Mavzu: Mehnatga haq to’lash tizimi Bajardi: 32-06 guruh Shokirov. I qabul qildi: Fozilov


Download 461 Kb.
bet5/6
Sana17.02.2023
Hajmi461 Kb.
#1205420
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мехнатга хак тулаш

Мехнатга хақ тўлашнинг жамоа (бригада) ишбай тизими шундайки, бунда ишчиларнинг иш хақи ишлаб чиқариш бригадаси бажарган иш хажми (махсулот миқдори)га мувофиқ хисоблаб чиқилади. Ишбай хақ тўлашнинг бу тури анча самарали бўлади, чунки ишчилар гурухи ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш учун бир вақтда куч-гайрат сарфлаш зарур бўлади, яъни бригада аъзолари ўртасида доимий ишлаб чиқариш алоқаси ўрнатилади, унинг бузилиши эса мехнат натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур тизимнинг татбиқ этиш сохаси ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашни амалга оширишга қараб кенгайтириб борилади. У эгали алохида-алохида бажарилган кўпгина операцияларни бирга қўшиб бажариш имконини беради.

Мехнатга хақ тўлашнинг ишбай (аккорд) тизимида хақ аккорд топшириққа кирган муайян ишлар мажмуини бажарганлик учун тўланади, айрим операциялар ва иш турларининг бажарилиши хисобга олинмайди. Аккорд наряд бўйича иш хақи суммаси калькуляция асосида хисобланади. У вақт (махсулот ишлаб чиқариш) меъёрини ва мазкур мажмуага киритилган иш турлари нархларини хисобга олади. Аккорд мехнат хақи тўлаш, одатда, ишчилар жамоаси (бригада, звено) учун жорий қилинади ва хақиқатда пировард мехнат натижаларига қараб мехнатга хақ тўлаш жамоа тизимининг бир варианти сифатида қаралади. Айни вақтда у мехнатга ишбай хақ тўлашнинг бошқа турларидан шу билан фарқ қиладики, иш хақининг умумий миқдори бажарилган иш учун ишчига олдиндан, иш бошланмасдан эълон қилинади.

Мехнатга хақ тўлашнинг бевосита ишбай тизими шундан иборатки, ходимнинг иш хақи унинг шахсий ишлаб чиқариш нормасига эмас, балки бошқа ходимлар мехнатининг натижаларига боглиқ бўлади. Хақ тўлашнинг бундай тизими иш нормалари бажарилишини хисобга олиш қийинроқ бўлган ёрдамчи ишларни бажарувчи ходимлар учун татбиқ этилади, лекин асосий ишбай ишловчи ходимлар учун ишлаб чиқариш нормаларининг бажарилиши уларнинг мехнати натижаларига боглиқ бўлади.

Мехнатга хақ тўлашнинг ишбай-камайиб борувчи тизими шу билан ажралиб турадики, меъёрларни ошириб бажаришнинг айрим муайян даражасидан бошлаб ишбай хақ нархининг камайиши содир бўлади. Мазкур тизим ўзига хос тарзда ишбай-ортиб борувчи тизимнинг қарама-қарши томони хисобланади. Унинг мохияти шундан иборатки, меъёрларнинг ошириб бажарилиши қанчалик юқори бўлса, меъёрдан ташқари ишлаб чиқарилган хар бир махсулот бирлигининг нархи шунчалик камроқ бўлади. Ишбай-камайиб борувчи хақ тўлаш тизими меъёрларни бажаришнинг бошлангич дажарасини белгилашни назарда тутади, ана шу даражадан бошлаб нархнинг пасайиши бошланади. Шу билан бирга бошлангич базани белгилашга қўйиладиган талаблар хам ишбай-ортиб борувчи тизимдаги кабидир.


Download 461 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling