Mavzu: Mehnatga haq to’lash tizimi Bajardi: 32-06 guruh Shokirov. I qabul qildi: Fozilov
Download 461 Kb.
|
Мехнатга хак тулаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мехнатга хақ тўлашнинг кафолатловчи тизимлари
Мехнат натижаларини аниқлаш учун қандай асосий кўрсаткич татбиқ этилишига қараб иш хақининг барча тизимларини иш хақининг шакллари деб аталувчи иккита катта гурухга бўлиш қабул қилинган. Агар мехнат натижаларининг асосий ўлчови сифатида тайёрланган махсулот (кўрсатилган хизмат)дан фойдаланиладиган бўлса, у холда мехнатга хақ тўлашнинг ишбай шакли хақида сўз юритилади. Агар бундай ўлчов сифатида ишланган вақт миқдоридан фойдаланилса, бундай холда вақтбай иш хақи тўгрисида гап боради. Демак, иш хақининг шакли - хақ тўлаш тизимларининг муайян тоифасидан иборат бўлиб, иш хақ тўлаш мақсадида унга нарх белгилашда мехнат натижаларини хисобга олиш асосий кўрсаткичи бўйича гурухларга ажратилган бўлади.Ишбай хақ тўлашда асосий мехнат нормаси сифатида махсулот ишлаб чиқариш нормаси намоён бўлади. Бу норма хам қонун билан белгиланган иш вақти муддатидан келиб чиқиб хисобланади. Ходимнинг асосий мехнат вазифасини - нормани бажарганлиги учун у тариф ставкаси миқдорида иш хақи олади. Агар бу норма бажарилмаса ёки ошириб бажарилса, ходимга тўланадиган хақ тегишли равишда тариф ставкасидан кам ёки юқори бўлади. Ишбай ва вақтбай мехнат хақи тўлаш тизимларида асосий мехнат нормаси билан бир қаторда кўпинча битта ёки бир нечта қўшимча мехнат нормаларидан фойдаланилади. Уларни бажарганлик ва ошириб адо этганлик учун жорий мукофотлар (ёки асосий ишлаб чиқариш фаолияти натижалари учун мукофотлар) тўланади. Улар ўзининг иқтисодий мазмунига кўра, асосий мехнат нормасига қўшимча равишда белгиланадиган мехнат нормаси учун хақ тўлашдан иборат бўлади.Мехнатга хақ тўлашнинг кафолатловчи тизимлари ўзининг ташкилий тузилиш ва тавсифларига кўра, рагбатлантирувчи тизимларга анча яқиндир, лекин уларнинг асосий вазифаси ходимга тўланадиган иш хақини бирон-бир кўрсаткич билан боглиқ қилиб қўймасдан, балки унга айтилган маблаг миқдорини корхонада амал қилаётган хақ тўлаш шартлари, тариф ставкалари, нархлар белгилаш, қўшимча хақлар, устама хақлар тўлаш, мукофотлар ва шу кабилар бериш билан таъминлашдан иборат.Download 461 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling