Мавзу. Молиявий менежментни ташкил этиш


«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги «Жума элеватори» АЖ ташкилий структураси


Download 423.37 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi423.37 Kb.
#1537910
1   2   3   4
Bog'liq
3 mavzu MM tashkil etish mexanizmi korxonalarda

«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги «Жума элеватори» АЖ ташкилий структураси
https://jumaelevatori.uz/asosij/tashkilij-tuzilmasi/tashkilij-tuzilmasi/
Иқтисодиёт ва молия бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига корхонанинг молиявий сиёсатини белгиловчи ва иқтисод мақсадларини амалга оширувчи вазифаларни ҳал қилишга доир қуйидаги масалалар киради:
  • Хизматни бошқариш режаси (схемаси)ни танлаш, уни такомиллаштириш йўллари ва усуллари;
  • Иқтисодий хизмат ишини самарали ташкил этиш, ходимларни танлаш ва ўрнига қўйиш, хизматнинг таркибий бўлмларини бошқариш;
  • Манфаатдор шахсларга корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини тақдим этиш;
  • Банк тизими ва бизнес бўйича ҳамкорлар билан ишлаш;
  • Мулкдорлар билан муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш.

Молия бўлими директорнинг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосарига бевосита буйсунади. Бўлимнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
  • Ишлаб чиқаришнинг молиялаштириш манбаларини излаш;
  • Корхона капитали тузилишини бошқариш;
  • Айланма маблағларнинг мавжудлиги ва етарлилигини аниқлаш;
  • Даромадларнинг тушишини кузатиш;
  • Дебитор ва кредитор қарздорликни бошқариш;
  • Молиявий режалаштириш ва башоратлаш (прогнозлаштириш);
  • Қисқа муддатли кредитлар ва молиявий қўйилмаларни жалб қилиш ва бошқариш;
  • Корхона бюджетини ишлаб чиқишда иштирок қилиш;
  • Молиявий таҳлилни амалга ошириш;
  • Инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.

Иқтисодий хизмат бош иқтисодчи раҳбарлигибош иқтисодчи раҳбарлигидаги иқтисодий бўлим молиявий қарорларни асослаш учун норматив базани шакллантиради. Ушбу бўлимнинг фаолияти қуйидаги масалаларни ҳал қилиш билан боғланган:
  • Ишлаб чиқариш фаолияти ва у билан боғлиқ харажатларни режалаштириш;
  • Харажатларни камайтириш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш;
  • Операцион таҳлил ўтказиш;
  • Маҳсулотларга баҳо бўйича қарорларни тайёрлаш;
  • Бизнес-режа ишлаб чиқиш;
  • Ишлаб чиқариш операцияларига баҳо (расценка)ни асослаш;
  • Меҳнат ҳақи харажатлари ҳисоби ва таҳлили;
  • Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти бўйича ҳисоботларни юритиш;
  • Молиявий фаолиятнинг ҳақиқий натижаларини кузатиш.

Турли хил ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилотларида молиявий менежментни ташкил қилишнинг умумий ва фарқ қилувчи хусусиятлари мавжуд.
Тижорат ташкилотларида молиявий менежментни ташкил қилишнинг умумий тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
  • Ўзини-ўзи таъминлаш ва ўзини ўзи молиялаштириш;
  • Иқтисодий ва юридик фаолият мустақиллиги;
  • Фаолият натижаларидан манфаатдорлик;
  • Моддий жавобгарлик;
  • Алоҳида фаолият турларини давлат томонидан тартибга солиниши;
  • Молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.


Download 423.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling