақини белгилаш механизмидир. Тариф тизими турли норматив материаллар мажмуидан иборат бўлиб, улар ёрдамида корхонадаги ходимларнинг иш хақи даражаси уларнинг малакасига, мехнат шароитларига, корхоналар ўрнашган жўгрофий жой ва бошқа тармоқ хусусиятларига қараб белгиланади. Тариф тизимининг асосий элементларига тариф сеткалари, тариф ставкалари, тариф-малака маълумотномалари, лавозим маошлари, хизматчилар лавозимларининг тариф маълумотномалари, тариф ставкаларига устама ва қўшимча хақлар, иш хақига доир минтақавий малака коэффициентлари киради.

Тариф сеткаси – разрядлар шкаласидан иборат бўлиб, уларнинг хар бирига ўз тариф коэффициенти берилган ва хар қандай разряднинг тариф сеткасида ишнинг мураккаблигига қараб биринчи разрядга нисбатан ишнинг неча марта мураккаблигини кўрсатиб туради. Биринчи разряднинг тариф коэффициенти бирга тенгдир. Разрядлар миқдори ва уларга тегишли тариф коэффициентларининг миқдори корхонада тузиладиган жамоа шартномасида белгиланади. Жамоа шартномаси тариф битими асосида ишлаб чиқилади ва ходимлар ахволининг шартнома шартларига нисбатан ёмонлашувини назарда тутмаслиги лозим.

Тариф ставкаси – иш вақти бирлиги хисобига мехнатга хақ тўлашнинг пул билан ифодаланган мутлақ миқдоридир. Биринчи разряд тариф сеткаси ва тариф ставкаси асосида шундан кейинги хар бир разряднинг тариф ставкаси хисоблаб чиқилади. Биринчи разряднинг тариф ставкаси корхонанинг жамоа шартномаси билан белгиланади ва бир томондан, унинг молиявий имкониятларига, иккинчи томондан, тармоқ битимида акс эттирилган мехнатга хақ тўлаш шартларига боглиқ бўлади. Бунда у белгиланган энг кам иш хақи даражасидан кам бўлмаслиги лозим. Тариф ставкаси ишчилар мехнатига хақ тўлаш даражасини белгилаш учун бошлангич миқдор хисобланади. Бунда корхонада мехнатга хақ тўлашнинг қандай шакллари ва тизимлари қўлланилиши эътиборга олинмайди. Танланган вақт бирлигига қараб тариф ставкалари соатбай, кунбай ва ойлик маошлардан иборат бўлади. Энг кўп тарқалгани соатбай тариф ставкалари бўлиб, улар асосида турли қўшимча хақлар хисоблаб чиқилади. Кунлик ва ойлик ставкалар соатбай ставкаларни иш сменасидаги соатлар сонига ва ой мобайнидаги ишланган ўртача ойлик соатлар сонига кўпайтириш йўли билан хисоблаб чиқилади.


Download 461 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling