Мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати режа


Download 357.78 Kb.
bet1/5
Sana09.02.2023
Hajmi357.78 Kb.
#1179282
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу Менежмент кириш (1)

РЕЖА


1. Менежментнинг тарихий шарт шароитлари, фанининг мазмуни ва моҳияти
2. Менежмент объекти ва субъекти тушунчалари.Менежмент фанининг таҳлил усуллари
3. Менежментнинг илмий мактаблари
Мавзу. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
РЕЖА:
Кескин рақобат муҳити ва инновацион иқтисодиётнинг ривожланиши шароитида бошқарув фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳар қандай корхона ва ташкилот учун жуда муҳим ҳисобланади.
Биз бирор вазифа ёки топшириқни бажариш учун ишларни қандай режалаштириш, компанияни самарали ва унумли бўлишини ташкил этиш, жамоани рағбатлантириш ва уларни умумий мақсад сари олға бошлаш ҳамда режаларни қўйилган мақсадга кўра амалга оширилаётганлигини назорат қилишда менежментга мурожаат қилишимизга тўғри келади.
Яхши ташкил этилган бошқарув бизнесни бошлаш, уни ривожлантириш ва бизнеснинг мувафаққиятга эришганидан кейинги босқичларида ҳам фаолият юритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:
-“бошқарув ҳокимияти ва санъати”;
-“ресурcларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
Лекин, бу ифода бизга менежмент ҳақида тўлиқ тушунча бермайди. Менежмент тушунчасига таъриф беришда бугунги кунгача бир неча иқтисодчи олимлар турлича ёндашганлар
XX асрнинг 60-йилларида менежмент америкача бошқарув деб тушунилган, кейинчалик “илмий бошқарув” деб юритила бошланган. АҚШда ҳозирги замон бошқаруви аср бошида вужудга келган деб ҳисобланади ва Тейлор номи билан боғланади.
Бошқарув илмининг америкалик намоёндалари ҳозирги даврни “Илмий менежмент” даври деб таърифлайдилар
Аниқ қонун ва қоидаларга таянадиган ҳақиқий илм, шунингдек, нима қилиш кераклигини аниқ билиш ва уни пуxта ҳамда арзон усулда бажариш санъатидир.
Ф.Тейлор
Ф.Тейлор (1856–1915)
Менежмент - бу ўзгалар фаолиятини башорат қилиш, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишдир.
А.Файоль
Менежмент - бу ишни, ишчиларни, менежерларни ва бизнесни бошқарадиган кўп мақсадли органдир.

П.Друккер

Download 357.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling