Мавзу меҳнат ва иш ҳАҚининг ҳисоби шахсий таркиб ва иш вақтининг ҳисоби


Download 124.51 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2023
Hajmi124.51 Kb.
#1390411
  1   2   3
Bog'liq
8 Мавзу Мехнат ва иш хаки хисоби


Мавзу 8. МЕҲНАТ ВА ИШ ҲАҚИНИНГ ҲИСОБИ


1. Шахсий таркиб ва иш вақтининг ҳисоби

Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби қуйидагиларни таъминлаб бериши зарур:


ишлаб чиқариш меъёрларини бажарилишини назорат қилиш;
меҳнатининг сифати ва миқдорига мос равишда тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб бериш ва тўплаш;
иш ҳақи фондини ишлатилишини назорат қилиш;
иш ҳақидан солиқларни тўғри ушланиб қолинишини, бюджет, ижтимоий суғурта органлари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни назорат қилиш;
қилган ишига ҳақ олувчиларнинг ишлаб чиқаришини ҳужжатлар билан расмийлаштириш, ижтимоий суғурта ҳисобидан нафақалар тўлаш.
Бажариладиган вазифасига кўра дорихона ходимлари маъмурий бошқарувчиларга (дорихона мудири, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, бухгалтер), фармацевтлар (технолог, аналитик), ёрдамчиларга (қадоқловчи, ювувчи-фаррошлар), хўжалик хизмат кўрсатувчиларга (ёрдамчи ишчилар, йиғиштирувчилар, шофёр) бўлинади.
Бошқа жойда ишлаб туриб ишга қабул қилинганлар қаторига меҳнат бўйича статистик ҳисобга ички келишув асосида ишловчилар киритилмайди. Бошқача қилиб айтганда, битта муассасада иккита, бир яримта ва биттадан кам ставкага эга ишчи барча ҳолатларда сонли рўйҳатда битта одам сифатини ҳисобга олинади. Қисқа вақтга алоҳида ишларни бажариш учун меҳнат келишуви асосида ташқаридан ишчилар таклиф этилиши мумкин.
Дорихона тизимида ходимларнинг оператив ҳисобини кадрлар бўлими, алоҳида муассасаларда – мудир ёки бошқа бир у томонидан белгиланган масъул шахс маълум тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида олиб боради. Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш, таътилни тақдим этиш – буйруқ асосида расмийлаштирилади. Биринчи марта ишга қабул қилинганларга 5 кунлик муддатга меҳнат дафтарчаси тақдим этилади. Юқорида санаб ўтилган бирламчи ҳужжатлар асосида муассаса ишчиларининг шахсий таркиби ҳаракати ҳисобга олиб борилади. Шахсий таркиб ҳаракатининг оператив назорати ишчиларни жой-жойига қўйиш, уларни дорихонадан дорихонага, битта дорихонанинг ўзида бир бўлимдан бошқа бўлимга ўтказиш, меъёрдан ошиқ сонлиликни олдини олишга имконият беради.
Ишчиларнинг иш вақтини ўтказишларининг самарадорлигини ҳисобга олиш учун дорихона мудири ёки у томонидан белгиланган масъул шахс иш вақтини ўтказиш бўйича ҳисоб табелини тўлдириб боради. Табел бўлим ёки дорихона бўйича расмийлаштирилади. Иқтисод нуқтаи назаридан табелни бир ойда бир марта расмийлаштириб, ойни тугаши билан ишчилар билан ишлаб берилган вақт учун қатъий ҳисоб-китоб қилиш учун бухгалтерияга жўнатиш мақсадга мувофиқ. Дорихона тизимида ойнинг биринчи ярмида иш ҳақини аванс шаклида тўлашнинг қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерияга иш вақтини ишлатишда четланишга эга шахслар ҳақида оператив ахборот берилади. Табелда дорихона ходимларининг фамилиялари келтирилган рўйҳат ва уларнинг ҳар куни ишлаб берган вақти кўрсатилган бўлади. Иш ҳақини меҳанизациялаштирган ҳолда келтириб чиқаришда ишчиларга табел рақами ўзлаштирилади, у меҳнат ва иш ҳақини ҳисобининг барча ҳужжатларида келтирилади. Табелга ой бошланишидан олдин ишчиларнинг фамилияси, исми, шарифи ёзиб қўйилади. Сўнг ҳисоб давригача ҳар куни иш вақтини ишлатилиши бўйича баҳолаб берилади.
Табел ишчилар ўртача сонини рўйхатини аниқлаш учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Уни бир ой, квартал, йил учун ҳисоблашга алоҳида санада (ҳисоб даврининг боши ёки охири) сонини аҳамиятга олишнинг ўзи етарли эмас, уларни фақатгина ишчилар сонини ўртача рўйхатини санаб чиқиш йўли билан ҳисобга олиш мумкин. Рўйхат таркибидаги ишчиларнинг сони дам олиш ёки байрам кунидаги сони дам олиш ёки байрам кунидан олдинги иш кунидаги ишчилар сонига тенг деб қабул қилинади. Ишчилар сонини рўйхати ҳар куни қабул қилиш, бошқа жойга кўчириш, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлар асосида аниқлаб берилиши зарур.
Ишчилар ўртача сонини рўйхатида рўйхат таркибидаги қуйидаги ишчилар ҳисобга олинмайди: а) боласи бир ярим ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун қўшимча таътилга кетган аёллар; б) олий ва ўрта таълим муассасаларининг кечки ва сиртқи бўлимларининг охирги курсларида таълим олувчи ва қўшимча таътилда бўлган ишчилар, шунингдек ўқув юртига кирувчи, кириш имтиҳонларини топшириш даврида қўшимча таътилда бўлган ишчилар.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ишга янги қабул қилинганларни ҳисобга олиш учун қўлланилади.
Кадрлар бўлими ходими ёки қабул учун масъул бўлган шахс томонидан корхонанинг барча ходимларига бир нусхада тўлдирилади.
Ходим ишга олинаётган корхона бўлинмаси раҳбари қабул имконияти ҳақида хулоса беради: буйруқ (фармойиш)нинг орқа томонида ёлланаётган ишга ким сифатида, қандай маош билан қабул қилинаётганлиги ва бошқалар кўрсатилади. Ходимнинг иш шартларига розилиги, музокаралар, тиббий кўрик натижалари, техника хавфсизлиги, ёнғиндан сақдаш минимуми бўйича йўриқномадан ўтганлиги ҳақида қайддар ҳамда бошқа белгилар шаклнинг орқа томонига қўйилади.
Маош белгиланадиган, ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га корхонанинг тегишли хизмати томонидан имзоналади. Корхона раҳбари имзолаган фармойиш ходимга эълон қилинади. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги фармойшига асосан шахсий варақа тўлдирилади, мехнат дафтарчасида ишга олинганлиги ҳақида қайд қилинади, корхона бухгалтерияси эса шахсий

2. Иш вақтини ҳисобга олиш


Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида «иш вақтини ҳисобга олиш» атамаси икки хил маънода ишлатилади. Баъзи ҳолларда бу атама иш вақти режимиининг белгиловчи унсури сифатида ишлатилади, негаки унинг татбиқ этилиши айни чоғда корхонада иш вақти режимининг у ёки бу вариантини жорий этишни тақозо қилади. Худди шу сабабли қўлланиш эҳтимолига қараб иш вақти режимларининг вариантларини икки гуруҳга бўлиш мумкин.
Улардан биринчиси иш вақти режимларининг кунбай ҳисобига асосоланган вариантларини, иккинчиси эса, иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган вариантларини бирлаштиради.
Бошқа маънода бу атама иш вақтидан фойдаланиш, яъни иш вақтининг ҳар қандай режимида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган соатларини (кунларини) қайд этиш бўйича тегишли ҳужжатларнинг махсус ваколатли шахслар томонидан юритилишини назарда тутувчи таомилни ифодалаш мақсадида ишлатилади.
Иш вақтини ҳисобга олишни қуйидаги турларга ажратиш одат бўлиб қолган:
иш вақтининг кунбай ҳисобига асосланган турлари;
иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган турлар.
Иш вақтининг ҳар қандай режимида ходимнинг ишлаган вақти ҳар бир иш кунида ҳисобга олиб борилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, иш вақтини ҳисобга олиш иш режимидан қатъи назар иш кунида ҳақиқатда ишланган вақтни назорат қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Меҳнат кодекси 125 – моддасининг иккинчи қисмига биноан ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини иш берувчи ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
Чунончи, иш вақтининг кунбай ҳисоби юритилганда иш вақтининг ходим учун белгиланган муддатидан ташқари ҳар қандай ишлаш вақтидан ташқари бажарилган иш ҳисобланади.
Иш вақти кунбай ҳисобга олинадиган иш режими уни шундай тақсимлашни назарда тутадики, бунда ҳар бир иш куни ва ҳар бир иш хафтаси муддати тегишли тоифадаги ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш муддати нормаси чегарасидан ортиб кетмайди. Иш кунининг аниқ муддати умумий қоидага кўра ички меҳнат тартиби қоидалари ёки иш сменаси жадваллари билан белгиланади ва турли вариантларни назарда тутиши мумкин.
Жумладан, олти кунлик иш ҳафтасида ходимларнинг ҳафтада беш кун 7 соатдан, дам олиш куни арафасидаги кунда 5 соат ёки тўрт кун 7 соатдан ва икки кун 6 соатдан ёҳуд икки кун 7 соатдан ва тўрт кун 6,5 соатдан ишлашини назарда тутиш мумкин.
Беш кунлик иш ҳафтасида қирқ соатни ишлаб бериш саккиз соатлик иш куни белгилаш йўли билан таъминланади.
Бунда иш кунида кўп (кам) ишлаб юборилган бўлса, шу ҳафтадаги ёки бошқа ҳафтадаги бир куни кам (кўп) ишлаб бериш билан компенсациялашга йўл қўйилмайди.
Кунбай ҳисобга олинганда иш вақтини ҳисобга олиш табелида ички меҳнат тартиби қоидалари ёки иш сменаси жадвалида белгилаб қўйилган иш вақти муддатига мувофиқ бўлган кундалик иш муддати кўрсатилиши керак. Ана шу муддатдан ортиқ ишлаш иш вақтидан ташқари бажарилган иш ҳисобланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида дам олиш вақтининг қуйидаги турлари назарда тутилган:
иш куни давомидаги танаффуслар;
кундалик дам олиш;
дам олиш кунлари;
ҳар йилги байрам кунлари;
ишдан озод этиб қўйиладиган қўшимча дам олиш кунлари;
йиллик меҳнат таътиллари.
Меҳнат ҳуқуқида «таътил» атамаси, баъзи ҳолларда ҳар бир ходимга ҳар йили бериладиган ва энг кам муддати қонун билан кафолатланган дам олиш вақти турларидан бирини ифодалаш учун ишлатилади. Дам олишнинг бундай тури меҳнат таътилидир.
Бу атама бошқа ҳолларда ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан озод этиб қўйиладиган ҳамда дам олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларга мўлжалланган, хусусан ўқиш, боласи муайян ёшга етгунга қадар уни парваришлаш ва шу сингари мақсадларга мўлжалланган муайян календарь даврни ифодалаш учун ишлатилади. Бундай таътиллар ижтимоий таътиллар деб юритилади.
Таътиллар тизимида турли мақсадлар учун берилиши мумкин бўлган, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар алоҳида ўрин тутади. Чунончи, ходим билан иш берувчи келишувига биноан бундай таътил меҳнат таътили вақтига тўғриланиши ва ходим ундан дам олиш ҳамда иш қобилиятини тиклаш мақсадида меҳнат таътили сифатида фойдаланиши мумкин.
Икки ёшдан уч ёшгача бўлган боласи бор аёлларга болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. Бундан ташқари иш ҳақи сақланмайдиган ана шундай таътил олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топшириш учун берилади.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси таътил даврида иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона батамом тугатиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Иш куни давомидаги танаффуслардан бири дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффус бўлиб, у иш вақтига киритилмайди. Барча ходимларга шундай танаффус бериш мажбурий эканлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган.



Download 124.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling