Сохранить тугмасини босинг.
Мавжуд ҳужжатни очиш
Ихтиёрий ҳужжат билан ишлаш учун, аввало компьютер хотирасида ёки бошқа ахборот ташувчиларида сақланаётган маълум ҳужжатни очиш лозим. Word дастурида ҳужжатлар асосан иккита асосий усули ёрдамида очилади.
Биринчи усул
менюсини босинг ва “Открыть” бўлимини танланг
Пайдо бўлган мулоқот ойнасидан зарур хужжат жойлашган папкани очинг
Талаб қилинаётган ҳужжат файлини танланг
“Открыть” тугмасини босинг.
Шундан сўнг Word дастури ойнасига танлаган хужжат юкланади.
Иккинчи усул
Ушбу усулда ҳужжатлар, унинг компьютер хотирасида сақланаётган файлига оддийгина икки марта босиш орқали очилади. Бунда дастлаб Word дастури ишга туширилади ва унга танланган хужжат юкланади.
Иш столидан, Мои документы папкасига сичқонча ўнг тугмасини босинг
Пайдо бўлган менюдан Проводник бўлимини танлаб уни ишга туширинг
Дастур иш майдонидан зарурий ҳужжат файлини топинг ва унга икки марта босинг
Агар танлаган файл *.doc кенгайтмасига эга бўлса, у холда Word дастури автоматик тарзда ишга туширилади ва дастур ойнасига зарур хужжат юкланади.
Ҳужжат бўйлаб ҳаракатланиш
Word дастурида маълумотларни киритиш ёки таҳрирлаш жараёнида ҳужжатнинг бир жойидан бошқа жойига ўтишга тўғри келади. Бунинг учун дастурда бир нечта усуллар мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Сичқонча кўрсатикичи. Сичқонча кўрсаткичини ҳужжатнинг ихтиёрий ўтилиши лозим бўлган жойга босинг.
Ўтказиш йўлаклари. Ўтказиш йўлаклари ҳужжат ойнасининг ўнг ва қуйи қисмида жойлашган бўлиб, ҳужжат бўйлаб ҳаракатланишнинг бир нечта усулларини тақдим этади.
Кўрсаткичли тугмаларни босиш
Ўтказгични харакатлантириш
Ўтказгич ва кўрсаткичли тугма орасига босиш
Иккиталик кўрсаткичли тугмаларни босиш
Do'stlaringiz bilan baham: |