Мавзу: Мезолит Режа


Download 1.4 Mb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1722469
1   2   3   4
Bog'liq
3.Мезолит (2)

Обишир ғор–макони

  • Фарғона водийсининг жанубидаги Қатрон тоғидан топилган Обишир I ва Обишир V ғор–маконлари милоддан аввалги IX–YIII минг йилликларга оиддир.
  • Обишир 1 ғор–макони Ҳайдаркон шаҳарчасидан 4-5 км шарқда жойлашган. У ернинг маданий қатламларидан микролитлар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари, нуклеуслар топилган. Улар бошқа жойлардан топилган мезолит даври қуролларига ўхшайди.
  • Обишир V ғор– макони эса Обишир 1 дан 200 метрча ғарбда жойлашган. У ерда 3 та маданий қатлам аниқланган. У ердан топилган меҳнат қуролларининг ишланиш техникаси Обишир 1 га ўхшайди. У ернинг қуйи маданий қатламларидан оқ–қора ва кул ранг чақмоқтошдан ясалган микролитлар– парақалар, пичоқ қадамалари, қирғичлар, кескичлар, тешгичлар, ўроқ–рандалар ва турли шаклдаги нуклеуслар топилган. Шунингдек бу ердан ёввойи ҳайвонларнинг парчаланган ва синдирилган суяклари ҳам топилган.
  • Марказий Фарғонадан бу даврига оид 100га яқин жойдан маконлар топилган. Улардан Иттак қалъа, Шўркўл, Аччикўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбор, Босқумлар диққатга сазовордир. У ерлардан ҳар хил шаклда ретушланган ва ретушланмаган нуклеуслар, қирғичлар, парақалар, майда геометрик қуроллар топилган. Бу ерда кўпроқ майда нуклеуслар учраб, йирик нуклеуслар деярли учрамайди. Бу ердан топилган меҳнат қуроллари қора, яшил, жигарранг чақмоқтош, сланец ва бошқа тошлардан ясалган. Бу ёдгорликлар очиқ жойдаги маконлар бўлиб, маданий қатламлар йўқ. Тадқиқотчилар фикрича, Марказий Фарғонадаги илк ва сўнгги мезолит даври маконлар ўша вақтнинг ўзидаёқ ташлаб кетилгач, бузила бошлаган. Ҳозирда бу жойлар кенг қум барханлари остида қолган. Лекин мезолит ва неолит даврларида бу ерларда кўллар бўлган. Ибтидоий одамлар шу кўл соҳилларда яшаганлар. Термачилик, овчилик, балиқчилик билан шуғулланганлар.

Мачай ғор макони

  • Мезолитнинг сўнгги босқичига оид ёдгорлик бўлиб, у Ҳисор тизмасининг Кетмончопти тоғининг жанубидан Мачай дарёсининг ўнг соҳилидан топилган.
  • Ғор–макон кўп қатламли бўлиб, у ердан кўп миқдорда тош қуроллари ва оз миқдорда суякдан ясалган меҳнат қуроллар ҳам топилган. Суяк қуроллар 15 нусхада бўлиб, улар бигиз, игна, сўзан ва бошқалардир. Тош қуроллардан ҳар хил шаклдаги нуклеуслар, ретушланган ва ретушланмаган парақа ва парақачалар, тош пичоқлар, аррасимон қуроллар, кескич, ушатгич тошлар, найза ва ўқ учлари, трапециялар, сигментлар ва бошқа хил қуроллар топилган. Мачай ғоридан топилган қуролларнинг ишланиш техникаси, катта кичиклиги Мачай ғорининг маданий қатламларидан антропологик материаллар – одам бош суяклари, тиши, жағи ва бошқа аъзоларининг суяк қолдиқлари топилган. Тадқиқотлар натижасида калла суякларининг бири аёл кишига, бири эркак кишига ва учинчиси ёш болага мансуб эканлиги аниқланди. Антропологик материалларни чуқур ўрганиш асосида, улар европоид ирқига мансуб деб топилди. Бу материаллар Ўзбекистоннинг энг қадимги аҳолисини, унинг ташқи қиёфаларини аниқлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
  • Ғорнинг маданий қатламларини қазиш жараёнида антропологик материаллар билан бир қаторда хилма–хил ҳайвонларнинг суяклари – палеонтологик материаллар ҳам топилди. Палезоолог Б. Ботиров Мачай ғоридан 20 хилдан ортиқ ҳайвон суякларини топди. Улар қизил бўри, тулки, барс, мўйнали сувсар, қуён, жайра, олмахон, даласичқон, тўнғиз, Бухоро буғуси, айиқ, эчки, тошбақа ва бошқа ёввойи ҳайвонларга мансуб бўлган. Мачайликлар асосан арҳар ва жайрон овлаганлар.
  • Ғордан ҳайвон суякларининг топилиши бу ерда яшаган мезолит даври кишилари овчилик ва термачилик шуғулланганликларини билдиради. Тадқиқотлар ғорнинг мил.ав. YII – YI минг йилликларга мансуб эканлигини кўрсатди.

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling